“Дод”ламаган “Ноқобил ўгил” ҳақида

Кунларнинг бирида энг яқин дўстларимдан бирининг отаси оламдан ўтди. Жаназа бўлди, тумонот одам йиғилди. Дўстимнинг оиласи тумандаги машҳур оилалардан бири эканлиги сабабли йиғинда кўплаб кишиларни учратиш мумкин эди. Маҳаллада тазияда қатнашмаган одам қолмади. Ҳамма-ҳамма ўша жойда тўпланган эди. Отасини тупроққа топшириб қайтдик, дўстимнинг уйига бориб бир оз суҳбат қурмоқчи бўлдим. Шерикларим ҳар доим бериладиган анъанавий саволларни беришди, анъанавий жавобларни олишиб уй-уйларига тарқалди. Бирмунча вақт у билан қолгим келди. Гапирмадим, саволлар бермадим, ўтирдик, тамаки тутатдик.– Дадамнинг ўлимига тайёр бўлиб қолдим, кўз ўнгимда сўлиб борди, кўзидан нур кетаётганини кўриб турдиму ҳеч нарса қила олмадим. Уч кун давомида муттасил саломатликлари ортга қараб кетди. Тошкентдан дўхтир келишининг ҳожати йўқ деб туриб олишди. Қон босимининг юқорилигидан мия томирлари ёрилиб кетганмуш.Шу гапни базўр гапирди-ю яна жимлик чўки. "Бандачилик, сен нимаям қила оласан, ҳаммаси Аллоҳдан” деган гапларни ичимда айтдим. Нимага? Балки олдинроқ айтганлигим учундир. Уйга қайтдим-у, кун давомида "Ўлимга тайёр бўлиб қолиш” ҳақида ўйлаб юрдим. Нимагадир шу ҳақда ўйласам кўнглим ғашланаверди.– Ўртоғингиз …. Унақа эмасдилар-а? – дабдурстдан берилган саволдан эсанкираб қолдим.– Қанақа?– Дийдаси қаттиқ, бемеҳр?Шундагина маҳалланинг аёллари тўпланиб жаназада қатнашган эрлардан олган информатсияларни ўртоқлашгани, кимнинг жаназада йиғлагани-ю, кимнинг кулгани, қанча одам келгани, тобутни елкага олишганда қандай тартибсизлик юзага келганлиги равшанлашди. Сундагина дўстим нима демоқчи бўлганлигини тушуниб етгандек бўлдим. Шундагина шахс ҳақидаги ҳукмни тушуниб етгандек бўлдим. Шунда ҳаммасини англадим. Шунда қўлимдаги пиола деволга урилиб чил-чил бўлди, хотиннинг оғзи ярим очиғлигича қолди.
Бувимни тупроққа қояётганимиз кўз ўнгимда гавдаланди, ҳамма йиғлаган, аёллар дод солган, неваралар "Вой энам”лаган. Кўзимда жиққа ёшу, негадир бақира олмайман. Неваралар сафидан чиқиб айвон устунига суяниб тураман, кимдир қатор олдига суриб олиб ўтади, тандирхонадан олдинга суриб олиб келишади, ўтинхонадан. Гапира олмайман ҳам, бўғзимда нимадир тиқилади. Бувимни олиб чиқишди, аста тобут ёнига яқинлашиб қўлимни теккиздим-у ёш боладек ҳўнграб юбордим. Бу воқеадан анча ўтиб яна бугун бўғзимга нимадир тиқилиб турибди. Эҳтимол ўшанда "Вой энам”лаб дод солмаганим учундир, эҳтимол мени ҳам уни ҳозиргача соғинишимга, катта йигит бўлиб қолган вақтларимда ҳам тиззаларига бош қўйиб ухлашимга, пешонамни соатлаб силаб ўтирган қўлларини қўмсашимга қарамасдан "Бемеҳр” деб хулоса қилишганини бугун англаб қолганим учундир. Эҳтимол дўстимни энг яхши фарзанд бўлишига қарамасдан жамият (бугун у жаназадаги "Дод”ламаган "Ноқобил ўгил” ҳақида уйга ҳабар келтирган эркаклар ва бу ҳабарни муҳокама қилган аёллардан иборат) "Бемеҳр” деб хулоса қилганлигидандир.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!