🌿 Саломатлик

Жигарни ёғларни ювадиган ва тозалайдиган фойдали 3 та ичимликлар

1 дақиқа 8К марта ўқилди
Жигарни ёғларни ювадиган ва тозалайдиган фойдали 3 та ичимликлар
Бизнинг танамиз овқат, айниқса тез тайёр бўлувчи маҳсулотларини ҳазм қилиш пайтида стрессга дуч келади.

Жигар энг кўп азоб чекадиган органдир. Шунинг учун, вақти-вақти билан детокс қилиш жуда муҳимдир. Организмни тозалаш жигарнинг самарали ишлашига ёрдам беради.

Агар жигар тўғри ишламаса, у бошқа органларга салбий таъсир қилади ва турли касалликларга олиб келади. Қуйидаги ичимликлар жигарни тозалашга ва танангиздан ёғлар ҳамда токсинларни ювишга ёрдам беради. Жисмоний машқлар бажаринг, соғлом овқатланиш тартибига риоя қилинг ва соғлом бўлинг!
Жигарни ёғларни ювадиган ва тозалайдиган фойдали 3 та ичимликлар1. Кўп рангли ичимлик
- 1/2 лимон

- 1 булғор қалампири

- 1 олма

- 1 та ўртача бодринг

Тавсия этилган ингредиэнтларни шарбат қилинг. Антиоксидантлар керакли таъсирга эга бўлиши учун уни янги ҳолда ичиш муҳимдир. Ҳар куни ушбу шарбатдан 2-3 стакан ичсангиз, жигарингиз тозаланади ва организмдан токсинлар чиқиб кетади.

Шунингдек, сизнинг умумий аҳволингизни яхшилайди ва тетикликни кучайтиради.
Жигарни ёғларни ювадиган ва тозалайдиган фойдали 3 та ичимликлар2. Ситрусли лаззат билан яшил чой

- ярим лимон шарбати (1 лимон)

- битта банан

- ярим чашка кўк чой (совутилган)

Кучли ЭГЦГ (эпикатечин галлат) кўк чой экстракти танани жуда тез тозалашга қодир.
Жигарни ёғларни ювадиган ва тозалайдиган фойдали 3 та ичимликлар3. Зарчавали жигарни тозалаш учун ичимлик

- ярим стакан сув

1/2 чой қошиқ зарчава

- озгина занжабил

- битта лимон шарбати

Ушбу ичимлик сизнинг жигарингизни тозалайди ва ичакдаги токсинларни олиб ташлайди. Бундан ташқари, ўт пуфагидаги тошлар пайдо бўлишининг олдини олади.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →