📖 Ҳикоялар

Калит нега эшикни очмаяпти?

3 дақиқа 2.5К марта ўқилди
Калит нега эшикни очмаяпти?
Бу воқеа 1979 йилда юз берганди. Ўн тўрт ёшларда эдим. Онам кўчада калитни йўқотиб уйга келибдилар. Калитнинг бир нушаси отамда эди. Отам бозорда савдогарлик қилардилар. Мен бир югуришда бозорга бориб отамдан калит нушасини олиб, калит ясовчи уста ақлли амакига олиб бориб нуша ясаттириб уйга чопишим керак эди. Нега "Ақлли амаки” дейсизми? Хожи Исмоил Тақирбош амакимизнинг қўлидан хамма иш келар, фақат калит ясовчи уста эмасди.

Махалимизнинг рахбари эди. Қаэрда бирор кам-кўст бўлса, қандайдир маслахат керак бўлса: "Ақллини чақиринг!” дейишарди. Инсонлар ундан хар доим маслахат, бирор иш бошлашдан аввал фикр оларди. Хожи Исмоил Тақирбош Кичикбўлжек махалласида яшарди.

Калит ясаттиришга кетдим. Ақлли амаки:
— Нега бунча шошиласан, нима бўлди?- дедилар.
— Онамга олиб боришим керак калитни. Эшик олдида турибдилар,- дедим.
— Бўлди, ўғлим, ўтир,- деди.- Шошилмай ясаймиз.

У кезлари теҳника йўқ эди. Хозирги пайтда теҳника ёрдамида беш дақиқада калит тайёр бўлади. Тайёрланадиган янги калит билан асл калитни ёнма- ён қўйиб, калит учини охиста йўнди. Мен шошилаётгандим.

— Бўлди, ақлли амаки, беринг калитни, бир-бирига ўҳшайди, бир русумдаги калит экан, онам кутиб қолдилар,- дедим.

— Ўғлим, бир пас индамай тур, хали тайёр бўлмади. Бир андозали бўлса-да, калитнинг калитдан фарқи бўлади. Бир тиши кам бўлса яна орқанга чопиб келасан. Икки марта вақт йўқотасан, чарчайсан,- деди амаки.

Мен "Уф-пуф” қилавердим, бола эдим-да! Қўлимга тутқазди ва қўшиб қўйди:
— Ма, олиб бор, бироздан кейин яна келасан.

Мен калит ясалди, деб олдиму уйга қараб югурдим. Калит бир ҳил эдию ақлли амаки ясаган калит эшикни очмади.

— Тавба, айни бир ҳил калит нега эшикни очмайди?!- Онамнинг жахли чиқди. Мен эшикни отамнинг калити билан очдим, улар ичкарига киришди. Аммо янги калит эшикни очмади. Яна бозорга боришим, калитни тўғрилатиб уйга келиб онамга ташлаб кетишим керак эди. Ана, менинг шошқалоқлигим оқибати!

Югургилаб ақлли амакининг олдига бордим.
— Калитингиз эшикни очмади...
— Ҳўш, мен сенга нима деган эдим? Шошилма, секин-аста бунинг хамма тишларини бир-бирига уйқаш қилиб йўнаман, дедимми? – Жахл қилмай, табассум билан менга тушунтирди ақлли амаки. Бир иш қилди, биргина эгов урди, ҳолос. Шугина ҳолос! Мен шунча йўлни унинг биргина эгов уриши учун босиб келдимми?

— Калитни олиб бор, кўр-чи, эшикни очадими? Кейин албатта ёнимга келгин, сен билан бирга чой ичамиз,- деди. Уйга бордим. Калит эшикни очди, қулфга тушди. Яна ақлли амакининг дўконига келдим.

У менга мана шу гўзал ибораларни айтди:
— Менга қара, Фаҳри, одам боласи бўлди дейди, шошади, лекин аслида бўлмайди. Ўша биргина "тиқ”, бир эгов уриши уни калит холига келтирди. Унутма, ўғлим, сен хам келажакда улғаясан, ота бўласан, оила бошқарасан. Рўзғор ўтказасан. Зинхор эсингдан чиқарма, бир эгов эканда, деб кечиб кетма. Бир тиши бўлмаса калит эшикни очмайди! Оила хам шундай. Биргина тиш нимани хал қиларди, деб қарасанг калит эшикда қолиб синади. Баъзан бу холат қулфни қўпориб ташлаб, янгисига алмаштиришга хам мажбур қилади одамни. Агар келажакда шундай холатларга тушсанг, ўзингни қўлга ол, хар бир ишнинг хикматини ўйла, бундан менга нима чиқади, деган савол доим олдингда бўлсин. Зинхор калитни тескарига солма. Бир ҳил кўринишли калит бўлса-да, бошқасига тўғри келмади. Демак, ўзимда қандайдир нуқсон бор, мен уни эговлаб тўғрилайин, дегин, ўғлим...

Бу гапларни менга ақлли амаки ўн тўрт ёшимда гапириб берганди. Қулоқларимда қолган, табиийки. Шундан бери биз билан боғлиқ қандайдир муаммо бўлса, бир ҳатолик, бирор қусур ўзимиздан ўтди, деймиз.

Шунақа пайтда ахли аёлимизнинг олдига бориб:
— Мени ислох эта оласанми? Ҳатоимни айта оласанми? Зотан, инсоннинг ўз нуқсонию айби ўзига кўринмайди,-деймиз. Бу — баҳтли ва мухаббатли турмушимизнинг давомийлиги кафолатидир...

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →
Филм
Ҳикоялар

Филм

9-март, 20191.9К