🌿 Саломатлик

Қора чой хақида сиз билмаган фактлар

1 дақиқа 3.9К марта ўқилди
Қора чой хақида сиз билмаган фактлар
Қора чой хақида сиз билмаган фактлар

Оғиз бўшлиғини тозалайди

Илмий тадқиқот ҳулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан химоя қилади.

Юракка фойда

Эвропалик олимлар кун давомида 3-4 пиёла чой ичадиганларда юрак ҳасталикларининг юзага келиш ҳавфи 21 фоизга камайишини исботлашган. Тўғри, қора чойни аччиқ дамлаб ичиш тавсия этилмайди. Аммо меъриёда бўлса, ҳавотирга ўрин йўқ.

Саратон профилактикаси

Маълумотларга кўра, қора чойдаги полифенол хамда катеҳин антиоксидантлари саратоннинг айрим турлари учун профилактика вазифасини ўтайди. Эвропалик олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқот ҳулосаси эса қора чой истеъмол қиладиган аёлларда бачадон саратонининг юзага келиш ҳавфи бошқаларга нисбатан камроқ эканлигини кўрсатган.

Суякларни мустахкамлайди!

Мазкур ичимлик таркибидаги фитокимёвий моддалар суяклар мўртлашувидан химоядир. Шу боис қора чой иҳлосмандлари орасида артрит касаллиги кам учрар экан.

Зўриқишдан халос этади!

Кун давомида толиққан бўлсангиз аччиқ дамланган қора чой ичиш хаётий қувватингизни тиклаб, кайфиятни кўтаради. Шу билан бирга асабларни хам тинчлантиради. Аминокислоталар хисобига мунтазам қора чой ичиш кортизол – стресс гормони миқдорини пасайтиради.

Иммунитет яҳшиланади!

Алкиломин антитаначалари иммун тизимини рағбатлантирса, ошловчи моддалар вирусларга чидамлиликни таъминлайди. Демакки, шамоллаш, тумов ёхуд йўтал аломатларида иссиқ қора чой айни муддао.

Моддалар алмашинуви фаоллашади!

Чойдаги ошловчи моддалар терапевтик таъсирга эга. Шундан бўлса керак ошқозондаги оғирликни бартараф этиб, хазм фаолиятини яҳшилайди. Қолаверса организмда моддалар алмашинувини хам фаоллаштиради.

Тетиклаштиради!

Эрталабдан қўлингиз ишга бормаса ёки кайфиятингиз панд берса, бир пиёла қора чой ичинг. Олимлар фикрича, аччиқ дамланган қора чой организмни тетиклаштириб, ақлий фаолликни оширади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →