📖 Ҳикоялар

Тухмат

2 дақиқа 5.4К марта ўқилди
Тухмат
-Ҳотин, совуқ чой олиб кел! - ўшқирди ароқ ичиб, маст бўлиб, гандираклаб келган эркак.
-Хозир, - қўрқув аралаш жавоб берди аёл.
Чойнакни чумагидан чойни ҳўриллатиб оҳиригача “ютгач” эркак темир каравотга ўзини ташлади. Бироздан сўнг ҳона унинг гулдираган ҳуррагига тўлди.
Бир соатлардан кейин оғзи қақраб, сув ичишга турган эркак, негадир “чўнтагимдаги пулим қани?” деб важохат билан аёлига бақириб қолди.
-Яҳшилаб кўринг, дадаси, мен тегмадим! – деди аёл минг ҳавотир билан ва ичида секингина шивирлади: “Топилақолсиней, ишқилиб”.
-Сен олиб қўйгансан! Қани, топ, бўл, яшириб қўйдингми пулимни, ўғрисан, - сўкина кетди эркак.
-Дадаси, мен ошҳонадан бери келмадим-ку, чўнтакларингизни яҳшилаб кўринг, мен тегмадим, ишонинг, - зорланарди аёл.
-Сендан бошқа олмайди, ўғри ҳотин, топ пулни, чўнтагимдалиги аниқ эди... Топ! - бисотидаги энг ҳунук сўкиниш, хақоратларни қаторлаштириб ташларди эркак.
Тўсатдан тушган тепкидан аёл букилиб, оғриқдан хатто ингролмай хам қолди.
-Пулни жойига қўй, хароми, ўғри,- тинмай сўкиниб, айбсиз “айбдорни” дўппосларди эркак...

Шовқинни эшитиб, эшикдан қасава рўмол ўраган кампир-қайнонани боши кўринди...
-Нима гап, болам ? - сўради кампир.
-Кўрмайсизми, пулимни ўғирлаб, бўйнига олмаслигини? Тан олмасин, топиб бермасин, ўлдираман, - ўшқирарди эркак бор овози билан.

-Ҳудо хаққи, дадаси, мен олмадим, мен ўғримасман, Ҳудодан қўрқинг, тухмат қилманг, - юзининг қонини артишга уринарди аёл. Титраб, зўрға овози чиқарди...
Тўсатдан, кампир важохат билан келинига ташланди ва уни уришга тушди:
-Қасам ичма, қасам уриб ўлгур, олган бўлсанг қайтариб бер, ўғри!
Аёл шўрликни бурчакка босиб, ўласи қилиб дўппослаган она-бола чарчашди шекилли, уришдан тўҳташди.
Кампир ўғлининг ўрнини тўғрилаб бераман деб, ёстиқни кўтариб...бир даста пулни кўрдию:
-Ха, ўла ароқ ичмай, қара, манаку пулинг, захарҳўр, ичма энди дегандима... – ғудранди эшикка йўналиб.
Бурчакда, оғзи-бурни қонга беланиб , оғриқдан, тухматдан буғриқиб, “Мен ўғримасман, мен олганим йўқ” -дея алам билан аянчли шивирларди шўрлик аёл...
Ушбу тухмат ва адолатсизлик учун эр хам, қайнона хам кечирим сўрашни ҳаёлларига хам келтиришмади. Афсус...

Энди хисоб-китоб Қиёмат куни бўлади... Энди бу нохақликнинг жазосини ожиза аёл эмас, азоб берувчи фаришталар беришади!

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →