БУНИ ТАҚДИР ДЕЙДИЛАР....

Поездга етолмагач йигит югуришдан тöхтади. "Жин урсин öша светафорни,- ҳаёлидан öтказарди у,- эртароқ ҳаракатланиш керак эди. Қаерданам öша бетайиннинг машинасига öтирдим!" У асаби таранг ҳолда ортга öгирилди. Шу вақтда худди öзи каби поезд ортидан афсусланиш билан қараб қолган қизга кöзи тушди.$ЦУТ$ Қизнинг узун сочларини шамол öйнаб, хафақон юзларига тушираркан, йигит ундан кöзларини узолмай қолди. Ҳақиқатда, қаршисида жудаям соҳибжамол 21-22 ёшлар атрофидаги қиз турарди. Қиз ҳам юришдан тöхтади. Унинг шахло кöзлари анчагина олислаб кетган поездга термулган кöйи йиғлаб юборишга тайёр турарди. Йигитга қизнинг бу ҳолати жудаям ғалати, öзгача жозибали туюларди. Айни дамда йигит поэздни унутиб ҳам юборганди. "Яхшиям шу светафор бор экан", - табассум қилди у. Қиз ҳам тақдирга тан берди шекилли, йигит томонга қаради. - Салом, -деди йигит. - ... - Поэздда кетадиган одам бундай эртароқ ҳаракат қилиши керакда. - Сизга öхшабми,- кулди қиз. - Йöқ, мен поэзддан сизни кöриб тушиб қолдим. Қиз жавоб бермай вокзал ичи томон йöл олди. Йигит унга етиб олди ва гапиришда давом этди: - Бу шаҳарда ҳамма шошади, хатто поэздлар ҳам. - Сизчи? - Менми? Шошиб қаерга ҳам борардим. Тақдиримда нима ёзилган бöлса шу. Кечирасиз, сиз тақдирга ишонасизми? - Йöқ. - Бекор қиласиз. Қиз кассага бориб кейинги поэзд қачон бöлишини сöради. 8 соатдан кейин деган жавобни эшитгач, жуда хафа бöлди. Йигитни эса ушбу жавоб мутлақо хурсанд қилиб юборганди. Чунки бу гöзал қиз тобора уни мафтун қилиб борарди. - Афсус,- деди қиз. Йигит бöлса, кассадаги қизга миннатдорчилик билдирди: - Раҳмат сизга, иложи бöлса яна қöшимча 8 соат ушлаб туринглар öша поездни. Қиз йигитни кузатиб тураркан, унинг öзини тутишидан ҳайрон қоларди. Қиз одамлар гавжум бöлган кутиш залидаги öриндиқлардан бирига бориб öтирди. Бироз öтгач йигит ҳам унинг ёнига келиб öтирди. - Менинг исмим ... , бу шаҳарда меҳмонман. Сизчи? - Мен ҳам меҳмонман,- жавоб берди қиз. - Исмингизни айтмайсизми? - Зарурати йöқ, ишонаверинг. - Албатта... Ишониш ярим ғалаба дегани. Қиз қöнғироқ қилиш учун четроққа чиқди. Қаергадир қöнғироқ қилди. Йигит уни диққат билан кузатарди... Қиз қайтиб келгач йигит ундан сöради: - Узр, ручка топиладими? Қиз сумкасидан ручка олиб йигитга узатди. Йигит дабдурустдан ручка билан қöлига ниманидир ёзди-ю қизга ручкасини қайтариб берди. Бир оз öтгач қиз öрнидан қöзғалди. Йигит: - Сизни уйда кутишяпти, шунақами? - Ҳа. - Автобусда 6 соатлик йöл. Умуман олганда кейинги поездни кутишнинг фойдаси ҳам йöқ. Майлими, сизга ҳамроҳлик қилсам? Фақат йöқ деманг. - Нега энди йöқ демаслигим керак? - Чунки, мени тақдиримга сиз билан битта автобусда бирга кетиш ёзилган бöлиши керак. - Айтдимку, мен тақдирга ишон... Қиз охиригача гапиролмади. Аниқроғи йигит кафтларига ҳалироқ қизнинг ручкаси билан ёзган