🎵 Қўшиқ матнлари

Бахтиёр Раҳмонов - Раъно

2.4К марта ўқилди
Бахтиёр Раҳмонов - Раъно
Ўт солиб кетди юракка ул гўзал Раъно кулиб,
Ортига боқди кетарда менга минг маъно кулиб.
Неча кундир йўлларида интизордир кўзларим,
Ёки ул бечора кўнглим қилдиму шайдо кулиб? (х2)
Раъно, йўлларида интизордир кўзларим,
Раъно, ахтарурман ҳеч тополмай изларин.
Раъно, қилмагин зор шўхлигу бежо кулиб,
Кела қол, жонгинам, Раъно, Раъно.
Қилса шайдо рози эрдим, рози эрдим мен абад,
Содда кўнгилга муҳаббат солди ул зебо гулин.
Ахтарурман боғ-чаманни ҳеч тополмай изларин,
Гоҳида йиғлаб олурман, гоҳида танҳо, кулиб.
Раъно, йўлларида интизордир кўзларим,
Раъно, ахтарурман ҳеч тополмай изларин.
Раъно, қилмагин зор шўхлигу бежо кулиб,
Кела қол, жонгинам, Раъно, Раъно, Раъно.
Ишқ билан ўйнашмагин, ҳаргиз севар бўлсанг агар,
Деб эди ким, ёки ёлғон айтдими доно, гулим?
Неча кундир йўлларида интизордир кўзларим,
Ёки ул бечора кўнглим қилди бу шайдо кулиб?
Раъно, йўлларида интизордир кўзларим,
Раъно, ахтарурман ҳеч тополмай изларин.
Раъно, қилмагин зор шўхлигу бежо кулиб,
Кела қол, жонгинам, Раъно, Раъно, Раъно.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →