Тоҳир Содиқов - Севаман

Неча бор севмайман деб мен ўзимга,
Шунча бор адашдим боқиб кўзингга.
Яна сен, яна сенинг васлинг ақлу-хаёлимда,
Сен ўчмас ягона мавзуйимсан умримда.
Шоирликда йўқдир маъно, аниқдир ёзганларим,
Оддийроқдир қўшиғим ҳам, балки ёқмайди.
Тасвирлашга сўзим йўқ, баҳолашга ўрин йўқ,
Орзу қилсам умид йўқ, ўзгармасин ҳеч нарса.
Севаман, бу етмайди, биламан,
Севаман, ишонмайсан, биламан.
Ёдимда сўнгги қилган хатоларим,
Севги йўқ, ишонманглар деганларим.
Энди-чи, танирми бу аҳволда мени дўстларим?
Тушунар ёки кулармикинлар, билмадим.
Гўёки занжирбанд қалбим энди сенинг меҳрингга,
Кўринмас кишанлар солган ажиб сеҳрингга.
Таърифлашга ўрин йўқ, баҳолашгачи соврин йўқ,
Бундан ўзга чора йўқ, ўзгармасин ҳеч нарса.
Севаман, бу етмайди, биламан,
Севаман, ишонмайсан, биламан.
Наҳот менмас, кимдир ўзга
Асалим деб, сени эркаласа?
Аламдаман, сен бефарқсан,
Ким билансан?
Севаман, бу етмайди, биламан,
Севаман, ишонмайсан, биламан. (х2)

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!