Уй шароитида сочларни бўяш - табиий бўёқлар, сочни қорайтирувчи воситалар

Уй шароитида сочни тим қора қилиб бўяш учун нима қилиш керак? Бу савол кўпчилик томонидан берилиши мумкин. Оқарган сочларни бўяш учун басма ва хинадан фойдаланса бўлади. Сочларни қора қилиш учун уларни басма ва хина аралашмаси, агар янада чиройлироқ ранг ҳосил қилишни хоҳласангиз, хина ва қора қаҳва аралашмаси билан бўяш мумкин.
УЙ ШАРОИТИДА СОЧЛАРНИ БЎЯШ
Қора, жиггарранг сочларга оқ оралаган бўлса, соч ювилгандан сўнг аччиқ қора чой дамламаси билан (1 л сувга 2 ош қошиқ чой) чайилади.
Агар оқарган сочларга тезда ранг беришни истасангиз, аччиқ қора чой дамламаси (1\4 литрга бир чой қошиқ)ни худди шу миқдордаги қаҳва ёки какао кукни билан аралаштириб, сочга суртинг.
4 ош қошиқ ёнғоқнинг яшил пўсти 2 стакан сувда 10 дақиқа қайнатилади. Тиндирилиб, ювилган тоза сочларга суртилади. Бу дамлама сочларга жигарранг тус беради.
Сариқ рангли оқарган сочларга чиройли оқиш ранг бериш учун, ҳар сафар соч ювилгандан сўнг сиркали сувда чайилади.
Сочларга доимий равишда зайтун мойи суртиш соч оқаришини олдини олади.
Мойчечак дамламаси оч рангли ёки оқарган сочларга тилларанг тус беради. Бунинг учун 100 гр. мойчечак гуллари 0.5 л қайноқ сувга солиниб, 30-40 дақиқа тиндирилади. Дамлама яхшилаб сочларга сурилгач, 1 соатга қолдирилади. Сўнг чайилади. Агар бу муолажа кун ора қилинса, сочлар чиройли тилларанг тусга киради.
СОЧНИ БЎЯШ УСУЛЛАРИ
Сочни турли кимёвий воситаларсиз қорайтиришнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд.
Сочни қора рангга бўяш учун яхши табиий восита — бир финжон 1: 4 нисбатда басма ва хина аралашмаси. Қандай маркадагиси аҳамиятга эга эмас, лекин сочларни фақат басманинг ўзи билан бўяшга уринманг, акс ҳолда сиз қора эмас, кутилмаган рангли сочларга эга бўлиб қоласиз, масалан яшил. Тайёрланган кукунга қайноқ сув солиб, бўтқа ҳолига келгунча яхшилаб аралаштиринг. Тайёр бўлган воситани сочларингизга суртинг, сочиқ билан ўраб қўйинг ва 6-8 соатдан кейин сочларингизни шампун ишлатмасдан ювиб ташланг. Сочлар қуриганида, кўзгуда бутунлай бошқа кишини кўргандек бўласиз.
Сочларни басма ва хина билан бўяш афзаллиги, улар кимёвий бўёқлардан фарқли ўлароқ, сочлар тузилмасига зарар етказмайди, балки уни ҳимоялайди, қалин, соғлом ва порлоқ қилади. Хина туфайли сочлар ултрабинафша нурлар, туз, шамол, хлор ва бошқа атроф-муҳит омиллари салбий таъсиридан ҳимояланади ва соғлом кўриниш олади.

Изоҳлар 0
Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!