Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ПОЛТАВА ЖОДУГАРИ…”

Шубҳали йўқотишлар
Дастлаб баҳор ойларида Полтава яқинидаги қишлоқларнинг бирида Мария Бурова деган қиз изсиз ғойиб бўлди. Ота-онасининг қидирмаган ери қолмади. Бахтга қарши, қизнинг на тириги, на ўлигини топишди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, ёшгина бир қиз ҳам изсиз ғойиб бўлди. Одамлар олдинига қизни лўлилар ўғирлаб қочган бўлса керак дея ўйлашди. Ёзга бориб яна икки қиз йўқолди. Шунда йўқолган қизлардан бирининг онаси Наталя деган фолбиникига бориб ёрдам сўради. Фолбин қарталарини териб чиқди-да, бир гапни айтди:
— Қизингни излаб овора бўлма. У аллақачон нарига дунёга равона бўлган…
Шундан сўнг қишлоқда ҳаёт изига тушгандек бўлди. Лекин Рождество байрамидан кейин қишлоқ пардачисининг қизи йўқолиб қолди. Одамлар бу воқеадан кейин ғимирлаб қолишди. Шовқин бошқа қишлоқларгача ҳам етиб борди. Қишлоқ оқсоқоли шаҳарга борди-да, раҳбарлардан бу муаммонинг ечимини топишда ёрдам сўради. Чунки воқеа хавотирланишга арзирли эди. Қисқа вақт ичида етти қиз изсиз ғойиб бўлган. Бу кимнинг иши эканини ҳануз ҳеч ким билмасди.
— Биз бошларингизга тушган савдога шерикмиз, — дейишди шаҳардаги корчалонлар. — Тез кунда қишлоғингизга тажрибали мутахассис етиб боради…
ЭСКИ УЙ СИРИ
Ҳақиқатан, тез орада қишлоққа Николай Солово деган ёш мутахассис ташриф буюрди. У билан бирга бир неча политсия ходимлари ҳам келишди. Қишлоқ аҳли Николайни кўргандаёқ қўл силтаб қўя қолишганди. Негаки, у жуда ёш, йўқолган қизларни топишга қурби келмаслиги тайин…
Мутахассис оқсоқол билан бирга қишлоқни эринмасдан айланиб чиқди, ўрганди, кузатди. Шунда қишлоқ четидаги эски бир уйчага кўзи тушиб сўради:
— Бу уй кимники?
— Наталя деган жодугар яшайди, — жавоб қилди оқсоқол бош эгиб. — Қишлоқдагилар ўшанинг дастидан уйчани ҳов наридан айланиб ўтишади. Айтишларича, Наталя ёвуз руҳлар билан мулоқот қиларкан…
— Қаранг, — деди Николай. — Сўқмоқда янги оёқ излари турибди. Демак, ҳозир ҳам унинг олдига кимлардир қатнайди шекилли. Ёвуз руҳлардан қўрқишмасмикан?
— Э, — қўл силтади оқсоқол. — Аёллар аҳмоқ-да! Эрларига билдирмай келиб фол очтиришади…
Николай ўйлаб турди-да, уйча ташқарисидан кузатув амалини адо этишга қарор қилди. Бу ишни политсиячилар амалга оширишди. Бир неча кун кузатишди. Бир куни Наталя уйчадан чиқиб, озиқ-овқат харид қилиш ниятида бозорга жўнади. Унинг йўқлигидан фойдаланиб, Николай уйча ичига кирди. Уйча ичини титкилаш асносида сандиқ остида чуқурча зоҳир эканини аниқлади. Чуқур қайтадан тупроқ билан тўлдирилганди. Политсиячилар қайтадан чуқурни ковлай бошлашди. Чамаси ярим метрдан ортиқроқ чуқур ковлашгач, кўрсаткич бармоғига кумуш узук тақилган қизнинг қўли чиқиб келди…
ЁВУЗЛАР МАРОСИМИ ҚУРБОНЛАРИ
Шу куниёқ жодугар фолбин Наталя Кравченко қамоққа олинди. Чуқурдан эса етти нафар қизнинг бўлакланган мурдаларини топишди. Уларнинг барчаси Наталяга фол очтириш ниятида келган-у, қайтиб ташқарига чиқмаган. Жодугар тергов жараёнида айбини бўйнига олди.
— Мен ёш қизларнинг қони ёрдамида ёшаришни истадим, — деди Наталя. — Ёши йигирмага етиб-этмаган қизлар қони танам ёшара боришида ёрдам беришини ёвуз руҳлар шипшитишган…
Афсуски, жодугар ёшаришининг асл сири, қондан қандай фойдалангани ва ҳоказоларни айтишдан бош тортди. Уни ўлим жазосига маҳкум этишди. Полтава жодугари танасининг қон ёрдамида ёшариш сирини ўзи билан қабрига олиб кетди.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!