🎵 Қўшиқ матнлари

Зоҳиршоҳ Жўраэв - Эшигингдан

1.5К марта ўқилди
Зоҳиршоҳ Жўраэв - Эшигингдан
Куз келса ҳам шошиб биз томон,
Қор босса ҳам борлиқни буткул,
Кўклам келиб урса ҳам хандон,
Эшигингдан ўтарман бир кун.
Кўклам келиб урса ҳам хандон,
Эшигингдан ўтарман бир кун.

Сочларимга тушса ҳамки оқ,
Пешонамни босса ҳам ажин, (х2)
Кирганда ҳам бағримга титроқ,
Эшигингдан ўтарман бир кун. (х2)

Майли мани танимасанг ҳам,
Ва кўрмайин десанг ҳам юзим, (х2)
Ёшим ютиб, бошим қилиб хам,
Эшигингдан ўтарман бир кун. (х2)

Эшигингдан ўтарман бир кун… {х2}

Вақтим етиб чиқса ҳам жоним
Ва дарғамга ясалса якун,
Қабристонга тобут ичра жим,
Эшигингдан ўтарман бир кун.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →