🌿 Саломатлик

Калорияни ҳисоблаш орқали озишни осонлаштириш усуллари

1 дақиқа 4К марта ўқилди
Калорияни ҳисоблаш орқали озишни осонлаштириш усуллари
Соғлом турмуш тарзига оид исталган мақолада озиш учун спорт билан шуғилланиш лозимли ҳақидаги сўзларга кўзимиз кўп тушади. Спорт билан уйғунлаштирилган фойдали таомнома эса натижаларнинг янада самарали бўлишига олиб келиши тайин. Бунинг учун калориялар ҳисоби ва қайси машғулот қанча калория сарф этишга кўмаклашишини билиб олиш керакдир.

Калория - инсон организми таом орқали оладиган ва ҳаракатлари туфайли сарф этувчи қувват бирлигидир. Ҳар бир маҳсулот маълум миқдордаги калорияга эга. Инсон танаси баданнинг меъёрий ҳароратини ушлаб туриш, қон босими ва бошқа юмушлар учун тананинг ҳар бир киллограми ҳисобига соатига 1 килокалория сарф этади.Инсон организми ҳаракатланиш учун қувватни қуйидаги манбалардан қабул қилади:
1. Кун давомида истеъмол қилинган овқат

Кўп ҳолларда бу организмнинг меъёрий ҳолатини ушлаб туришга сарфланади.
Калорияни ҳисоблаш орқали озишни осонлаштириш усуллари2. Ёғ тўқималарининг парчаланиши
Бу озишни мақсад қилган инсонларнинг асосий истаги бўлиб, ёғ тўқималарининг парчаланишига жисмоний машқлар ва тўғри таомланиш тартиби орқали эришилади.
Калорияни ҳисоблаш орқали озишни осонлаштириш усуллари3. Мушакларнинг парчаланиши
Афсуски тана баъзан қувватни ёғ тўқималаридан эмас, мушаклардан олади ва бунда мушак тўқималари парчаланади, ёғлар эса ўз ўрнида қолаверади.
Калорияни ҳисоблаш орқали озишни осонлаштириш усуллариИнсон хатто уҳлаётган ҳолатида ҳам калория сарфлайди. Исталган турдаги жисмоний фаоллик эса калориялар сарфланишини кучайтиради. Бу борада сизга калориялар жадвали кўмак беради.

Калорияларнинг сарф этилишига доир яна бир қанча омиллар бўлиб, жисмоний машқларни бажаришга киришишдан аввал уларни инобатга олиб қўйиш лозим. Тоза ҳавода ўтказилган машғулот кўпроқ калория йўқолишига ёрдам беради.
Калорияни ҳисоблаш орқали озишни осонлаштириш усуллариБаланд бўйли озғин инсонлар, тўладан келган инсонларга нисбатан тезроқ калория йўқотадилар. Яхши кайфият ҳам калорияларнинг жадал сарфланишига олиб келади.
Калорияни ҳисоблаш орқали озишни осонлаштириш усуллари

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →