📖 Ҳикоялар

Етим ва ногирон қизалоқ ҳақида

1 дақиқа 2.4К марта ўқилди
Етим ва ногирон қизалоқ ҳақида
Автобусда одам унчалик кўп эмасди. Бекатда 35 ёшлар атрофидаги башанг кийинган аёл автобусга чиқди. Кун жуда иссиқ, аксига олиб ҳамма жойлар банд Фақат орқароқдаги ўриндиқларнинг бирида 14-15 ёш атрофидаги қизча жимгина кўчани томоша қилиб кетарди. Аёл ўша томонга юрди. Лекин қизча жой беришни ҳаёлига ҳам келтирмасди. Автобус жуда имиллаб кейинги бекатга келди. Яна 5-6 одам чиққач аёл баттар ўнғайсизлана бошлади. Ниҳоят у қаршисида ўтирган аёллардан бирига қизча эшитадиган қилиб гапирди: "Биз ёшлигимизда автобусга ўзимиздан катталар чиққанида жой берардик. Ҳозирги болаларга ҳайронман. Масалан манави қизча (қўли б-н кўрсатди), ота-онаси ҳар куни нимани ўргатади, билмадим. Ўтиришини қаранг". Қизча ярқ этиб аёлга қаради. Аёл ғолибона назарда қизчага қарарди. У ҳақ гапни айтганидан юзида мамнуният сезиларди. Қизча ерга қараб жим бўлиб қолди. Кейинги бекатда автобус тўхтагач 23-24 ёшлардаги бир йигит шошиб чиқиб қизчанинг ёнига келди. - Акажон,- қизча кўз ёшларини ортиқ тиёлмади. Акаси уни кўтариб олди. Улар ҳалиги аёлнинг ёнидан ўтишаркан, қизча ҳалитдан бери уларга маъноли қараб турган аёлга деди: "Қанийди ота-онам бўлса..." Аёл жим эди. У автобусдан тушиб қизчани ногиронлик аравачасига ўтқазаётган йигитни кузатиб қолди. "Унинг ота-онаси 3 ой олдин автоҳалокатга учраган, фақат шу қизча тирик қолган", кимнингдир овози эшитилди. Автобус юрган вақтда қизча ўтирган, бўш ўриндиққа қараб қолган аёлнинг кўзларида ёш тинмасди..

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →