🎵 Қўшиқ матнлари

Мансурхон Нурматов - Ёр-ёр

2.4К марта ўқилди
Мансурхон Нурматов - Ёр-ёр
Ушалмаган орзуларим
Бағрим тилар ёр-ёр,
Ишқ дардида куйганларим
Ким ҳам билар ёр-ёр? (х2)

Ёр-ёр айтинг янгалар –
Кўнгил қолсин ёр-ёр,
Бўлиб оташ, аланга
Юрак ёнсин ёр-ёр. (х2)

Айирдилар парво қилмай,
Юракдаги севгим билмай,
Ёр ҳам энди манга келмай,
Бағрим ўяр ёр-ёр.

Танда дардим қийнар мани,
Тақдир шундай синар мани,
Армон билан сийлар мани,
Кўнгил куяр ёр-ёр.

Ёр-ёр айтинг янгалар –
Кўнгил қолсин ёр-ёр,
Бўлиб оташ, аланга
Юрак ёнсин ёр-ёр. (х2)

Ҳижронларга бардошим йўқ,
Ёнимда бир сирдошим йўқ,
Ёрим – менинг қуёшим йўқ,
Бағрим куяр ёр-ёр.

Ушалмаган орзуларим
Бағрим тилар ёр-ёр,
Ишқ дардида куйганларим
Ким ҳам билар ёр-ёр?

Ёр-ёр айтинг янгалар –
Кўнгил қолсин ёр-ёр,
Бўлиб оташ, аланга
Юрак ёнсин ёр-ёр. (х4)
Юрак ёнсин ёр-ёр.(х3)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →