🤲 Ота-она ҳақида шерлар

Содда тилак

4.8К марта ўқилди
Ҳар кимнинг ҳам сочларига оқ тушсин,
Ажин тушсин юзларига, доғ тушсин.
Ҳар кимнинг ҳам қувват кетиб белидан,
Қўлларига асо — бир таёқ тушсин.

Имони соф юзга кириб ёруғ юз,
Тўйлар кўриб елкасидан тоғ тушсин.
Ва жисмига сўнгги сафар пайтида
Ўз боласин қўлидан тупроқ тушсин…

Муҳаммад Юсуф. «Булбулга бир гапим бор» китобидан

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Ота-она ҳақида шерлар

Энди менинг Навбатим Она

31-июл, 20183.6К
Ота-она ҳақида шерлар

Аммо сизнинг меҳрингиздан кам бўлади

31-июл, 20183.4К
Ота-она ҳақида шерлар

Она юринг ХАЖГА борамиз

2-август, 20185.6К