🍰 Ширинликлар

Ласос кремли рулет

3.6К марта ўқилди
Ласос кремли рулет
Ноанъанавий ва нозик газак. Мехмонларни лол қолдирувчи ва дастурхонда ўзининг ёрқин ўрнини эгалловчи газак. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчага маъқул бўлади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу ретсептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
  • 6 дона тухум
  • 100 грамм ун
  • 50 грамм крахмал
  • Бир чимдим туз
  • 1 чой қошиқ шакар
  • 300 грамм ласос балиғи (тузланган)
  • 100 грамм сарёғ
  • 170 грамм рикотта пишлоғи
  • 1 дона саримсоқ донаси
  • 1 чой қошиқ петрушка кўкати шарбати
Тайёрлаш усули:
1. Тухум оқини туз ва шакар билан кўпиртиринг.
Ласос кремли рулет2. Тухум сариғи, ун ва крахмални солиб, эхтиёткорлик билан тез аралаштиринг.
Ласос кремли рулет3. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига, хамирни солиб, текисланг. 220 даражада қиздирилган газ печида 8-10 дақиқа давомида пиширинг.
Ласос кремли рулет4. Пишган бисквитни иссиқ ҳолида сочиқ билан рулет қилиб ўранг.
Ласос кремли рулет5. 160 грамм ласос балиғини блендер ёрдамида майдаланг.
Ласос кремли рулет6. Сарёғ ва майдаланган ласосни миксер ёрдамида кўпиртиринг.
Ласос кремли рулет7. Рикотта пишлоғини петрушка шарбати билан кўпиртиринг. Майдаланган саримсоқни қўшинг.
Ласос кремли рулет8. Бисквит коржини ёйинг. Биринчи ласосли крем сўнг, рикоттали кремини суртинг. Зич қилиб, рулетни ўранг.
Ласос кремли рулетЛасос кремли рулет9. Қолган балиқ қисмидан юпқа бўлаклар кесинг, атиргул шаклида ўранг. Рулетни юпқа қалинликда кесинг, балиқли гулларни рулет атрофига териб, безатинг. Мазали ва нозик газакни дастурхонга тортинг.
Ласос кремли рулетЁқимли иштаха!

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →