✍️ Шерлар

Ажаб соҳир туюлмоқда бу дамлар

2.3К марта ўқилди
Ажаб соҳир туюлмоқда бу дамлар,
Ҳайқириб куйлайди ҳатто тошгача.
Нечун бепарвосиз ахир, одамлар,
Бу тун ўзгачадир, тамом бошқача!

Боқаман олисга нигоҳим санчиб,
Осмон чаманини қуршар оқ гуллар.
Кун бўйи сершовқин шаҳар ҳам тинчиб,
Бироз мизғиш учун чўзилар йўллар.

Бу кеч кўнгил қуши яна сайради,
Тун ҳам қуллуқ айтар табрикларимга.
Уйқудаги гўзал дунё ҳайрати
Илиниб қолади киприкларимга.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Шерлар

Сен қайдан билардинг...

15-август, 20183.6К
Шерлар

Ноқобил фарзанд!

16-август, 20184.4К