✍️ Шерлар

Майлими?

2.9К марта ўқилди
Майлими?
Нега кўнглингизга қўнибди ғубор,
Ёки хомуш бўлиш замон зайлими?
Сизга кичиккина илтимосим бор:
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Фаромуш ўй суриб, ўртанмай ғамда,
Яшамоқ кераккан ёруғ оламда.
Ҳеч нима деманг-у, фақат шу дамда,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Сизни ўйлайман-у, кўнглим ҳавотир,
Қалбингиз очмайсиз, этиб юз-хотир,
Дилим ҳотиржаммас, шу сабаб ҳозир,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Майли замин узра бўлмасин баҳор,
Кўкламга умрбод бўлай интизор,
Муштоқ юракларни айламай зор-зор,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Умид машъалига бағишлаб учқун,
Уфқдан субҳидамда чиққандайин кун,
Шу онда, хабарим оқиб, мен учун,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Ажаб соҳир туюлмоқда бу дамлар

15-август, 20182.3К
Шерлар

Сен қайдан билардинг...

15-август, 20183.6К
Шерлар

Ноқобил фарзанд!

16-август, 20184.4К