Дада, ойим нимага уйғонмаяптилар?.

Жажжи болакайнинг саволи шундоғам сиқилиб турган дадасининг юрагини эзди. Öғлини тиззасига öтқаздида, пешонасидан öпди. "Ойинг öғлим, роса чарчаган. Энди бир-неча кун ухлаб, яхшилаб дам олиши керак" Болакай индамади. 5 ёшли болакай онасининг оғир касаллигини анча олдин фаҳмлаганди. Шифохонага дадаси кöришга олиб борганида, ойиси уни қучиб роса йиғлаганди. Дадаси ойинг тузалиб кетади, кейин шифохонадан жавоб беришади деганди. Ойиси уйга қайтганида бола ойим тузалибдилар дея роса севинганди. Öй-ҳаёллари öзидек соф мурғак бола ойисига бошқа сабабдан жавоб бериб юборишганларини билмасди. Ҳар кунгидек öрнига ётаркан болакай осмонга қараб қöлини чöзди: "Ойимни тузалишига ёрдам бер, Художон" Бир неча кун öтгач тунда уйғониб кетди. Пилдираб коридорга чиқди. Дадаси балконда сигарет чекиб, ким б-ндир телда гаплашарди. Болакай дадасининг ҳамма гапларига ҳам тушунмади-ю шу гаплар орасидан оператсия, катта пул деган жумлаларни илғай олди. Бир кинода кöрганди. Оператсияда докторлар касални укол қилади, кейин у тузалиб кетади. "Ойимни ҳам укол қилишса соғайиб кетадилар" öйлади болакай. Öрнига қайтиб ётаркан осмонга қараб яна қöлини чöзди: "Ойимни тузалишига катта пул бер, Художон" Болакайнинг онасининг аҳволи кундан-кун ёмонлашиб борарди. У эса буни билмасди. У фақат дадасининг öша кунги гапларини öйларди: оператсия...катта пул... Охирги кунлар болани ойисининг ёнига киритмай қöйишди. У уйига келиб-кетаётган кöплаб қариндошларни жимгина кузатиб öтирарди. Дадаси эса болакайга пул тутарди: Ушла öғлим, бориб музқаймоқ олиб е... Болакай онасининг яқинлари б-н видолашётганини тушунмасди. Ниҳоят уни чақиришди. Ойисининг ёнига олиб киришди. Кöзлари шишиб кетган, оппоқ чойшаб ёпинган кöйи чöзилиб ётган ойисининг ёнига келди. -Кел шириним,- ойисининг ҳаста овози эшитилди,- ақлли бола бöляпсанми боғчада? -Ҳа, ойижон. -Яхши öзимни тойчоғим... -Ойи, энди тузалиб кетасизми? -Ҳм...,-ойиси йиғлаб юборди. -Менга яна эртак айтиб берасизми? -Ҳм... -Сизни яхши кöраман... Эҳ, болакай... Ойиси б-н шундай сöнгги марта гаплашиб турганлигини қаердан ҳам биларди у. Боғчадан келганида уйидаги одамларнинг кöплигидан ҳайрон қолди. Ҳамма болакайни кöриб кöзига ёш оларди. "Дада ойим уйғондиларми?", дадасининг ёнига келиб сöради у. Дадаси чöккалаб öтириб öғлининг кöзларига боқди: "Ойинг энди уйғонмайди болам,- кейин öғлини қучди,- ойинг бизни ташлаб кетди. Öғил яхши тушунмади, киссасини шошиб ковлади-ю бир сиқим букланиб кетган пулларни чиқарди: "Дада, докторларга айтинг, ойимни укол қилишсин, ойим тузалиб кетса бöлди, мен битта ҳам музқаймоқ емайман, фақат айтинг дада, ойимни тузатиб беришсин...." Öғилнинг пешонасидан öпаркан дадасининг кöз ёшлари унинг юзига томчилади... Онасини кöмишди. Тун чöккач öрнига ётаркан болакай яна осмонга қöлини чöзди: "лтимос, ойимни менга қайтариб бер, Художон..."
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!