📖 Ҳикоялар

Қизиқарли Афоризмлар

2.7К марта ўқилди
Қизиқарли Афоризмлар
Конфутсий Устоз айтарди:
— Агар ўқисанг-у ўйламасанг — чалкашиб қоласан. Агар ўйласанг-у ўқимасанг — шубҳа-гумонлар тагида қолиб кетасан.
Устоз айтарди:
— Қадимларда кам сўйлашарди, ўз сўзларининг ортидан етолмай қолишдан қўрқишарди.
Гёте

Энг яхши бир сирни берайин сизга:
Даставвал қаранглар ўз ойнангизга!
Парчала, ҳукм сур! Қандай беорлик!
Бирлаштир, етакла! Энг гўзал бойлик!

Ларошфуко
Ҳақиқий чечанлик керакли гапнинг ҳаммасини айтиб, керагидан ортиқ ҳеч нарса демаслик қобилиятидир.
Оламда эришиш мумкин бўлмаган нарсалар жуда кам. Агар бизда қатъият кўпроқ бўлганида истаган мақсад сари элтадиган йўлни топа олардик.
Инсоннинг ҳамма умидлари чиппакка чиқса, бу уларнинг дўстларига ҳам, душманларига ҳам ёқади.

Номаълум
Тарих ширин ўй ва орзуларга бурканган идеаллар кўмилган қабристондир.

Нажот икки нарсада: тақво билан ниятдадир. Ҳалокат ҳам икки нарсада: умидсизлик ва мағрурланишда.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →