Аёлларда соч тўкилиши - сабаблари, даволаш, самарали халқона воситалар

Соч тўкилиши асосан эркаклар дуч келадиган муаммо деб ҳисобланади, аммо аёллар ҳам ундан азият чекиши мумкин. Аёлларда соч нима сабабдан тўкилишини ва у билан қандай курашиш мумкинлиги ҳақида қуйида батафсил.
СОЧ ТЎКИЛИШИ
Даставвал соч тўкилиши патология билан боғлиқ ёки йўқлигини аниқлаш лозим. Ҳар бир киши кунига ўртача юзтагача соч толаларини йўқотади ва бу норма ҳисобланади. Мутахассислар оддий синовни таклиф қилишади: тўкилган сочларнинг учида оқ тугунча (пиёзча) мавжудлигига эътибор бериш керак. Агар у йўқ бўлса, унда хавотирга ҳам ўрин йўқ. Агар мавжуд бўлса, бошни икки-уч кун давомида ювмаслик, кейин пешона ва чакка соҳасидаги сочларни тортиб кўриш керак.
Бунинг натижасида қўлларда бешдан ортиқ соч толаси қоладиган бўлса, шифокор-трихологга мурожаат қилиш тавсия этилади. Қандай бўлмасин, фақат мутахассис соч тўкилиши ташвишланишга арзигучи ҳолатми ёки бу мутлақо табиий жараёнми деган саволга аниқ жавоб бера олади.
Гап шундаки, сочнинг фаол тарзда тўкилиши организмдаги маълум бир касаллик ёки бузилишларнинг дастлабки белгиларидан бири бўлиши мумкин. Шунинг учун, оқибат (соч тўкилиши) билан курашишдан олдин, муаммонинг асл сабабини аниқлаш зарур. Катта эҳтимоллик билан бирламчи сабаб бартараф этилганда сочлар билан боғлиқ муаммолар ўз-ўзидан йўққа чиқади.
АЁЛЛАРДА СОЧ ТЎКИЛИШИ САБАБЛАРИ
Аёлларда соч тўкилишининг барча сабабларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: телоген (соч аста-секин тўкилади) ва анаген алопетсия (яъни, тўсатдан тўкила бошлаши).
АНАГЕН АЛОПЕТСИЯ
Муаммонинг бундай тўсатдан юзага келишининг сабаби кўпинча кучли кимёвий моддалар ёки дори воситалари, шунингдек нурланиш таъсири бўлади. Онкологик касалликларни даволашда ишлатиладиган кимётерапияда калликнинг айнан ушбу тури кузатилади. Қоида тариқасида, енгил ёрдамчи таъсир натижасида соч фолликулларининг фаолияти кейинчалик тикланади.
Хусусиятлари: Ушбу турдаги соч тўкилишига қарши махсус даволаш чораси мавжуд эмас. Соч ўсиши зарарли таъсир тўхтатилганидан кейин тикланади.
ТЕЛОГЕН АЛОПЕТСИЯ
Телоген алопетсия ҳам ўткир, ҳам сурункали шаклда бўлиши мумкин. Фарқи шундаки, ўткир каллик олти ойгача давом этади ва кейин ўтиб кетади. Сурункали шакли эса олти ойдан кўпроқ давом этиши мумкин ва баъзан бир неча йил давомида ҳам тузалмайди.
Хусусиятлари: Алопетсиянинг бу турида тўлиқ каллик содир бўлмайди. Унинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин.
1. ГОРМОНАЛ ЎЗГАРИШЛАР
Кўпчилик аёллар туғруқдан кейин сочларнинг сийраклашаётганини сезиб қолишади. Фаол тўкилувчанлик туғруқдан 3-4 ҳафта ўтгач бошланиб, бир неча ойгача давом этиши мумкин. Бироқ бундан қўрқмаслик керак: бу тўкилиш кўпинча гормонал фоннинг ўзгариши билан боғлиқ, шунингдек, стресс, плазмада оқсил даражасининг пасайиши ва қон йўқотиш натижасида кучайиши мумкин.
Хусусиятлари: Тўлиқ тикланиш туғруқдан 5-12 ой ўтгач содир бўлади. Бундан ташқари, қоида тариқасида, кейинги ҳомиладорликларда бу каби ўзгаришлар камроқ ифодаланади.
Худди шу сабабга кўра, гормонал контратсептив воситаларини бекор қилишдан кейин ёки организмда андрогенларнинг фаол ишлаб чиқарилиши кузатиладиган 16–20 ёшдаги қизларда ҳам сочлар тўкилувчан бўлиб қолиши мумкин.
2. САЛОМАТЛИК МУАММОЛАРИ
Соч тўкилиши қуйидаги вазиятлардан сўнг бошланиши мумкин.
Кўп миқдорда қон йўқотиш;
Ўткир инфектсия;
Юқори тана ҳарорати;
Жарроҳлик ёки жароҳатлар;
Қатъий парҳезлар ёки тўйиб овқатланмаслик.
Бундай ҳолда кўпинча эпизодик каллик ҳақида сўз юритилади. Нормал соч ўсишини тиклаш учун бир йилгача вақт талаб этилади. Аммо сурункали шаклларда сочнинг сийраклашиши касалликдан кейин 2-2,5 ой ўтгач юзага келиши ҳам мумкин.
Сурункали соч тўкилиши сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
Дори воситаларини узоқ муддат қабул қилиш (бундай дориларга ситостатик, ретиноидл, антикоагулянт, антиконвулсант ва бошқалар киради);
Рух ва темир микроэлементи етишмаслиги;
Сурункали касалликлар (ревматоид артрит, гепатит, псориаз, тизимли қизил югурук, гипертиреоз, ўсмалар ва бошқалар);
Кучли стресс (стрессдан кейин соч ўсиши, қоида тариқасида, ўз-ўзидан тикланади).
Баъзида соч тўкилишининг сабаблари нотўғри парвариш (сочларини фен билан тез-тез қуритиш, плойкалар, дазмоллар ва ҳоказо) бўлиши мумкин, аммо мутахассислар кўп ҳолларда ташқи таъсирлар мавжуд муаммоларни янада кучайтириши мумкинлигини, аммо улар муаммонинг асл сабабли бўлмаслигини айтишади.
ДАВОЛАШ
Даволаш курсини бошлашдан олдин муаммонинг бирламчи сабабини аниқлаш учун текширувлардан ўтиш керак. Ҳар бир алоҳида ҳолда терапия турлича бўлади. Тўғри ташхис қўйиш учун қуйидагилар талаб этилиши мумкин:
Трихограмма;
Қоннинг биокимёвий таҳлили (оқсил, липид ва углевод метаболизмини баҳолаш);
Организмнинг витамин, аминокислота ва минерал ҳолатини аниқлаш учун қон таҳлили;
Минерал ҳолатини баҳолаш учун сочни таҳлил қилиш.
Тикланиш соч тўкилишининг сабаби аниқ ташхисланишига боғлиқлигини тушуниш жуда муҳимдир. Баъзи ҳолларда, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, соч ўсиши салбий омиллар бартараф этилганидан, овқатланиш ва дам олиш тартиби тузатилганидан кейин ўз-ўзидан тикланади. Аммо махсус даволаниш курси талаб этиладиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.
Сочни даволашда қуйидагиларга мурожаат қилиниши мумкин:
Оғиз орқали қабул қилиш учун дорилар (масалан, Проскар);
Маҳаллий қўллаш учун доривор кремлар ва лосёнлар (миноксидил ва бошқалар асосида);
Лазерли терапия (клиникада ҳам, уй шароитида лазерли тароқ ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин);
Бош терисини массаж қилиш;
Сочларнинг тўкилишига қарши тиббий шампунлар ва ниқоблар (масалан, «Низорал»);
Гомеопатия;
Халқона воситалар (чакамуғ ёки канакунжут ёғи, қалампирли ниқоб ва бошқалар).
ХАЛҚОНА РЕТСЕПТЛАР
Чакамуғ ёки канакунжут ёғи. Бошни ювишдан ярим соат олдин аралашма (тенг миқдордаги ёғ ва спирт) бошга суртилади. Муолажа 1-2 ой давомида қўлланилади. Яна бир восита: канакунжут ёғи ўртача пиёз шарбати ва битта тухум сариғи билан аралаштирилади, ювишдан 45 дақиқа олдин сочларга суртилади, бош полиэтилен қоп ва сочиқ билан ўралади.
Апелсин пўстлоғи. Сувга 2-3 та апелсин пўстлоғи солиб, уч соат давомида қайнатилади, сўнг дамлама билан бош ювилади. Восита сочларга жило ва ёрқинлик беришга ёрдам беради ва сочларни мукаммал равишда озиқлантиради.
Қалампирли ниқоб. 1 дона чили-қалампирни майдалаб, устидан 100 мл 40%ли этил спирти қуйилади. Идишнинг оғзини ёпган ҳолда 2-3 ҳафта қоронғу жойда тиндирилади. Олинган дамламани кондитсионерга, соч балзамига қўшиш, ёғлар ёки қатиқ билан аралаштирган ҳолда қўллаш мумкин. Восита соф шаклда ишлатилмайди!
Юқоридаги усулларнинг барчаси иккита мақсадга эришишга қаратилган: соч тўкилишни тўхтатиш ва янги толаларнинг ўсишини рағбатлантириш. Қоида тариқасида, мутахассислар дори-дармонларни ҳам, махсус парваришлаш воситаларини ҳам ўз ичига оладиган кенг қамровли даволанишни буюради. Ушбу ёндашув жуда тез ва барқарор натижа олиш имконини беради (олти ойдан бир йилгача).
СОЧ ТРАНСПЛАНТАТСИЯСИ
Доривор терапия, физиотерапия ёки халқона даволаш усуллари ҳам соч тўкилишини тўхтатишга ёрдам бера олмайдиган ҳолатлар мавжуд. Вақт ўтиши билан бошда сезиларли сийрак соҳалар пайдо бўла бошлайди, ташқи кўринишдаги ҳар қандай нуқсон эса аёл кишининг ўзига бўлган баҳосига салбий таъсир кўрсатади.
Замонавий тиббиёт бундай вазиятларда ўзининг инноватсион таклифларини бериши мумкин. Уларнинг бири соч кўчириб ўтказиш ёхуд «экиш» саналади. Бундай муолажанинг энг машҳур усуллари — ФУТ ва ФУЭ саналади:
ФУЭ усули бўйича соч экиш — бу чоксиз, кесмаган ҳолда трансплантантларни (графтларни) олиш ва киритишнинг микрожарроҳлик усули. 1-4 тукдан иборат соч гуруҳлари (фолликуллар) беморнинг энса соҳасидан ёки тананинг бошқа қисмларидан (кўкрак, оёқ, соқол) олинади. Жарроҳлик оғриқсиз ўтади.
ФУТ усули (чокли). Ушбу усул донор материални бошнинг орқа қисмидан тери парчаси шаклида олиб, кейин ундан графтлар шакллантиришни (кесиб олишни) назарда тутади. Сочсиз зонага графтлар соч ўсиши йўналишини инобатга олган ҳолда мануал равишда ёки имплантер ёрдамида киритилади. Оператсия вақтида жарроҳга ассистентлар бригадаси ёрдам қилади (8 ёки ундан кўп киши), улар бинокуляр катталаштириш ёрдамида кўчириб ўтказиш учун микрографтларни ажратиб олади.

Эсда тутингки, фақатгина шифокор тўлақонли даволанишни буюриши мумкин. Ҳеч бир ҳолатда муаммони мустақил ҳал қилишга уринманг, чунки уни янада оғирлаштириб юбориш эҳтимоли мавжуд. Деярли ҳар қандай дори воситаси қарши кўрсатмага эга ва баъзи усуллар маълум сабабларга кўра сизга мос келмаслиги мумкин.
СОЧ ТРАНСПЛАНТАТСИЯСИ
Доривор терапия, физиотерапия ёки халқона даволаш усуллари ҳам соч тўкилишини тўхтатишга ёрдам бера олмайдиган ҳолатлар мавжуд. Вақт ўтиши билан бошда сезиларли сийрак соҳалар пайдо бўла бошлайди, ташқи кўринишдаги ҳар қандай нуқсон эса аёл кишининг ўзига бўлган баҳосига салбий таъсир кўрсатади.
Замонавий тиббиёт бундай вазиятларда ўзининг инноватсион таклифларини бериши мумкин. Уларнинг бири соч кўчириб ўтказиш ёхуд «экиш» саналади. Бундай муолажанинг энг машҳур усуллари — ФУТ ва ФУЭ саналади:
ФУЭ усули бўйича соч экиш — бу чоксиз, кесмаган ҳолда трансплантантларни (графтларни) олиш ва киритишнинг микрожарроҳлик усули. 1-4 тукдан иборат соч гуруҳлари (фолликуллар) беморнинг энса соҳасидан ёки тананинг бошқа қисмларидан (кўкрак, оёқ, соқол) олинади. Жарроҳлик оғриқсиз ўтади.
ФУТ усули (чокли). Ушбу усул донор материални бошнинг орқа қисмидан тери парчаси шаклида олиб, кейин ундан графтлар шакллантиришни (кесиб олишни) назарда тутади. Сочсиз зонага графтлар соч ўсиши йўналишини инобатга олган ҳолда мануал равишда ёки имплантер ёрдамида киритилади. Оператсия вақтида жарроҳга ассистентлар бригадаси ёрдам қилади (8 ёки ундан кўп киши), улар бинокуляр катталаштириш ёрдамида кўчириб ўтказиш учун микрографтларни ажратиб олади.
Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!