📖 Ҳикоялар

СОЛИХА АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

2 дақиқа 10.5К марта ўқилди
СОЛИХА АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
СОЛИХА АЁЛ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Кўпчилик солиха аёл сўзини ишлатади, лекин уни хамма хар - ҳил тасаввур қилади.

Солиха аёл:
- У барча ишда оҳират манфаатини устун қўяди. Бу дегани дунёдан узилиб олади дегани эмас.
- У эрига худди ҳодим подшохга ҳизмат қилганидай итоатда бўлади. Бу дегани қул дегани эмас.
- У эрига оҳиратни эслатишдан чарчамайди.
- У агар эри намоз ўқимай қўйса, ундан аразлаб олади.
- У эри олиб келганига рози бўлади.
- У эри ғойиб бўлганида, мол- мулкини, бола - чақасини, уй - жойини мухофаза қилади.
- У оиладаги сирларни мутлақо ташқарига олиб чиқмайди.
- У дунё матохларига муккадан кетиб, хар нени олиб беришини талаб қилавермайди. Бу дегани хеч нима сўрамайди дегани эмас. Эрини имкониятидан ташқарисини талаб қилмайди.
- У эри нотўғри иш қилаётганда, шариат билан қайтаради.
- Унга бирор ишда иҳтиёр берилса, «Шариатга тўғри келадими?» дея сўраб, тўғри келганини танлайди.
- У фарзандларини ёшлигиданоқ, Исломий тарбия қилади.
- У харомдан қаттиқ нафратланади.
- У эрининг ота - онасига гўзал муомилада бўлади.
- У ибодатларини имкон қадар, мукаммал бажаришга харакат қилади.
- У бехуда вақт кетказадиган сериалларга ошиқ бўлмайди.
- У хамиша Қуръон тиловатига харис бўлади.
- У асло аёллик назокатини йўқотмайди. Хеч қачон эркаклашишга яқинлашмайди.
- У эрини қизғонади.
- У эрига итоатни Аллохга итоат- деб билади.
- У кечиримли бўлади.
- У келишмовчилик содир бўлса, келишув эшикларини ёпиб юбормайди.
- У доно бўлади.
- У урушқоқ, шаллоқи, қарғайдиган, гиначи, беэътибор бўлмайди.
- У соддалик, оддийликни ўзидан узоқлаштирмайди.
- У кўчага интиладиган бўлмайди.
- У кўпроқ оиласи билан уйда қолишни ҳуш кўради.
- У хар - хил ношаръий базмларга, зиёфатларга хирс қўймайди.
- У эрининг руҳсатисиз, кўчага қадам ранжида қилмайди.
- У ўзини номахрамларга намоён этмайди. Эрини даюс кимса бўлиб қолишдан доимо асрайди. Ўзини ўраб юради.
- У фақат эри учунгина ясанади.
- У гарчи ўзига маъқул келмай, юзларида норозилик аломати сезилса-да, эри айтганига «Ҳўп» дея итоат қилади.
- У уй - жойини покиза тутади.
- У ўзи учун борлиқ бу эри деб билади.
- У жахли чиқса, аёлликдан чиқиб кетмай жахл қилади.
- У эрини намозга уйғотади. Турмаганига қўймайди.
- У фарзандларига кунлик равишда, дуолар, хадислар, Қуръон оятларини ёд олдириб боради.
- У ўзи учун эридан бошқа номахрам эркакларни мутлақо хаётидан ўчириб юборади.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →