✍️ Шерлар

Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

1 дақиқа 6.7К марта ўқилди
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.
Ўғилми қиз-бари ўз боланг,
Кизлар-меҳмон, дейишар расми,
Ўзингники асли-қиз боланг,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Ўстирасан бўлиб парвона,
Эга чикар битта жонона,
Бу савдога бўлма ҳайрона
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Унитса ҳам ўз онасини,
Туғилган ҳовли-ҳонасини,
Унитмайди қайнонасини,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Қизинг жонин илиниб турар,
Юраклари тилиниб турар,
Меҳри кўздан билиниб турар,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Соғинганда йиғламай кутгин,
Ичикмасдан ўзингни тутгин,
Кўз ёшингни "култ"этиб ютгин,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Уй-рузгори буйнида ҳуржин,
Боламга дер, Ҳудо берган кун,
Дуо қилу, чикармагин ун,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Юрагининг устини-ёри,
Совуққотса пўстини-ёри,
Боласига топгани, бори
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Уришсалар қози бўласан,
Ўртада тарози бўласан,
Ўлимингга рози бўласан,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Иши тушса ёнингга чопар,
Ҳиндистонда бўлсанг ҳам топар,
Бошқа пайт кутма эй, модар,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Ҳафа бўлсанг койиб, тонасан,
Кечирасан, чунки онасан,
Тушун, мунча куйиб-ёнасан,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Жанжал қилма, онамисан, бас!
Келин сенинг кундошинг эмас,
Ўғлинг энди сирдошинг эмас,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Совчиликка боришдан олдин,
Сандикка сеп солишдан олдин,
Бир мантикка кўникиб олгин,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Келса-ю келмаса, дуо қил,
Билса-ю билмаса, дуо қил,
Берса-ю бермаса, дуо қил,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Меҳнатларинг- Ҳудо йўлига,
Заҳматлариг- Ҳудо йўлига,
Қаратиб қўймасин қўлига,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми.

Келинга гапирсанг мулойим,
Ўғлинг сендан рози ҳар доим,
Бу ҳаётдир, Марҳабо ойим,
Ўғил боланг-бировнинг ҳасми!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →