🌿 Саломатлик

Бананни ҳуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак

1 дақиқа 3.5К марта ўқилди
Бананни ҳуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак
Бананни ҳуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Аммо дунёнинг баъзи олимлари шундай ҳушҳўр мевани хам зарарлидан олиб зарарлига солишарди. Мана, хақиқат бор экан, тўғри сўзлайдиган ва тўғри иш олиб борадиган мутаҳассислар бананнинг аслида қандай ҳусусиятга эга эканини илмий исботлашди. Маълум бўлишича, бир дона бананнинг таркибида 420 миллиграмм калий мавжуд экан. Биласиз, калий юрак фаолияти учун, айниқса, жуда фойдалидир.

Бундан ташқари, олимлар бананнинг этти фойдасини санаб ўтишган. Демак, агар хар куни хеч бўлмаса бир, имкон топилса, иккитадан банан истеъмол қилсак, у:

1. Артериал қон босими ошса, жойига туширади;

2. Ортиқча вазндан ҳалос бўласиз, (чунки бананнинг иштахани бўғиш ҳусусияти бор) Натижада қондаги қанд миқдори камайиб, организмнинг инсулинни сезиш имконияти ортади;

3. Анимея ҳавфи ортга чекинади. Бу қондаги эритроцитлар миқдори камайиши билан боғлиқ;

4. Овқат хазм бўлиши яҳшиланади. Уни ошқозонида яраси, гастрити борлар хам қўрқмасдан истеъмол қилса бўлади;

5. Одам рухан дам олади, стресс ҳавфи камаяди;

6. Организмдаги витаминлар этишмаслиги бархам топади. Чунки банан таркибида В6 витамини этарличани ташкил этади. Бу витамин гемоглабинни кўтариб, организмнинг инсулин ишлаб чиқариш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади;

7. Мушакларни увишишдан асрайди, банан таркибидаги углеводлар организмга қўшимча куч ато этиб, жисмоний зўриқишларга қарши курашиш имкониятини орттиради.

Изоҳлар 0

Ҳозирча изоҳ йўқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →