Эрка қизнинг кечмишлари

Сўз давру-даврон сураётган амалдорнинг якка-ёлғиз қизига
"Отам мендан атиги 3-4 ёш катта "Барби”лар билан…”
"Дўстларим 5000га яқин…”
- Парвина!..
Ётоқхонам эшиги зарб билан очилди-ю, кўзларида ғазаб учқунлари ёнаётган падари бузрукворим шаҳд билан ётоғим тепасига келди. Чет эл ҳонандасининг машҳур классик симфониясини тинглаб, хаёл уммонига шўнғиб кетганим боисидан ўзимга келиб нима бўлаётганини тушуниб олиш учун бироз фурсат керак эди, чамамда.
"Эй, Худо, яна қайси ишим ёқмади экан?”, игнадек нарсадан фил ясаш, дадамнинг табиатларига хослигини билсамда, хаёлимни жамлаб, нима бўлганини билишга уринардим. Йўқ, дадам бу сафар узоқ чўзмасдан мақсадга ўта қолдилар.
- Нима сени ўлгинг келяптими? Ё кимни қизи эканингни унутиб қўйдингми?
Кетма-кет берилаётган саволлар ҳар бири сўз бўлиб эмас, ханжар бўлиб юрагимга санчиларди.
- Менга сендек кўрнамак қиз керак эмас! Хаёлингни жойига қўйиб олмасанг, ўзим ақлингни киритиб қўяман!
Шу тахлит ўз нутқларини якунладилар ва жаҳл бн чиқиб кетдилар. Мен эса лексия тугаганидан бироз енгил тортдим. Дадам чиқиб кетганларидан сўнг бизни ичкарига кирмасдан эшик олдида кузатиб турган аям ётоғимга қанақадур оқ қоғоз ташлаб ҳеч нарса демасдан чиқиб кетдилар. Сарлавҳага кўзим тушди-ю, бугунги тарбиявий соат сабибини тушундим. Мақоламга секин кўз югуртириб чиқдим. Буни нимаси ёмон?!
Эҳ, одамлар нега бунча бебурд, ҳамиятсиз, юзсиз- а ?!
4444444-Мақолангни ўзим тахририятга топшираман, аниқ келгуси сонда босилиб чиқади, – деб ваъда берган амаким тахририятга эмас тўғри дадамни олдиларига борибдилар-да. Ахир, улардан қаттиқ илтимос қилгандим, дадам билмасинлар деб. Ҳаттоки, нафасни ҳам дадамнинг руҳсатларисиз олиб бўлмайдиган бу хонадонда, мақола ёзишга йўл бўлсин. 20 йилдан ортиқроқ вақт амал курсисига мустаҳкам жойлашиб, давру-даврон сураётган амалдорнинг якка-ёлғиз қизи "Ўлимни унутганлар ёхуд амалдорлар мангу яшайдиларми?!” сарлавҳали мақола ёзса. Ҳа, дадам мақолани қўлига олган фурсат дахшатини тасаввур қилаяпман. Аттанг, чакки бўлди. Сиркаси сув кўтармайдиган дадамнинг асаб торлари чертилганидан эмас, бу қоралама энди ҳеч қачон нашр юзини кўрмаслигидан афсусландим. Кўп фурсат ўтмасдан, дадамнинг асабий овозлари жаранги бошқа хонадан эшитила бошлади.
-Бу қиз кимга ўхшади ўзи?! Нималар қилаётганини ўзи биладими?! Бу ёзганлари биланн кимга тош отяпти ?!
Ажабо,мен ёзган мақола нима сабабдан дадамга бу қадар оғир ботди экан? Ёки ўзим билмасдан уларга кўзгу тутиб қўйдимми?!
Ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади. Бу гап сўзлар устига, ёши 30 да бўла туриб, дадамнинг фикр ва маслаҳатларисиз бир қадам қўёлмаса-да, бир ташкилотда раҳбар бўлиб ишлаётган акам келиб қолдилар.Вазият чатоқлигини кўргач, менга иддао аралаш насиҳат қилдилар.
-Хм, Пари, яна санми, писерлигинг жонга тегди, қачон бас қиласан, бошқа эрмак топгин-а!..
Нима ёзиш бу эрмакми? На ўқимайдиган, на ишламайдиган, эртадан кечгача машинада шаҳар кўчаларини бемақсад кезадиган иккта ўғлига тарбия беришга вақти йўқ амакимнинг вазиятдан устамонлик билан фойдаланиб, дадамни менга қарши гиж-гижлаши ҳам бежизга эмас экан, албатта. "Эчкига жон қайғуси, қассобга ёг”, деган халқ мақолига нисбат берса бўлади шу ўринда .
Аввал ҳам шаҳар газеталарида нашр қилинган "Қайтар дунё, қуш инида кўрганини қиларкан” ,”Чўнтакда бўлса пулинг, кимлар бўлмайди қулинг ” , ” Тилимизда Оллоҳ, қалбимиз гумроҳ” сингари бир қатор мақолаларимни ўқиб, роса кунимни кўрсатишганди. Лекин бу сафар амакимни ташаббуслари биланн ёшим 18 га етмаганлигини ҳам ҳисобга олмасдан, дадам мени турмушга бериш ташвишига тушиб қолдилар.
Ҳуллас ,тақдирим қил устида . Ўз бошимга ўзим етдим, шекилли .
2.
Ўтган кунларимга назар солиб бугунги куним ҳақида қандай фикр юритишни ҳам билмайман. Агарда бугунги кунда ҳаётимда содир бўлаётган воқеаларни дастурхон қиладиган бўлсам, буни кимдир ношукрлик, кимдир эса тўқликка шўхлик деб бахолаши тайин. Бу ҳолда мени ҳам қанчадир хатоларим бору, лекин асосий айб бошқа инсонларда деб ишонаман. Инсон ҳаётга нега келади ўзи?! Аниқ биламанки, бу саволга жуда камчилик жавоб қидиради. Бошқалар эса тирикчилик ташвишида елиб-югуриб ҳаётнинг асл мазмун-моҳиятини ҳам тушунмасдан у дунёга рихлат қилади. Бу ҳақда саводи борларнинг ҳам аксарияти нафс деган балонинг домига тушиб, оқим бўйлаб кетаверади. Ҳадисларда келтирилишича, охир замон яқинлашганда битта ақлли одам тўғри йўлга бошласа, авом уни жиннига чиқарар экан. Ўзимни ақлли санамайману, лекин яқинларим орасида мен ҳам жиннига чиқдим. Ота-онамнинг 50 ёшдан ўтган бўлса-да, ҳали-ҳануз намозга бош эгмаганликлари мени ташвишга солади. Бекаму-кўст таъминлаб вояга етказган бўлса-да, дадамнинг эгоистликлари туфайли, сўнги пайт одамови бўлиб қолдим. Жуда кўп вақтим китоблар орасида ўтганлиги сабабли ҳаётга қарашларим аксарият тенгдошларимникидан фарқ қилади. Одамларга тез қўшилиб кетолмайман. Буни эса кўпчилик манманликка менгзайди. Намоз ўқиб, гуноҳ-савобни яхши ажрата олганим билан кўринишимдан у қадар сипо қиз деб таъриф беришингиз анча қийин. Мен ҳам кийим-кечак, пардоз-андоз масаласида тенгдошларимдан ҳеч ҳам қолишмайман. Лекин бундаям чегарани яхши биламан. Киндигимни кўрсатиб юрмайман ёки бир қаричлик юпка киймайман. Аммо ҳамма тенгдошларим сингари мен ҳам одноклассники сайтига кираман. Профилимдаги дўстларим сони 5000га яқин. Бу рўйҳатдан хулоса чиқаришга шошилманг, фақатгина икки ёки учтасини танийман ҳолос. Қолганлари эса шунчаки добавит қилинган. У ерда ҳеч ким билан гаплашмайман, фақат статуслар ёзиб одамлар нима қилаётганини кузатаман. Атрофимда бўлаётган ноҳақликларни унутиш учун ҳам шу сайтга боғланиб қолганман. Дадам одамлар таърифи бўйича жудаям мард, бир сўзли, қўли очиқ инсон эканлар. Бир қарашда шунақадир балки. Лекин аслида… Тўғри, гап келганида ҳаттоки вилоят ҳокимини ҳам "калтаклаб” халқ дардига яраб, обрў қозонганлар бир пайтлар. Аслида эса обрў талашганлар холос. Ақлимни танибманки, пул, шухрат соясида яшаяпман. Тилларида Аллоҳга шукр дейдилару, амалда ўзидан орттириб бировга бир нарса бермайдилар. Яна ўзларини қилмишлари ортиқча бизга ақл бўлишларига қойил қоламан.Яқин-яқингача мендан атиги 3-4 ёш катта миллатини тайини йўқ "Барби”ларни машиналарида олиб юрардилар. Ўзим гувоҳ бўлганман. Аям ҳам ҳаммасини билгани ҳамоноқ ҳеч нарсани ўзгартира олмасликларини биладиларми, кўриб кўрмасликка оладилар. Одамлар ҳам ҳаммасини кўриб туришадию, йигитчиликда деб бепарво қарашади. Нега шунақа одамларни тошбўрон қилишмайди. Кўчага чиқиб, қай томонга қараманг, 4 томонда хиёнатлар томир ёйиб ётибди. Биз эса менга нима деб бепарво яшайверамиз. Менталититимиз европадан ҳам ўтиб кетган. Европаликларни биздан афзал тарафи улар қилаётган ишини ҳеч кимдан яширмайди, бизда эса юриб-юриб, оппоқ кўйлак кийиб, тўйда ўзларини оқлаб олишяпти. Ҳозирги замон қизлари фақатгина учрашув билан кифояланишмайди. Бунга исбот ўзим коллежда бирга ўқиган курсдош қизларнинг тенг ярми бокиралик остонасидан аллақачон ўтиб бўлишган. Шу қизларни йўлдан ураётган ўзимизнинг эркакларми ёки инапланетанларми?! Бир йилга яқин сайтда бир бола билан дўстона гаплашиб турдик. У билан фикрларимиз, ҳаётга қарашларимиз деярли бир хил эди. Ойда бир-икки марта телефонда гаплашардик. У менга ёқардию, лекин бу севгими йўқми бунисини билмадим.123
Орамизда ўлдим-куйдим сингари гаплар бўлмаган бўлсада, кўнглимизда яқинлик бор эди. Улар менга учрашиш таклифини билдирдилар. Дадам бунга ҳеч қачон рухсат бермасликларини билганим учун муносабатларимизни жиддийлаштирмасдан, ўзимни олардим. Шу бир йил ичида коллежни чала-ярим тамомлаб, сохта хужжатлар билан институт талабаси бўлдим. Ҳаётим эса тубдан ўзгариб кетди. Омад қуши дадамнинг қўлларидан кетиб, оиламиз нотинч бўлиб қолди. Шу оғир вазиятда мени тақдирим ҳам ҳал бўлиб қолди. Ахир озгина вақт ўтгандан кейин мени у қадар обрўли оилалардан келинликка сўрамасликлари мумкин. Ҳуллас вақтни бой бермасдан мени унаштирдилар.Йиғлаб-сиқташларим наф бермади. Шаҳарда ўзини ҳурмача қилиқлари билан машҳур бу йигит ҳақида эшитгандим. Ёши ўттизга етмаса ҳам аллакимлар орқали бир давлат ташкилотига раҳбар бўлиб, шаҳарда ўзининг қатор безнес тармоқларини йўлга қўйиб олган бу учар йигит,аёллар масаласида ҳам анча-бунчасига дарс берар экан. Ҳатто беникоҳ фарзанди ҳам бор экан. Тўйдан бир ҳафта олдин сайтда танишган дўстимга телефон қилдим. Ҳаммасини айтдим.”Тўйинг бўлган кундан мен учун ўлгансан, телефон номерингни ўзгартир, нафақат мен биронта ҳам таниш дўстларинг билан гаплашма, никоҳ муқаддас "дедилар улар. Мен "Бу шунчаки шартнома ҳолос” десам, "Никоҳ ҳам ёлғондан ўқиладими?!” деб сўрадилар. Шундан кейин ҳеч нарса демасдан телефонни ўчирдим. Тўй бўлди. Никоҳ ўқилди. Лекин у мени мазах қилишига изн бермадим. Чунки бу турмуш менга бахт учун эмас, шунчаки "хотин” деган лавозим берарди, холос. Ҳозирги ўзбек йигитлари сингари у ҳам ҳаёли, чиройли қизга эл-юрт кўзида уйланиб, яна кайфу-сафосини қилиб юраверарди. Мен рад қилганим туфайли у қўл менга теккизмади. "Сен мени хор қилдинг! Мени бир қарашимга қанча қиз зор! Сен мени синдирдинг ҳали афсусланасан, ўзинг менга ялинасан. Мана шу аҳмоқона ғуруринг билан хор бўласан. Майли, сенга ҳеч қачон тегмайман, лекин бошқага ҳам бермайман. Мен сени чиндан севганим учун уйлангандим”, деди. Эртасига мени бошқа уйга кўчириб ўтказди. Уйдагиларига "алоҳида яшамоқчимиз” деб изоҳлади. Ҳамма ҳайратга тушган бўлса ҳам ҳеч ким қарши чиқолмади. Мана бир ойдирки, бир ўзим уни уч хонали квартирасида яшаяпман. У бўлса чамамда бирон жазмани билан яшаяпти. Ҳар куни эрталаб келиб, эшик тагида кутиб туради, институтга олиб бориб қўяди. Кета-кетгунча кеча қанақа қизлар билан қаерларга борганини мақтаниб кетади. Кошкийди, биронта гапи қулоғимга кирса. Дарс тугагач эса ўзим уйга қайтаман. У мени кун бўйи нима қилдим, қаерга бордим умуман қизиқмайди. Чунки гаплашадиган қизлари саноқсизлигидан вақти йўқ. Бу гаплардан ота-онамни хабари бор. Дадам ҳозир мен билан гаплашмайдилар. Менга эса барибир.
Парвина, Навоий вилояти.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!