Манзура - Жудаям соғиндим

Танамнинг бир бўлаги,
Қалбимнинг сокин зарби –
Сенинг ўзингсан фақат.
Кўзларимга қарама,
Тандан жонимни узма,
Ёринг бўлай, бер фурсат.
Сўра менинг ўзимдан –
Кундузингда кун бўлай, ҳай.
Сен устунсан жондан,
Тунларингда ой бўлай, ҳай.
(Жудаям соғиндим… жудаям…
Мани жоним… севгилим…
Севгилим… Муҳаббатим…)
Соғинаман сени эслаб,
Соғинаман олам бўйлаб, жоним.
Соғинаман ҳар дам, ҳар он,
Соғинаман дардим осмон, жоним.
(Орамизда теран денгизлар,
Етиб бўлмас манзил-масофалар,
Осмонимни қоплади булутлар,
Қара, қара.)
Нега раҳминг келмайди,
Чорламайсан ёнингга, ҳай?
Қалбим сени сўрайди,
Сол назар ночорингга, ҳай.
Соғинаман сени эслаб,
Соғинаман олам бўйлаб, жоним.
Соғинаман ҳар дам, ҳар он,
Соғинаман дардим осмон, жоним.
(Мани жоним, муҳаббатим…
Мани жоним… Ростдан соғиндим…
Севгилим… Жудаям соғиндим…)
Қалбимнинг сокин зарби –
Сенинг ўзингсан фақат.
Кўзларимга қарама,
Тандан жонимни узма,
Ёринг бўлай, бер фурсат.
Сўра менинг ўзимдан –
Кундузингда кун бўлай, ҳай.
Сен устунсан жондан,
Тунларингда ой бўлай, ҳай.
(Жудаям соғиндим… жудаям…
Мани жоним… севгилим…
Севгилим… Муҳаббатим…)
Соғинаман сени эслаб,
Соғинаман олам бўйлаб, жоним.
Соғинаман ҳар дам, ҳар он,
Соғинаман дардим осмон, жоним.
(Орамизда теран денгизлар,
Етиб бўлмас манзил-масофалар,
Осмонимни қоплади булутлар,
Қара, қара.)
Нега раҳминг келмайди,
Чорламайсан ёнингга, ҳай?
Қалбим сени сўрайди,
Сол назар ночорингга, ҳай.
Соғинаман сени эслаб,
Соғинаман олам бўйлаб, жоним.
Соғинаман ҳар дам, ҳар он,
Соғинаман дардим осмон, жоним.
(Мани жоним, муҳаббатим…
Мани жоним… Ростдан соғиндим…
Севгилим… Жудаям соғиндим…)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!