ёзувни унга кöрсатгач ҳайратдан гапиришдан ҳам тöхтаб қолди. Йигитнинг қöлига бежиримгина ҳарфларда қизнинг исми ёзилганди. Қиз öрнидан қöзғалиб, аллақачон чиқиш эшиги томон йöналган йигитдан сöради: - Қаердан топдингиз? Йигит қизга öгирилиб қаради, қöлини аввал кöксига, кейин пешонасига олиб борди-ю кулиб жавоб берди: - Буни тақдир дейдилар... * * * Қиз ва йигит шаҳарлараро қатновчи автобусга чиқишди. Бироз жим öтиришгач йигит камзулининг киссасидан жудаям ихчам, лекин öта чиройли кичик гул ғунча олиб қизга тутди: - Туғилган куниз билан! Қиз кöзларини катта-катта очиб йигитга қарарди. Ҳақиқатда бугун унинг туғилган куни, шу сабаб уйига шошилаётганди. Ёнида öтирган öта қобилиятли қувноқ "фолбин" эса уни ҳайрон қолдиришда давом этмоқда эди - Қ...Қаердан билдиз? - Буни жон деб айтардим-у зарурияти йўқ, ишонаверинг, - кулди йигит. - Жиддий сўрадим. - Бу муҳим эмас, муҳими сизни биринчи бöлиб мен табрикладим. - Ҳая, раҳмат,- қиз жилмайди. Бироз сурбетроқ, лекин бу öзига жуда ярашадиган келишган йигит қизни табассум қилишга мажбурлай оларди. Автобус йöлга чиқди. Йигит қизга қизиқ нарсалар ҳақида гапириб берар, у оддий нарсалар ҳақида ҳам шундай кулгули ва жумбоқли гапирардики, қиз мириқиб куларди, теран öйга толарди. Бир соатча юришгач қиз йигитдан сöради: - Энди исмимни қандай қилиб топганизи айта қолинг. Йигит бироз жим қолди, кейин қизга қарамасдан сöз бошлади - Дунёда шундай тоифали инсонлар борки, öз фикрини сиз-у менга шунчаки билдиролмайдилар. Эшитишадию забонлари йöқ, ёки аксинча эшитмайдилар. Мен шундай кишиларга öз фикрларини ифодалай олиш санъатини öргатаман. Касбим шунақа. Қöл ҳаракатлари орқали, лабларнинг қимирлаши орқали уларнинг нима ҳақда гапираётганларини тушуна оламан. Энди сиз ҳақизда, менимча вокзалда ойижонизга қöнғироқ қилгандиз... Қиз вокзалдаги ойиси билан телефон суҳбатини ёдга олди: - Алло, Ассалом-у алайкум ойижон, бу мен ...ман. - Воалайкум, поездга чиқдингми? Қачон етиб келасан? - Ойи, поезддан қолиб кетдим. Меҳмонхонада тöловлар бöйича муаммо бöлди. Келсам, поезд кетиб бöлибди. Энди автобусда бора қоламан. Шунинг учун 3-4 соат кечикаман, хавотир олманг. - Вақтлироқ ҳаракатингни қилсанг бöлмайдими? Бу ёқда ҳамма сени кутиб öтирибмиз. Бугунги кунни унутдингми? - Биламан, ойижон. Бугун туғилган куним. Унутиб бöларканми, кечиринг, шунақа бöлиб қолди. Бöлди, мана йöлга чиқяпман. - Хöп қизим, йöлда эҳтиёт бöлгин. - Хöп ойижон, хавотир олманг... Қиз уни телефонда суҳбатлашаётган чоғида кузатиб öтирганини ёдга олдию ҳаммасини фаҳмлади. Барчаси равшан бöлгач қиз кулди: - Демак сиз жойизда öтирган ҳолда узоқдагиларнинг ҳам нима ҳақда гапираётганлигини била оласиз, шунақами? - Агар лаблари ҳаракати кöринарли бöлса, ҳа. - Унда анави орқа öриндиқда кетаётган оқ сочли одам ёнидаги аёлга нима ҳақда гапиряпти? Йигит орқароқда öтирган öша киши тарафга бир муддат қараб турди. Кейин қизга унинг нима ҳақда гапираётганлигини тушунтирди: - У қизи ҳақида гапиряпти. Ёнидаги турмуш öртоғи, қизларини кöришга кетаётган бöлишса керак. - Қизларини? - Ҳа. Қизлари шифохонада экан. - Ҳм... Анави олдинги öриндиқ ёнида тик туриб, ҳозир бизга қараб жилмаяётган қиз нима ҳақда гапиряпти? Йигит öша тарафга қараб кулиб юборди. Қизнинг маъноли қарашига сокин жавоб беришга уринди: - У сиз ҳақизда гапирди. Менимча айтмаганим маъқул. - Мен ҳақимдами? Айтинг, нима деди у? - Яхши, у анави чиройли қиз эрининг қöлидан маҳкам ушлаб олибди, худди қöйиб юборса мен олиб қочиб кетаман, деди. Қиз ярқ этиб öз ҳолатига диққат қилди. Чиндан бу öйиннинг қизиқлиги гаштидан машғулотга берилиб кетган ва йигитнинг öнг қöлини сиқиб олганди. Буни öзи беихтиёр бажарганлиги учун аҳамият бермаганди. Қиз дарҳол қöлини тортиб олди. У ойнадан йöл четида ястаниб ётган далаларни томоша қилишга тушди. Унинг юзи ёнарди. " Ғалати... Уятми бу? Эримиш... Одамларга ҳам ҳайронсан, билмасдан гапираверишади",- öйларди қиз. Жилмайганча ҳаёл сураётган қизнинг ҳаёлини йигитнинг овози бöлди: - Ҳей... - Ҳм? - Автобус йöлда тöхтаркан, ул-бул танаввул қилволиш керак. - Ҳм. - Яна "ҳм" ми? - Ҳм... Енгил кулгу, ҳалироқ юзага келган öнғайсизликни ҳаёллардан бир четга суриб ташлади. Автобус йöл четида бироз тургач, яна йöлга чиқди. Қиз жудаям чарчаганди. Йигитнинг қайсидир мавзудаги сокин сöзлари таъсирида кöзи илинди... - Алло,- қизни уйғотди йигит,- уйғонинг малика, шаҳризга етиб келдик. Қиз автобус ойнасидан ташқарига қаради. Дарҳақиқат етиб келишибди. Яна бир оз юришса бас. - Мана бу сизга,- йигит қизга тумор тутди шу пайт,- туғилган куниз билан! - Раҳмат, ҳожати йöқ, шундоғам етарлича сюрприз кун бöлди бугун. - Совғани қайтаришмайди. Тöғри, бу тумор у қадар қимматбаҳо эмас, аммо мен учун қадрли. Бу сизга ҳам омад келтиради. Қиз сездики, совғани олмаса йигит хафа бöлади. - Раҳмат,- деди қиз бежирим туморни қöлига оларкан,- чиндан омад келтирадими? - Албаттада. - Унақада, поездга нега кеч қолдиз? Қизнинг жилмайиб сöраган саволидан сöнг йигит унинг кöзларига қаради ва кулиб жавоб берди: - Поезддан қолиб кетганимни ким омадсизлик деди... Қизнинг юраги жизиллаб кетди шу онда... Автобус тöхтади. Йигит ва қиз автобусдан тушишди. Хайрлашиш керак эди-ю, лекин негадир бундай қилишда уларда хоҳиш топилмасди. Ниҳоят, қиз жимликни бöлди: - Майли, ҳаммаси учун раҳмат сизга, омон бöлинг. - Сиз ҳам. - Хайр... - Нега энди хайр? Балки яна учрашиб қолармиз? Қиз жилмайди: - Қайдам... - Мен эса ишонаман,- йигит қöлини аввал юраги устига, кейин пешонасига олиб борди,- ахир буни тақдир дейдилар... Қиз йигитга сöнгги бор жилмайдию бурилиб кетди. Кетарди-ю юраги дукулларди. Ҳаёлида фақат бир сöз айланарди: буни тақдир дейдилар... Биринчи бор учрашдилар-у биринчи бор айрилмоқда эдилар... Қиз анча юриб ортига öгирилиб қаради. Анча нарида бироз сурбетроқ, лекин бу öзига ярашадиган келишган йигит худди у каби öгирилиб унга қараб турарди ... * * * Йигит шу кун бир кичик эътиборсизликка йöл қöйганди. Бу эътиборсизлиги эҳтимол бир вақтнинг öзида унинг улкан хатоси ҳам эди. У қиздан телефон рақамини, ҳеч бöлмаса, иш жойи ёки манзилини сöрашни унутганди. Бунинг учун қанчалар афсус чекмасин, энди бефойда эди. Öша соҳибжамол қизнинг гöзал чеҳраси ҳар дақиқада кöз öнгида пайдо бöлаверарди. Автобусда қиз унинг елкасига бошини қöйиб ухлаб қолганидаги ҳаяжонли ҳолатини öйлаб қоларди. Бир кун... Икки кун... Уч кун... Йöқ, ортиқ бу тахлит яшаб бöлмайди. Уни топиш керак. Севиб қолганини айтиш керак. Лекин қандай қилиб? Фақат исмини-ю туғилган кунини билса? Кейин дизайнер эканлиги маълум. Энди фақат қидириш керак. Ахир буни севги дейдилар. Севги - бу тақдир... * * * Орадан 5 ой öтди... Хиёбонда, гавжум одамлар орасида телефонда ким биландир суҳбатлашиб кетаётган йигит кимгадир урилиб кетдию телефони қöлидан тушиб кетди ва чил-чил бöлди. Йигит телефон бöлакларини ердан олди-ю жаҳл билан öша инсонга қаради: - Кöзизга қара.с... Сиз?! Йигитнинг қаршисида 5 ойдан бери қидириб тополмайдиган, öша, унинг оромини öғирлаб кетган узун сочли қиз турарди. Йигит уни öша хайрлашишган кундан бошлаб қидира-қидира ҳеч тополмасди. Интернетдан, модалар уйидан, шаҳарнинг деярли ҳар бир ҳудудидан уни қидирганди. Лекин қиз ҳақида бирон маълумот топилмасди. Чунки қиз öқирди, дизайнерлик эса унинг севимли машғулоти эди халос. Вақт öтган сари йигит тақдирига тан бера бошлаганди. Ҳая, тақдир... Мана у қизни яна йигитга учраштирмоқда эди. - Яхшимисиз,- қизнинг ёқимли овози ҳаёлини бöлди. - Энди, ҳа! - Телефониз сингани учунми? - Йöқ... Уни сиз синдирганиз учун. "Ҳечам öзгармабди". Шу фикр ҳар иккисининг ҳаёлида пайдо бöлди. - Узр сöрайман, беҳосдан... Тöғриси, шошиб кетаётгандим... - Ҳа, бу шаҳарда ҳам ҳамма шошади. - Хатто поездлар ҳам... Яна öша вақтлардагидек кулгу янгради... - Тақдирни қаранг, сизни 5 ой қидириб тополмагандим, уни öзи бизни 5 сония ичида учратди. Айтганча, ҳали ҳам тақдиқга ишонмайсизми,- йигит бир оз вақтдан кейин, улар четроқдаги öриндиққа öтиришгач қиздан сöради. - Йöқ,- жилмайди қиз. - Унақада нима сабаб айнан сиз билан бу тахлит учрашиб қолдик? - Бу тасодиф... Йигит қизнинг шу 5 ой ичида уни унутиб юбормаганлигини сезди. Ҳар ҳолда, учрашганларида, қиз айтган "поездлар ҳам шошади" ибораси уни нимадандир умидвор қиларди. Шу кун йигит қиз билан узоқ суҳбатлашмади. Лекин у қизнинг телефон рақамини олди. Шу кун йигитнинг юзида улкан қувонч шукуҳи порларди. Ҳар ҳолда у қизнинг нима ҳақдадир чуқур öйга толиб қолаётганини пайқамасди. У маст эди. Бахтдан маст эди... * * * Қиз поездга кеч қолган кун автобусдан тушиб, у билан хайрлашдию уйига шошди. Бугун у жуда хурсанд эди. Туғилган куни жуда ажойиб öтарди. Оиласи даврасида ҳақиқий байрам қилиб нишонлашди. Туғилган кун торти, совғалар... Меҳмонларни кузатиб, чарчаган кöйи öрнига ётаркан қиз бугунги совғалар ичида энг ажойибини қöлига олди. Бу юракча шаклидаги бежирим тумор эди. Унга қараб бироз сурбетроқ, лекин бу öзига жуда ярашадиган, келишган йигитни öйлади. Лабларига майин табассум югурди. Туморни ёстиғининг остига қöйиб қöйди-ю кöзларини уйқуга юмди. Эртасига дарсда öтирибди-ю ҳаёли öзида эмас. Поезд, автобус... "Нималар бöлди менга? Бир кунда у ҳақда шунча öйлаяпманми? Йöқ, мен севиб қолмадим. Бу севги эмас..." Лекин қиз ноҳақ эди. У йигитни севиб қолганди. Ҳар тунда ёстиғи остидаги туморни қöлига олиб, ширин ҳаёллар қиларди. Бу ҳаёллар эса тобора уни йигитга қаттиқроқ боғлаб борарди. Öша лаҳзаларда қиз йигит уни қидираётганини сезарди, лекин ҳеч нарса қилиб бöлмасди. Кутиш керак. Фақат шу йöл бор эди... 5 ойдан сöнг... Қиз кунлар öтиб, йигитнинг келмаслигига ишонч ҳосил қилди. Қаердан ҳам келарди. Балки бутунлай унутиб ҳам юборгандир. Айни шу вақтларда қизнинг оиласида уни узатиш ҳақидаги мавзу кун тартибида турарди. Қиз борган сари бу талабларга рад жавобини беришга қийналарди. Охири ҳаммасини ота-онасининг ихтиёрига ташлаб қöйди. Öша куннинг öзидаёқ қизнинг уйидан совчилар розилик жавоби билан чиқиб кетишди... Улар кетишди-ю қизни титроқ босди. Хонасига кирди. Туморни қöлига олиб йиғлаб юборди. Негалигини öзи англамасди. Фақат йиғлагиси келарди. Чунки у энди келмайди... Совчилар болаликдаги дöстидан эди. Жуда яхши йигит, лекин... Нимаям қиларди? Тақдири шунақа экан. Ҳая, тақдир... У яна кимнидир эслатиб юборди. Öша куни қиз тöйиб йиғлади. Бор ҳасрати кöз ёшларга қöшилиб юрагидан чиқиб кетди. Бугун қиз унаштирилди. Лекин юраги ҳижил. Ҳамма бахт тилаяпти. Қайдам? Тöйни куёвнинг ишлари туфайли 40 кундан кейинга белгилашди. Қиз öзини чалғитишга уринарди. Хонасига кириб ҳар доимгидек қадрдон туморни қöлига олди. Унга бир оз тикилиб тургач яна жойига қайтариб қöйди. "Йöқ, бугун уни қöлимда олиб юраман. Биринчи ва сöнгги бор...",- қарор қилди қиз. Хиёбонда туморни маҳкам сиқиб шошиб кетарди. Кейин... Кейин урилиб кетди. Телефони қöлидан тушиб синиб кетган йигитга қаради-ю қиз қöлидаги туморни қаттиқроқ сиқди... * * * Телефон орқали суҳбатлар... Учрашувлар... Ҳаммаси чиройли эди. Қиз ҳам ҳаммасини тақдир измига ташлаб қöйди. Чунки унинг севгиси шу қадар кучли эдики, ундан шунчаки кöз юмиб кетолмасди. Ҳар учрашганларида яна ва яна қаттиқроқ боғланиб борарди. Фақат йигит ҳар учрашганларидан сöнг қанчалик бахтли кунларнинг яқинлиги ҳақида öйларди, қиз эса яқин келаётган изтиробли воқеаларни ҳис қиларди. Шунинг учун қиз ҳеч кимга билдирмасдан кöп йиғларди... Орадан 20 кун öтиб йигит қизга севги изҳор қилди. Қиз эса эшитиб туриб йиғлаб юборди. Йöқ, қиз ортиқ фақат öзини öйлай олмасди. Ҳаммасини тöхтатиш, эҳтимол тугатиш керак эди. Уни қучиб, йиғлама гулим деб шивирлаётган йигитга эътибор ҳам бермасдан йиғларди қиз... Öша кун қиз ҳаммасини ойисига айтди. Ойиси эса дадасига. Ота чуқур öйга толдию қизини бир-неча кун йиғлашга мажбур қилган қарорни чиқарди: - Тöй бöлади! Тöй бöлади... Йигирма кундан сöнг... Эртасига йигит билан учрашгач қиз ҳаммасини унга айтмоқчийди. Лекин, яна айта олмади. Йигит ҳам қанақадир маҳзун кайфиятда эди. У қизни узоқ бағрига босиб турди: - Йиғлама, азизам сенга кулиш ярашади... "Нега йиғлаяпсан" деб сöрамади ҳам... Öша кун қиз йигитни сöнгги бор кöриб турганди. Эртаси кун қиз бу сафар йигитга ҳаммасини айтиш учун учрашув жойига келди. Лекин йигит келмади. Телефони öчирилган. Иккинчи, учинчи кун ҳам. 4-кун йигитдан смс келди: "Мени кечир... Менга хориждан яхши иш таклиф қилишди. Биласанми, менинг келажак режаларим улкан. Бу режада сен ҳам бор эдинг, аммо энди ҳаммаси бирданига öзгариб кетди. Афсусдаман. Бахтли бöл..." Қиз öқиб кöзларига ишонмади. Қайта-қайта öқиди. "Сиз бундай қилолмайсиз.." йиғларди у. Лекин ҳаммаси равшан эди. Қиз у билан öтказган ширин 3 ҳафталик бахтли кунларини бир-бир хотирлади. Севаман деганди, энди ташлаб кетди. Алам билан унга жавоб ёзди: - Сизга айтолмаган бир гапим бор: Мени турмушга беришяпти... Балки, келажагизни öйлаб, тöғри қилгандирсиз. Кетаверинг... Умуман қайтиб келманг... Сизи кöришни истамайман. Ёдиздами, менга юракчали тумор совға қилгандиз, омад келтиради деб? Менга сохта юрак ҳадя қилдиз-у ҳақиқий юрагимни олиб кетдиз öзиз билан. Сизга барибир раҳмат. Менга нималарнидир öргатдиз. Масалан, тақдирга ишона бошладим. Лекин тақдирларимиз айро экан. Яна бир гапни сизга айтолмаганман: Сизи севаман! Ҳм... Ёмон бöлсаизам, билдиз... Нафратланаман ҳам... Смс юборди-ю телефонини сувга отди. Öриндиқда öтириб эзилиб йиғлади. Ҳаммаси тугади... Қизнинг тöйи куни ҳам келди. Қиз хонасида кöзгуга қараб öтирарди. Қулоқлари остида эса йигитнинг унга айтган ҳамма гаплари бир-бир жарангларди: "Поездга кеч қолганимни ким омадсизлик деди?" "Кул азизам, кулиш сенга ярашади..." "Буни тақдир дейдилар..." Унинг юзларига ёш думалади. Шу дақиқада унинг ортида отаси қöлида қоғоз билан маъюс турарди. Отаси унинг пешонасидан öпди: - Мени кечир қизим... * * * 20 кун аввал... Қизнинг отаси қизининг бошқа йигитни севиб қолганини эшитгач, чуқур öйга толди. Фотиҳа бöлган, ҳамма рози. Қудалар ҳам яхши одамлар. Нега қанақадир öн кун ичида қизининг бу тахлит öзгариб қолганини тушунолмасди. Буни öткинчи ҳой-у хавас деб қабул қилди ва қизини бир неча кун йиғлашга мажбур қилган қарорни чиқарди: - Тöй бöлади! Ота öша йигитни қидириб топди. Истараси иссиққина экан. Лекин энди кеч. У билан очиқчасига гаплашиб олди: - Қизим унаштирилган, 20 кундан сöнг тöйи бöлади, шуни биласанми? Йигит жим бöлиб қолди. Қизнинг нима сабабдан севги изҳор қилганда йиғлаганини тушунган эди. - Ҳаммасига энди жуда кеч... Илтимос қиламан сендан, қизимни чин юракдан севсанг уни тинч қöй, чунки мен икки дунёда ҳам тöйни тöхтатмайман. Қизимни ҳурматини сақла, эл-юрт олдида иснодга қöйма. Йигит ҳеч нарса деёлмасди. Қизнинг отаси узоқ гапириб сöзини якунлади: - Шундай қилки, у сендан нафратлансин. Мени кечир... Шундай қилсанг, ҳаммамизга яхши бöлади... Шундай деди-ю кетди. Йигит бöлса жойида туриб қолди... Ҳозир қизнинг отаси ундан қиз учун жонини сöраганида ҳеч иккиланмай берган бöларди. Лекин айрим нарсаларнинг қадри жондан зиёда бöларкан. Нима қилиш керак? Йигит учун шу кун жуда оғир бöлди. Эртасига қиз билан учрашди. Қиз яна йиғларди. Йигит ундан "нега йиғлаяпсан" деб сöрамади ҳам. Уни бағрига босди. Ичидан отилиб чиқаётган алами бöғзига тиқилиб қизга шивирлади: "Кул азизам, ҳеч қачон йиғлама..." Йигит шу лаҳзада қарор қабул қилди: Тақдирга тан бериш керак... Қиз билан бошқа кöришмаслик керак... Эртасига яна учрашув жойига отланди. Йöқ, кöришмайди. Узоқдан кузатса бас. У öзини кутаётган қизни узоқдан кузатди. Кейинги кун, ундан кейин ҳам... Шу кун йигитга хориждан иш таклиф қилишди. Йигит кетишга қарор қилди. Ҳаммасини унутиш учун... Эртаси кун у қизга смс юборди. Унинг öқиб йиғлаганини узоқдан кöрди-ю қöлини юраги устига олиб борди ва пичирлади: "Кечир жоним, мендан нафратланишинг керак..." Кунлар öтаверди. Йигитнинг самалёти учишидан бир кун олдин у қизни сöнгги бор кöриш илинжида унинг уйи яқинига борди. Кöрди ҳам. Ғамгин гöзал қиз... Йигит қизнинг отаси билан гаплашиб олиши керак эди. - Мен эртага тонгда Парижга учиб кетаман,- йигит қизнинг отаси ёнида сöз бошлади,- мана бу хатни унга бериб қöйинг, илтимос. Сизнинг илтимосингизни бажардим. Сиз ҳам бажарасиз деб öйлайман... Хайр! Йигит кетди. "Энди сени кöрмайман. Кечир мени азизам... Бахтли бöл!" Унинг кöзидан сизаётган ёшларни ҳеч ким кöрмаслиги учун кöзойнак тақиб олди. Ота мактубни öқиб юраги тöлиб кетди. Қизини шу даражада севаркан, бир оғиз сöзини икки ҳам қилмади. Куёв қилса арзирди. Лекин, кечикди... Тонгга қадар ҳаёллар исканжасида қолди. Тонгда мактубни олиб қизининг хонасига кирди. Қизи жудаям гöзал. Лекин, унинг кöзларида ёш бор эди. Ота ортиқ бардош қилолмади. Қизини бағрига босиб, пешонасидан öпди: - Мени кечир қизим... * * * Ота қизига хатни бериб, йигит ҳақида ҳаммасини айтиб берди. Қиз мактубни очиб öқишга тушди: "" Бугун мендан нафратланаётган бöлсанг керак. Ишонавер бунинг ҳечам аҳамияти йöқ менга. Чунки бугун мен сени яна ҳаммадан биринчи табриклаяпман. Қандай омадим бора? Сен жиннисан, негалигини биласанми? Тöйинг ҳақида айтмадинг менга. Лекин мени кимлигимни унутиб қöйдинг. Мен қувноқ "фолбин"манку. Барибир билволдим. Худди туғилган кунингдагидек... Ёдингдами, тақдирга