Муқаддас Рамазондаги дуонинг ижобати

Муқаддас Рамазондаги дуонинг ижобати
Ўтган йили Рамазон ойида жазирама ёз кунлари хар куни қишлоқдан шахарга — ишга қатнашда иссиқ ва холсизликдан тинкаси қурирди. Кечқурун ифторликка яқин оёқларини судраб уйга кириб борар, бир қултум сув билан оғиз очар-очмас кўзи илинарди. Яна икки махалла наридаги масжидга таровех намозига жамоатга қўшилиш учун йўл оларди. Баъзан ибодатни тўлиқ адо этолмай хорғин уйга қайтаётиб юракдан Аллохга ёлворарди:
– Чумолининг овозини хам эшитган, хар бир яралмишининг қалбидан боҳабар Роббим! Келаси Рамазонгача менга шундай имкониятлар бергинки, ибодатларда сенинг хузурингга тетик, қувват ва рағбат билан турай!..
Шаҳсий автомашинасида махалладошлари билан жоме масжидига таровех намозини адо этиш учун бораётиб жилмайиб қўйди.
– Табассум боисини биз хам билсак бўладими, Бек? - олд ўриндиқда ўтирган хамқишлоқ дўсти ўзига саволчан тикилиб турарди.
– Табассумнинг боиси шукроналик, оғайни, - деди мамнуният билан.
- Ўтган йиллари Рамазон ойида “Қанийди, пешин намозидан кейин бир соатгина уҳлаб дам олишим учун шахарда уйим, намозларга ўз вақтида этиб бориш учун автомашинам бўлса эди,” дея ўксинардим. Аллох ожиз бандасининг илтижосини ижобат этти, машиналик бўлдим. Мана уловим хозир хаммамизга хизмат қилаяпти. Рўзадорнинг дуоси қайтарилмаслигини буюриб, умматларини иймону иҳлосга даъват қилган Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга молимиз, жонимиз, бутун бору йўғимиз қурбон бўлсин!..
Дўсти элкасига қоқиб қўйди. Улар қалбида шу мунаввар кунларга шукроналик туйғуси ила Буюк Яратгувчининг ибодати сари элиб боришарди.

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!