✍️ Шерлар

Бегингизнинг қадрин билинг эй аёллар...

1 дақиқа 5.4К марта ўқилди
Бегингизнинг қадрин билинг эй аёллар...
Бегингизнинг қадрин билинг эй аёллар,
Зебу зийнат ўткинчи бир ҳом хаёллар,

Ўз кадрига эр йиғласа кеча кундуз,
Осмонларда тебранади ҳатто юлдуз,
Ёз ҳам тугаб барг тўкилиб келади куз,
Гуё қишдек чакиб олар яхлаган муз,

Яҳши аёл султонини кўкка қўяр,
Ёмонлари жуда эрта эрга кўмар,
Баъзилари уялмасдан лойга бўяр,
Захрин сочса тили хатто кўзни ўяр,

Пешонангиз жойнамозда бўлса хамки,
Рўза тутиб қорнингиз оч қолса хамки,
Токи эрни розилигин ололмайсиз,
ЖАННАТ ҳидин сиз аёллар билолмайсиз,

Умр ўтар кўз очилиб юмилгунча,
Ёшлигингиз ўтар бўлмас ғунча,
Чиройингиз кетар бир кун тонг отгунча,
Кеч бўлади вақт ғанимат ўйлагунча,

ЖАННАТ муштоқ эрни рози қилганларга,
Лаббай дея ширин сўзни билганларга,
Гап қайтармай тилни доим тийганларга,
Аёлга ҳос либосларни кийганларга,

Эр юзида қанча қанча бевалар бор,
Бечоралар сабр килиб ўтмокда зор,
Ношукурлар эрларини қилади ҳор,
Оҳиратда бунинг учун жавоби бор,

Қандай яҳши бу дунёда дуо олиш,
Ўзгаларни тилларида буткул қолиш,
Ўз ёрига хурмат билан назар солиш,
ЖАННАТлардан ўзи учун жойлар олиш,

Кимки қилса бу дунёда эрни рози,
Оҳиратда оғир бўлар савоб тарози,
Қиёматда АЛЛОХ унга бўлар қози,
Жаннатга кир эшитилар хурлар овози,

Мерож кеча РАСУЛУЛОҲ миниб отга,
Мў'жизалар кўрганини олдим ёдга,
Кўрганмишлар ЖАННАТда кўп хурларни,
Дўзахдаги азобланган аёлларни,

Қарасалар дўзахдаги аёлларга,
Тилларидан осилганча турармишлар,
Эрларини розилигин олмаганлар,
Баъзилари сочларини юлармишлар,

Рози қилинг шу бугундан эрингизни,
Билмасинлар ўтмишдаги сирингизни,
Ширин қилинг энди доим тилингизни,
Кўксига қўйинг икки қўлингизни,

ЖАННАТ ахли тўла бўлсин аёлларга,
Чек қўйинглар ўткинчи бир хаёлларга,
Рози бўлсин сиздан доим эрларингиз,
Қолиб кетсин шу дунёда сирларингиз.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Сен қайдан билардинг...

15-август, 20183.6К
Шерлар

Ноқобил фарзанд!

16-август, 20184.4К
Шерлар

Ажаб соҳир туюлмоқда бу дамлар

15-август, 20182.3К