ишонмайман дердинг. Мен эса қöлимни аввал юрагим устига, кейин пешонамга қöйиб буни тақдир дейдилар дердим. Бунинг маъносини биласанми? Бу юракдаги севги учун тақдирга миннатдорлик.. Ҳа, мен тақдиримдан миннатдорман. Öша поездга кечиктиргани учун... Сени менга учратгани учун... Кейинги 5 ойда ақлдан озаёздим. Сени қидириб. Топганимда эса энди кеч бöлган экан... Мени кечир... Сен бахтли бöлишинг керак. Менга öхшаган сурбет билан тақдиринг қöшилмаган экан. Мен сенга ҳозир сöз бераман. Мени энди ҳеч қачон кöрмайсан, мен эса сени ҳеч қачон унутмайман. Чунки сен бунга лойиқсан. Сен ҳам менга ваъда беришингни хоҳлайман. Бахтли бöламан деб сöз бер. Сизни унутаман деб сöз бер. Чунки мен унутилишга лойиқман. Сени ташлаб кетаётганим учун ҳам... Сенга бир гапни кöп айтишга улгурмадим. Бугун сöнгги бор айтаман: Мен сени севаман! Сен бахтли бöлишинг керак. Тöйинг муборак бöлсин..."" Қиз йиғлаб-йиғлаб хатни öқиб тугатди. Отаси қизини юпатди: - У бугун Парижга учиб кетмоқчи. Бор қизим уни тöхтат... Қиз йиғлашдан тöхтаб, отасига қаради. - Кöчада такси кутиб турибди. Улгуришинг керак. Қолганини менга қöйиб бер,- отаси қöлини аввал юраги устига кейин пешонасига олиб бордида кулди,- ахир буни тақдир дейдилар... Қиз отасини қучоқлади: - Раҳмат, дадажон... Кейин чопди. У кетиб қолмаслиги керак. Кетишга ҳаққи йöқ. Қöлидаги бежирим туморни маҳкам сиқиб таксига öтирди. Такси аэропорт томон йöл олди. Қиз эса ҳамон кöз ёшларини тöхтата олмас ва шивирларди: - Илтимос, кетиб қолманг, бир мартагина менинг ҳам илтимосимни бажаринг... Такси аэропортга етиб келгач қиз шошиб ичкарига кирди. Ҳамма ёқда одам. Қаерга боришини билмасди. Аэропорт ичида эса операторларнинг йöловчиларга турли мурожаатлари эшитиларди. Қиз ниҳоят шошилиб назорат пунктига келди. Қöриқчиларнинг ҳай-ҳайлашига қарамай ичкарида öтирган қиздан шошиб сöради: - Опажон, Парижга самалёт учмадими ҳали? - 347-рейс билан Тошкент-Париж йöналишида самалёт ярим соат олдин учиб кетди. - ...,- қиз öзини йöқотиб қöйди,- кетдими? У йигитнинг кулиб турган ҳолатини кöз олдига келтирди. Лекин у чиндан кечикканди. Самалёт аллақачон учиб кетганди. Қиз одамлар гавжум бöлган кутиш залидаги öриндиқлардан бирига бориб öтирди. "У кетиб қолди. Энди уни ҳеч қачон кöролмайман..." - Илтимос, туморимни қайтиб бер,- йигитнинг овози эшитилди шу пайт,- усиз самалётга ҳам кеч қолдим. Қиз йигитга қаради. Қöлида билет, чамадон... Унга кулиб қараб турарди. Қиз унинг қучоғига отилди. - Нега кетиб қолдиз,- йиғларди у. - Кетиб қолди деб ким айтди? Юрагимни ташлаб қаерга ҳам кетардим,- унинг сочларини силади йигит. - Сиз ёмонсиз... - Ҳм. - Сурбетсиз... - Ҳм. - Яна "ҳм"ми? - Ҳм. Улар кулиб юборишди. Аэропортда эса ҳамма уларга қарарди. Қарайверишсин. Ахир БУНИ ТАҚДИР ДЕЙДИЛАР....
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!