Ҳикоя: Изтиробли умр

Кун иссиқ. Ерда унган майсалар осмонга тикилиб, ёмғир ёғишини исташмоқда. Айниқса, уй орқасидаги дарахтзорлар ичидан макон топган отқулоқларнинг ёмғирни кутаётганлиги уларнинг рангидан билиниб турибди.
Абдивойнинг ҳам бужмайган юзи отқулоқникидан қолишмайди. Абдивой ўн саккизга кирган бўлса-да, бўйи ва танасининг ориқлигидан азият чекади. Униси ҳам майли, тенгдошларининг масхаралаши, дайди итларнинг ҳуриши, мақтанчоқ қизларнинг нописанд назари йигитчанинг қалбини ўкситади. У ойнага қараб ўзидан, бадбашара юзидан нафратланади.
Онаси Абдивойни уришмайди, қарғамайди. Ўзи-ку, амакисининг ўғлига тегиб, Абдивойни туғди. Нима ўзгарди? Ота-онасининг раъйига қарши бормагани учун мукофотми бу? Яқин қариндош бўлгани учун боласи ногирон туғилди. Бир йилдан кейин ажрашишди. Ҳар тугул узоқ қариндошлик ришталари бўлгани учун Самад уй олиб берди ва олти ойга қолмай бошқа аёлга уйланди. Фарзандли бўлди. Боласи соппа-соғ…
Ойша юраги куйиб йиғлаганди ўшанда. Ота-онаси билан ҳам жанжаллашиб қолиб, ҳозир эри олиб берган уйда яшайди. Абдивойнинг юраги шунга ҳам сиқилади. Бир ҳафтадан бери иситмалаб, ҳамма жойи оғриб чиқди. Бугундан тузук. Абдивой теракзорлар орасига қўйилган тахта каравотда чўзилиб ётаркан, Ойзодани эслади.
Синфдош қиз Ойзода Абдивой учун етишилмас орзу бўлса-да, фақат уни ўйлаганда кўнгли таскин топади. Ойзода Абдивойдан анча баланд бўйли, гавдали қиз эди. Абдивойга қизнинг кўзи ёқарди. Ойзода Тошкентга ўқишга кетганидан бери уни кўролмайди. Шуларни хаёл қилиб ётаркан, бирдан йўтали қўзиди. Туғма шундай. Абдивой онасига билдирмаслик учун оғзини икки қўллаб ёпиб, уйга кириб кетди. Хонасига кириб, шкаф устидан икки дона дорини олиб ичди. Йўтал бироз тингандай бўлди. Нимагадир юраги ҳаприқиб, ўлим шарпаси уни қувиб келаётгандек ортга қўрқув билан тисарилди. Кейин ерга ўтириб қолди. Йўтал яна кучайди. Абдивой чарчаб қолганини ҳис қилди. Полнинг гилам етмаган жойига ётиб қолди. Бор овози билан «Ойи», деб бақирди. Ойша опа ошхонада куймаланиб юрар экан, Абдивойнинг овозидан чўчиб тушди.
— Қаэрдасан, болам? — дея Ойша опа Абдивойнинг хонасига югурди.
— Ойи, ёниб кетяпман, ўляпман, қутқаринг! — деб питирларди Абдивой.
— Каравотга ёт, болам, ўзингни тут, мени қўрқитма, — деб Ойша опа Абдивойни хона тўридаги каравотга ётқизди ва ялангоёқ ҳовлига югуриб, қўшниси Мадина опани чақирди.
— Мадинахон, Мадинахон, тез келинг, тезроқ бўлинг…
Паст деворлар оша Ойша опанинг овози Мадина опага етиб борди. Мадина опа туман шифохонасида ишлайди. Дам олиш кунида уйида эди.
— Тинчликми, опа? — деди ташвишли кўзларини қўшнисига қадаб.
— Тез келинг, Абдивойнинг мазаси бўлмаяпти!
Мадина опа Абдивойга укол қилди. Абдивойнинг ориқ танасига қараб, ичи ачишди. Аммо буни Ойша опага сездирмади. Абдивой тинчиб, ухлаб қолди. Ойша опа қўшнисини кузатиб қайтаркан, Абдивойнинг рангсиз юзига қараб, йиғлаб юборди.
* * *
Абдивой ярим тунда уйғониб кетди. Ҳаммаёқ сокин, фақат узоқдаги итларнинг овози қулоққа элас-элас эшитиларди. Нимагадир турмоқчи бўлди, аммо танасини кўтаролмади. Ойисининг каравотга суяниб ухлаб қолганини кўриб, юраги увишди:
«Эҳ, онажоним-а, мени нега туғдингиз? Эрта мен ўлиб кетсам, яна сиз қийналасиз, азобланасиз. Қанийди, қайта туғилишнинг имкони бўлса-ю, соғлом, баланд бўйли, кўркам йигит бўлиб туғилсам… Кейин сиз мен билан фахрланиб юрардингиз!»
Абдивойнинг иссиқ кўз ёшлари қора юзини гўё куйдириб томчилар, овози чиқмаслиги учун ютиниб-ютиниб турарди. Деразадан балқиб турган ойга қараб чуқур хўрсинди. У ўз умри давомида шундай буюк ҳисни туйдики, унга бошқа ҳеч нарса керакмас. Абдивой ҳозир ўзини, қалбини, онасининг меҳрини туя олгани учун бахтли, унга бундан ортиқ бахтнинг кераги ҳам йўқ. Абдивой яна дераза тарафга қараб, балқиб турган ойга бир қур назар ташлади-да, онасининг ажин босган юзига боқди. Оқ тушган сочларини силади. Ойша опа уйғонди-ю, боласининг кўзларидаги хотиржамликни кўриб, бироз ўзига келди.
— Ухлайверинг, онажон, ухлайверинг, мен яхшиман, сизни жуда яхши кўраман, ойижон…
— Мен ҳам сени яхши кўраман, болам, болажоним…
— Ойижон, сиз ўзингизни асранг, ҳеч қачон йиғламанг…
Абдивойнинг охирги айтган гаплари шу бўлди.
Унинг юзида эса кечаги табассум қотиб қолганди.
Таъзияга келаётган тўп-тўп одамлар орасида Абдивойнинг отаси Самад ҳам бор эди…

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!