🌿 Саломатлик

Соғлом сочлар ўстириш воситаси

1 дақиқа 3К марта ўқилди
Соғлом сочлар ўстириш воситаси
Соғлом сочлар ўстириш воситаси

Сочлари эрта тўкила
бошлаган кишилар уни даволаш чорасини излай бошлайдилар. Айримлар косметик
муолажалар ёки соч эктириш йўлини қидирадилар. Лекин бу усуллар жуда қиммат
туриши билан биргаликда хамма вақт хам кутилган натижани беравермайди.

Сизга сочларингиз ўсишини
қувватловчи ва уларнинг соғломлигини таъминловчи табиий усулни тавсия
қилсам-чи?

Одатда, хар куни 50-100
тагача соч толалари тўкилиши сезилмай юз беради, лекин бошда сочсиз оролчаларни
“кашф” қилганингизда хақиқий ташвиш бошланади. Энди ташвишланмасангиз хам
бўлади, чунки уйда тайёрланадиган, қўлбола табиий воситадан фойдаланиб муаммони
бартараф қилишингиз мумкин.

Бунинг учун керак бўлади:

Ярим стакан пиво;

Яримта банан;

Бир ош қошиқда асал;

Битта туҳум сариғи.

Тайёрлаш:

Туҳум сариғини яҳшилаб
кўпиртирасиз;

Яримта бананни майда бўлакчаларга
қирқасиз;

Туҳум ва бананни блендерда
аралаштирасиз;

Сўнг ярим стакан пиво ва
бир ош қошиқ асални қўшасиз;

Бир жинсли паста хосил
бўлгунча яҳшилаб аралаштирасиз.

Бу воситадан фойдаланиш:

Паста тайёр бўлгандан сўнг
уни бармоқларга олиб бошдаги сочлар тарк этган оролчаларга ва соч
қувватсизланиб ингичка булиб қолган сохаларга суртасиз ва таъсир қилиши учун
2-3 соатга қолдирасиз. Сўнг сочларни илиқ сув ва шампун билан ювасиз. Йўғон ва
соғлом сочлар чиқиши учун бу воситани 7 кун давомида узлуксиз қўллайсиз. Соч
тўкилиши камайиб, вақт ўтиши билан оролчалар хам йўқолиб боради.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →