🎵 Қўшиқ матнлари

Жасур Умиров - Дарёлар бўйида

1.9К марта ўқилди
Жасур Умиров - Дарёлар бўйида
Дарёлар бўйида, харсангтош қўйнида,
Йиғлаб қўшиқ айтаман, ошиғу-бечораман.
Жон борича куйласам, фақат сани ўйласам,
Тунлари бедор бўлиб, бир мани йўқлармисан? (х2)
Хабаринг, хабаринг берақол, гўзалим,
Ўзингга, сўзингга зорманда, гўзалим.
Хабаринг, хабаринг берақол, гўзалим,
Ўзингга, сўзингга зорманда, гўзалим.
Дарёлар бўйида, харсангтош қўйнида,
Йиғлаб қўшиқ айтаман, ошиғу-бечораман.
Жон борича куйласам, фақат сани ўйласам,
Тунлари бедор бўлиб, бир мани йўқлармисан?
Бор эмас, бор эмас кўнглингда муҳаббат,
Зор бўлиб, зор бўлиб яшайман то абад.
Бор эмас, бор эмас кўнглингда муҳаббат,
Зор бўлиб, зор бўлиб яшайман то абад.
Дарёлар бўйида, харсангтош қўйнида,
Йиғлаб қўшиқ айтаман, ошиғу-бечораман.
Жон борича куйласам, фақат сани ўйласам,
Тунлари бедор бўлиб, бир мани йўқлармисан? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →