🎵 Қўшиқ матнлари

Ғайрат Усмонов - Куйган бахт

2.4К марта ўқилди
Ғайрат Усмонов - Куйган бахт
Йиғлаб-йиғлаб сурнай айтди тўйинг бўпти,
Ё билди ё билмай айтди тўйинг бўпти.
Сенгамиди олислардан келган ёр-ёр?
Менинг бахтим куйган пайти тўйинг бўпти.
Менинг бахтим куйган пайти тўйинг бўпти.

Бир йигитча муҳаббатим бор эди, ёр,
Кўзим ойдек жамолингга зор эди, ёр. (х2)
Куйган кўнгил куюгида йиғлайди ишқ,
Менга сендан айрилмоқлик ор эди, ёр.

Йиғлаб-йиғлаб сурнай айтди тўйинг бўпти,
Ё билди ё билмай айтди тўйинг бўпти. (х2)

Билганимда тўй гулҳанини ёқар эдим, ёр,
Оловига ошиқ жонни отар эдим, ёр. (х2)
Энди сенга инсон бўлиб боқсам харом,
Олов бўлиб тўйиб-тўйиб боқар эдим, ёр.

Йиғлаб-йиғлаб сурнай айтди тўйинг бўпти,
Ё билди ё билмай айтди тўйинг бўпти. (х2)

Ё билди ё билмай айтди тўйинг бўпти.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →