🌿 Саломатлик

Соқол чиқариш усуллари - воситалар, парвариш йўллари ва қоидалари

5 дақиқа 7.2К марта ўқилди
Соқол чиқариш усуллари - воситалар, парвариш йўллари ва қоидалари
Соқол нафақат эркакликни ифодалайди, балки шахс урфда бўлган тендентсиялардан хабардор эканлигини ҳам англатади. Қуйида уй шароитида соқол чиқариш учун нима қилиш кераклиги ҳақида батафсил.

СОҚОЛ ЧИҚАРИШ ҚОИДАЛАРИ
Ушбу қийин вазифа олдидаги энг катта хато — барчасига имкон қадар тезроқ эришиш истаги. Ёдда тутинг, тезда соқол чиқаришнинг иложи йўқ. Камида олти ой вақт керак бўлади.

Шу сабабли сабр-тоқатли бўлиб, сезилар-сезилмас чиққан «тукчаларни» ҳам калталамасликка тайёрланиш керак. Энг биринчи қадам — соқол олишни тўхтатиш. 3-4 ҳафта умуман тиғ теккизмасдан, шунчаки янги образга мослашиб олиш ва олинган натижани таҳлил қилиш лозим.

Соқолга ўсиши давомида шакл бериш ёки бир текис қилиб қиришдан сақланиш зарур. Бу қадам у етарлича қалинлашганда ва шакл бериш учун керакли бўлган узунликка етишганда амалга оширилиши мумкин.

Радиатион Протецтион Досиметрй журналида чоп этилган Жанубий Квинсленд Университети олимларининг яқинда ўтказилган тадқиқоти натижаларига кўра, соқол юз терисини қуёшнинг ултрабинафша нурланишининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади. Демакки саратон ривожланиши хавфини камайтиради.

ДЕРМАТОЛОГ ТАВСИЯЛАРИ
Юздаги тукларнинг қалин бўлиши 85% генларга боғлиқ. Шу сабабли, ирсият бунинг аксини аниқлаб қўйган бўлса, ҳатто энг самарали усулларни қўллаш билан ҳам сийрак соқолни сезиларли даражада қуюқлаштириб бўлмасликка тайёр туриш керак. Албатта, бунда ёш инобатга ҳам олиниши ҳам аҳамият тутади. 18-20 ёш ёки ундан олдин муддатларда генлар ҳақида бирон қандай хулоса қилиб бўлмайди.

Шунга қарамай, ҳар қандай вақтда заҳирада 15 фоиз сақланиб қолади, айнан шу фоиз керакли натижага эришиш калити бўлиши мумкин. Хуллас, таъсирни максимал даражада ошириш учун қуйидаги маслаҳатларга қулоқ тутиш даркор:

Ҳафтада бир марта юзни пилинг қилиш. Ушбу муолажа ўлик ҳужайралардан қутулишга ёрдам беради (улар эса соч ўсишини секинлаштиради) ва эҳтимолли бактериялардан халос этади.

Ҳар сафар юзни совун билан ювгандан кейин уни қуриб қолишини олдини олиш учун намлантирувчи лосойнлардан фойдаланиш. Бу соч фолликулаларни ўлик тери билан тиқилиб қолишини олдини олади.

Соқол ўса бошлаганда, юзда қичишиш пайдо бўлиши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида махсус ёки қазғоққа қарши оддий шампун билан уларни ювиб туриш керак. Бу қўзгалишни камайтиришга ёрдам беради.

Овқатланишга келганда, қарши кўрсатмалар бўлмаган ҳолларда оқсил ва тўйинган ёғларга бой таомларга афзаллик бериш керак. Биринчиси соғлом сочларнинг ўсишига ёрдам беради, тўйинган ёғлар билан комплексда эса соқол чиқишини
рағбатлантирувчи асосий омил — тестостерон даражасини оширади.

Б гуруҳи витаминлари етарли миқдорда бўлишини таъминлаш. Айниқса биотин сифатида танилган Б7 кўп миқдорда зарур бўлади. У организмда оқсил ва ёғ мувозанатини тартибга солади. Ёнғоқ, жигар ва буйраклар, шунингдек тухум сариғида кўп миқдорда мавжуд.

Кўп миқдорда сув ичиш ва сувсизланишдан сақланиш ҳам муҳим тадбирлардан бири. Акс ҳолда тери қуруқлиги ва қипиқланиши тукларнинг ўсишига салбий таъсир ўтказади.

Соқолни тез-тез устара билан қириш унинг ўсишини рағбатлантиради деган гап афсонадир. Бундай фикрлашнинг сабаби — янги ўсиб чиқаётган туклар қалин ва қаттиқроқ кўриниши ва сезилишида. Лекин улар батамом ўсиб чиққач, барчаси яна ўз ҳолига қайтади, етарли узунликни қўлга киритиш учун эса яна кутишга тўғри келади.

ТЕСТОСТЕРОННИ ОШИРИШ
Организмнинг мукаммал фаолиятига жиддий аралашув ҳеч қандай ижобий натижа бермайди. Бироқ, тестостерон даражасини ошириш учун озроқ туртки бўла оладиган ва саломатликка ижобий таъсир кўрсатадиган ёндашувлар мавжуд. Уларнинг ножўя таъсирлари минимал даражада, самараси эса етарлича:

Жисмоний машқлар. Ҳафтада бир неча марта жисмоний машқлар қилиш тестостерон ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.
Д витамини даражасини ошириш. Ушбу витамин сақланувчи қўшимчалар қабул қилиш ёки ҳар куни қуёш нурларидан етарлича баҳраманд бўлиш тавсия этилади.
Алкоголли ичимликлар ичиш, чекиш тестостеронга қарши таъсир кўрсатади, демакки соқол ўсишини секинлаштиради.
ШАКЛ БЕРИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР
Соқолнинг керакли узунлигига эришилгач (4-6 ойдан сўнг), кейинги босқич — шакл беришга ўтиш керак. Биринчи марта буни махсус билимга эга сартарошларда амалга оширган яхши. Акс ҳолда тажрибасизлик натижасида бир неча ойлик меҳнатни кўкка совуриш мумкин. Стилистлар моданинг барча тендентсияларидан хабардор бўлади. Қолаверса, юз шаклингизга қайси соқол тури мос келишини аниқлай олади.

Хуллас, уста керакли шаклни танлаб бергач, кейинчалик уй шароитида дастлабки шакл асосида уни калталаш ва текислаб туриш мумкин. Бунинг учун электр триммер ёки махсус соч кесиш ускунасидан фойдаланиш лозим (уларнинг асосий фарқи ўлчамида, холос).

Соқол ўсгани сари аста-секин калта қилиб борилади. Ён томонлари максимал даражада калта қилинади, олд томони эса узунроқ қилиб қолдирилади.
Нотекисликларни бартараф этиш муҳим — бу «профессионал бўлмаган» соқолда кўзга ташланадиган биринчи камчиликдир. Лаб юқорисидаги тукларга алоҳида эътибор бериш керак. Агар улар меъёрдан ортиқ ўсиб кетса, дарҳол калта қилиш жоиз.
Соқол жағ чизиғи бўйлаб ёки жағнинг пасти бўйлаб ўтиши мумкин. Аммо бўйин очиқ қолиши керак — ҳиқилдоқ бўртиғига қараб мўлжал олиш лозим.
Чизиқни аниқлашнинг энг осон усули: кўрсаткич ва ўрта бармоқларни бирлаштириб, ҳиқилдоқ бўртиғига қўйиш ва бир қулоқдан иккинчисига қараб «У» ҳафрини чизишдир. Шакл эса ҳосил бўлган ҳаёлий чизиқ бўйлаб берилади.
Агар туклар табиатан жуда сийрак бўлса, узун соқол қўйишдан бош тортиш ва янги ўсиб чиқаётгандаги ҳолат билан чекланиш тавсия этилади.
УЙ ШАРОИТИДА СОҚОЛНИ ҚАНДАЙ ПАРВАРИШЛАШ ЖОИЗ
Соқолни ўстириш — ишнинг ярими, уни парваришлашни ҳам билиш муҳимдир. Қуйида бунга оид баъзи бир қоидалар келтирилади.

Соқолни ювиш сочни ювиш каби ўрин тутади. Бунинг учун оддий шампундан фойдаланиш мумкин. Аммо совун ишлатиш тавсия этилмайди: тери қипиқлана бошлаши эҳтимоли мавжуд.

Ҳар куни соқолни тараш керак: эрталаб ва кечқурун. Бу нафақат туклар чигаллашиб қолишини олдини олиш учун, балки унда қолиб кетган озиқ-овқат қолдиқлари, чанг ва бошқа жисмларни олиб ташлаш учун ҳам зарур.

Туклар силлиқ ётиши учун чакамуғ ёки палма ёғидан, махсус кондитсионердан фойдаланиш мумкин. Яна бир вариант: одатий косметик мум. Фақат дастлабки фойдаланишдан олдин аллергияга синовни амалга ошириш талаб этилади.

Душдан кейин соқолни фен билан қуритиш керак эмас — шунчаки яхши қуруқ сочиқ билан артиб олиш кифоя.
Арсеналда триммер, қайчи, оралиғи кенг ва тор бўлган тароқлар бўлиши лозим.

Нолдан бошлашга тўғри келмаслиги учун шаклни мунтазам равишда тўғрилаб туришни одат қилиш тавсия этилади.
Туклар ўзига ҳидларни яхши шимиб олади. Шу сабабли, касб-ҳунар ёки бошқа зарурат туфайли ўткир ҳидлар билан ишлашга тўғри келганда, уни тез-тез ювиб туришга тайёр бўлиш керак.

Кундалик текислашдан қутулиш учун лазерли эпилятсияга мурожаат қилиш мумкин. Албатта бу арзон муолажалардан бири эмас, қолаверса услуб ёқмай қолса, туклар ўсиб чиқишини анча кутиш керак бўлади. Шу сабабли, бундай қадам қўйишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш зарур.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →