🎵 Қўшиқ матнлари

Абдулла Убайдуллаэв - Сен йўқсан

1.7К марта ўқилди
Абдулла Убайдуллаэв - Сен йўқсан
Тонг отади, сен йўқсан,
Кун ботади, сен йўқсан,
Тунда дайди хаёллар
Уйғотади, сен йўқсан. (х2)
Дилим танҳо, зор йиғлар,
Юракда бир ор йиғлар,
Кимдир интизор йиғлар,
Ким кутади, сен йўқсан. (х2)
Мени хаёл алдайди,
Аммо умид қўллайди,
Дилда армон гуллайди,
Дард ютади, сен йўқсан.
Тонг отади, сен йўқсан,
Кун ботади, сен йўқсан,
Тунда дайди хаёллар
Уйғотади, сен йўқсан. (х2)
Бағримда ёнган чўғсан,
Бахтимга нишон, ўқсан,
Бир куни бор дунёйим
Унутади, сен йўқсан. (х2)
Мени хаёл алдайди,
Аммо умид қўллайди,
Дилда армон гуллайди,
Дард ютади, сен йўқсан.
Тонг отади, сен йўқсан,
Кун ботади, сен йўқсан,
Тунда дайди хаёллар
Уйғотади, сен йўқсан. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →