🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон - Ўртамизда

1.4К марта ўқилди
Райҳон - Ўртамизда
Қуёшли кунлар ўтар,
Қушлар ҳам учиб кетар,
Бизнинг қуёшли дамлар
Наҳот бизни тарк этар?

Қуёшли кунлар қайтар,
Қушлар ҳам қўшиқ айтар,
Қайтармикан ўшанда
Бизнинг қуёшли пайтлар?

Ўртамизда саҳро –
Кезиб ўтиб бўлмайди,
Ўртамизда дарё –
Сузиб ўтиб бўлмайди.

Ўртамизда девор йўқ,
Ўтиб лекин бўлмайди,
Ўртамизда ғубор йўқ,
Лекин етиб бўлмайди.

Ўртамизда саҳро,
Ўртамизда дарё,
Ўртамизда девор йўқ,
Ўртамизда ғубор йўқ,
Етиб бўлмайди.

Учрашмасак ҳамки,
Кўнгиллар яқин,
Учрашганда, жоним,
Кўзларда чақин.

Учрашмасак ҳамки,
Дил узиб бўлмас,
Учрашганда, жоним,
Қўл чўзиб бўлмас.

Ўртамизда саҳро –
Кезиб ўтиб бўлмайди,
Ўртамизда дарё –
Сузиб ўтиб бўлмайди.
Ўртамизда девор йўқ,
Ўтиб лекин бўлмайди,
Ўртамизда ғубор йўқ,
Етиб бўлмайди.
Ўртамизда саҳро,
Ўртамизда дарё,
Ўртамизда девор йўқ,
Ўртамизда ғубор йўқ,
Етиб бўлмайди. (х2)Райҳон - Ўртамизда

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →