🎵 Қўшиқ матнлари

Севара Назаркҳан - Нетай

1.7К марта ўқилди
Севара Назаркҳан - Нетай
Нетай, соғлар ичра хастадир бу жон,
Севгисиз умрга қолди доғ иниб.
Тун бўйи қалбимни қийнади армон,
Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.
Қайдадир саргардон бизнинг бахт,
Сени севардим-ку, севгилим, жондан.
Баҳорда гуллари тўкилган дарахт,
Яна мени кутсин, айт, қаҳратонда.
Дунёни кенг дердинг – тор экан дунё,
Алдамчи висолга охир ишондим.
Сенинг бир сўзингни эшитгувчи тонг,
Баҳорларда музлаб, қорларда ёндим.
Азизим, фақат сен ёш тўкма сира,
Мен-ку ширин дарддан насиба олдим.
Ҳамон фахрдаман шу ҳаёт ичра –
Сени ҳаётдан ҳам кўпроқ севолдим.
Хаёлим қайгадир яна шошилди,
Дилда ял-ял ёнди қизил гул бўлиб.
Тун бўйи уйқуга хиёнат қилдим,
Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.
Дунёни кенг дердинг – тор экан дунё,
Алдамчи висолга охир ишондим.
Сенинг бир сўзингни эшитгувчи тонг,
Баҳорларда музлаб, қорларда ёндим.
Хаёлим қайгадир яна шошилди,
Дилда ял-ял ёнди қизил гул бўлиб.
Тун бўйи уйқуга хиёнат қилдим,
Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.
Дунёни кенг дердинг…
Алдамчи висолга охир ишондим.
Сенинг бир сўзингни эшитгувчи тонг,
Баҳорларда музлаб, қорларда ёндим.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →