Бир бой одам масжидга кириб

Бир бой одам масжидга кириб, намоз ўқибди. Намоздан сўнг дуо қилаётса, ёнида ўтирган бир дарвешнинг дуосини эшитиб қолибди:
– Аллохим! Қорним жуда оч. Менга фалон таом, фалон ширинликлардан етказгин!
Бой ичида «Бу дарвеш менга эшиттириш учун атайлаб овозини чиқариб дуо қиляпти. Шу нарсани ўзимга айтса хам бўларди-ку. Шу қилгани учун унга хеч нарса бермайман» деб ўйлабди (нафс ана шундай нарса, хар ишга бурнини суқаверади).
Дарвеш дуоларини тугатиб, ўрнидан турибди, сўнг масжиднинг бир четига бориб ёнбошлабди. Бир оздан сўнг масжидга бир одам қўлида сават билан кириб келибди. У тўғри дарвешнинг олдига бориб, саватни унинг олдига қўйибди. Дарвеш саватнинг устини очса, дуосида сўраган таом ва ширинликлар турган эмиш.
Ўтирган жойида хамма нарсани кўриб турган бой анграйиб қолибди.
Дарвеш таомдан хам, ширинликлардан хам тўйгунча эб, қолганини саватни олиб келган одамга қайтариб берибди. Халиги одам индамай саватни кўтариб, масжиддан чиқиб кетибди.
Бой сакраб туриб, сават кўтарган одамнинг орқасидан югурибди. Этиб олгач, уни тўҳтатиб, сўрабди:
– Сиз кимсиз?
– Бир хаммолман.
– Бу нарсаларни ким юборди?
– Хеч ким. Ўзим олиб келдим.
– Сиз бояги дарвешни танийсизми?
– Йўқ, танимайман.
– Ўзингиз танимаган, билмаган одамга нега шунча нарса олиб келдингиз?
Хаммол киши кулиб қўйиб, шундай дебди:
– Мен бир фақир одамман. Одамларнинг юкини ташиб кун кўраман. Бугун бир бой одамнинг юкини ташиб берган эдим, жуда кўп пул бериб юборди. Ҳурсанд бўлиб, бозорга бордим, бошқа пайт болаларимга эдира олмаган таомларимни олиб, уйга бордим. Роса чарчаган эканман, аёлим овқатни тайёрлагунча уҳлаб қолибман. Тушимда Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи вассалламни кўрдим. У зот менга шундай дедилар:
– Мана шу масжидда бир валий инсон ўтирибди. У хозир мана шу таомларни сўраб, Аллохга дуо қилди. Сен унга таомларингдан, ширинликларингдан олиб бориб, эдиргин. У бу таомлардан эганича эсин. Қолганини олиб келиб, ўзинг бола-чақанг билан эсанг, сенга баракот бўлади. Шу ишни қилсанг, жаннатга киришинг учун кафил бўламан.
Мен уйғондим-у, таомларни олиб, масжидга югурдим. Бор гап шу. Қолган гапни ўзингиз кўрдингиз.
Бой ундан «Шу қилган бозор-ўчарингга қанча кетди?» деб сўрабди. Хаммол фалонча кетганини айтибди.
– Шу пулнинг ўн бараварини бераман. Шу савобнинг бир бўлагини менга бер! – дебди бой.
– Бўлмайди, – дебди хаммол.
– Йигирма бараварини бераман.
– Бўлмайди.
– Эллик баравар!!!
– Йўқ.
– Юз!!!...
Хаммол бойга шундай дебди:
– Бекорга овора бўлманг, қанча берсанг хам, савобимни сизга бермайман. Аҳир Пайғамбаримиз алайхиссолату вассалом менга бу ишим учун жаннатни ваъда қилдилар. Сиз менга бутун дунёни берсангиз хам, мен сизга бу неъматни бермайман.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!