Ноқобил фарзанд!
Ўғил бўлиб хеч Онангни ўйлайсанми?
Фарзандисан-соғинганин билмайсанми?
Кутар бўлса йўлларингга кўзин тикиб,
Ҳеч йўқ ойда ахволини сўрмайсанми?
Ўғил укам бўлди дея суюнгандим,
Андух ютсанг опанг бўлиб куюнгандим,
Ота-Онам таянчи бор-армон йўқ деб,
Жигаргинам фақат сенга суянгандим.
Нечун бир бор англолмайсан Онам ҳолин,
Ўзга юртда унутдингми?Онанг борин.
Севиб қолиб тош юракли паризодни,
Қулоғинг берк,тингламайсан Онам зорин.
Тақдирингни ўйлайман-у дилим вайрон,
Гап ўргатсам,ойимчангни тили бийрон.
Онанг қолиб,ҳотинчангни деяр бўлсанг,
Ука сени ким деб атай ақлим ҳайрон.
Эркакман деб юрибсанда кўкрак кериб,
Топганингни икки қўллаб ёрга бериб.
Таннозойни ўз онангдан қўйиб устун,
Қул бўлдингми ишвасига ёғдай эриб.
Онам сени туғмаганку азоб учун,
Суянчиқ бўл ҳеч бўлмаса савоб учун,
Йиллар ўтди яшар дийдор илинжида,
Кеч бўлмасдан бир келиб кўр тавоб учун.
Онам йиғлар:-дийдорини кўрсам қани?
Ҳар лаҳзада сўраб қўяр соғми тани.
Гар ноқобил бўлар бўлса дилбандлари,
Тилка-пора бўлар қалби ҳар онани.
Фақат ўзинг ўйлайверма юриб сармас,
Йўқми сенда келажак чун орзу-ҳавас.
Оқибатли бўл жигарим қалбинг тинглаб.
Ота-Онам ёнида бўл сўнгги нафас.
Ҳаёт кутмас укажоним ортингга боқ,
Қуш бўлгин-у Ватан томон қанотинг қоқ.
Ота-Она бу дунёда мехмонимиз,
Кеч бўлмасдан қайтиб,мехринг гулҳанин ёқ!!!
Ғаниматдир ҳар онимиз,эҳҳ укажон,
Майли мендан кўнглинг қолсин,бўлсам ёмон.
Айтсам тилим,гар айтмасам дилим куйди,
Магар қайтсанг юрагингда қолмас армон!!
Фарзандисан-соғинганин билмайсанми?
Кутар бўлса йўлларингга кўзин тикиб,
Ҳеч йўқ ойда ахволини сўрмайсанми?
Ўғил укам бўлди дея суюнгандим,
Андух ютсанг опанг бўлиб куюнгандим,
Ота-Онам таянчи бор-армон йўқ деб,
Жигаргинам фақат сенга суянгандим.
Нечун бир бор англолмайсан Онам ҳолин,
Ўзга юртда унутдингми?Онанг борин.
Севиб қолиб тош юракли паризодни,
Қулоғинг берк,тингламайсан Онам зорин.
Тақдирингни ўйлайман-у дилим вайрон,
Гап ўргатсам,ойимчангни тили бийрон.
Онанг қолиб,ҳотинчангни деяр бўлсанг,
Ука сени ким деб атай ақлим ҳайрон.
Эркакман деб юрибсанда кўкрак кериб,
Топганингни икки қўллаб ёрга бериб.
Таннозойни ўз онангдан қўйиб устун,
Қул бўлдингми ишвасига ёғдай эриб.
Онам сени туғмаганку азоб учун,
Суянчиқ бўл ҳеч бўлмаса савоб учун,
Йиллар ўтди яшар дийдор илинжида,
Кеч бўлмасдан бир келиб кўр тавоб учун.
Онам йиғлар:-дийдорини кўрсам қани?
Ҳар лаҳзада сўраб қўяр соғми тани.
Гар ноқобил бўлар бўлса дилбандлари,
Тилка-пора бўлар қалби ҳар онани.
Фақат ўзинг ўйлайверма юриб сармас,
Йўқми сенда келажак чун орзу-ҳавас.
Оқибатли бўл жигарим қалбинг тинглаб.
Ота-Онам ёнида бўл сўнгги нафас.
Ҳаёт кутмас укажоним ортингга боқ,
Қуш бўлгин-у Ватан томон қанотинг қоқ.
Ота-Она бу дунёда мехмонимиз,
Кеч бўлмасдан қайтиб,мехринг гулҳанин ёқ!!!
Ғаниматдир ҳар онимиз,эҳҳ укажон,
Майли мендан кўнглинг қолсин,бўлсам ёмон.
Айтсам тилим,гар айтмасам дилим куйди,
Магар қайтсанг юрагингда қолмас армон!!
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!