📖 Ҳикоялар

Актам ва мен...

2 дақиқа 3.1К марта ўқилди
Актам ва мен...
Актам ва мен болалигимиздан улғайгунимизга қадар бир - биримизга душманлардек эдик. Онам рахматли:
- Болаларим, сизлар қондошсизлар. Бошқалар сизларга мехрибон кўрингани билан, ака - укангиздек бўлишмайди! - деб такрор - такрор айтардилар.

Отам биз билан унча гаплашмас, гаплашсалар хам, ҳудди иш юзасидан, расмий гаплашаётгандек чегара сақлардилар. Сабаби маълум: акам ва менинг орамиздаги адоват.

Онамга отам:
- Аллох уларга хидоят берсин... кун келиб, улар бир - бирини қадрига этади! Бизнинг насихатларимизни эслашади, - дердилар.

Орадан йиллар ўтди. Иккимиз хам уйланиб, уйлик - жойлик бўлдик.

Адоватимиз бархам топмади.

Аксинча, аёлларимиз хам бир - бирига тош отадиган душманлар бўлишди, соямизда.

Бизни яраштиролмай, аввал онам, сўнг отам вафот этдилар...

Бизлар бола - чақалик бўлдик. Фарзандлар улғайишди! Лекин улар, қардош сифатида кўришишмаган, бир - бирини танишмас эди.

Кунлар ўтди. Менга Аллохнинг қаттиқ синови келди. Мол - мулкимдан айрилдим. Қанд касалига чалиндим. Ўнг кўзим кўрмай қолди.

Бир куни бомдод намозини ўқиётгандим. Эшик жиринглади. Қарасам, қўшним. Ахволимдан ҳабар олиб кетди. Бир хафта ўтиб, 50 минг динор маблағ ёзилган чек олиб келди. Уни қарз эмаслигини, ўзимни тиклашим учун бераётганини айтди. Бунинг учун мен хар куни Роббимга чексиз шукрлар айтар, эски кунларим қайтмаслигини сўрардим.

Бир куни қўшним ранглари оқарган холда кириб келди. Ундан берган пул учун келган бўлса, қайтаришга қурбим этишини айтдим. У:
- Йўқ, нималар деяпсиз? У пул меники эмасди. Уни акангиз бергандилар. Қийналиб қолганингизни эшитган эканлар. Мен берганимни айтманг, дедилар. Энди улар касалҳонадалар. Жонлари узулай деяпти. Боринг, бориб ҳабар олинг! - деди. Шунча йил кибримни энга олмаганимдан, акам асли, мен қилишим керак бўлган ишни қилганликларидан, савобни, фурсатни бой берганимдан афсусланиб касалҳона томон шошилдим.

Акам жонлантириш ҳонасида, ҳушсиз ётардилар. Уларнинг қўлларидан ушлаб, юз - кўзлари, пешоналаридан ўпдим. Кўзёшларим тинмасди. Акам кўзларини очдилар. Кечирим сўрадим. Кўзларига ёш қалқди. Қўлларимни қаттиқ сиқдилар.. ва рихлат қилдилар...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →