Сарвар ва Комил - Қизалоқ

Ишонмасди севгига қизалоқ,
У ўйларди – севги дунёда йўқ,
Севги – ўйлаб топилган ўйинчоқ,
Севги нима билмасди қизалоқ.
Бир кун боғнинг ёнида қизалоқ,
Учратди у бир йигитни бироқ,
Севиб қолди у йигитни кўриб,
Йигит эса боқмади қайрилиб.
Севиб қолди у йигитни,
Илк марта, биринчи бора. (х2)
Ойлар ўтди, кетидан йиллар ҳам,
Ортда қолди болалик дамлар ҳам,
Лекин ҳамон кўзлари тўла нам,
Эслар эди қиз йигитни ҳар дам.
Яна қайта ўша боғ ёнида
Кетаверар қизалоқ йўлида.
Ногоҳ тўсиб бир йигит йўлини,
Изҳор қилиб сўради қўлини.
Қизалоқ жим турарди уялиб,
Икки юзи олмадек қизариб,
Ахир ногоҳ изҳор этган йигит
Келиб чиқди ўша йигит бўлиб.
Севди, севди яна қизалоқ,
Кўзлар тўла қувончли кўз ёш.
Бўлди-бўлди энди келинчак,
Севган бахти ёнида энди.
Севиб қолди у йигитни,
Илк марта, биринчи бора.
Йигит ҳам севар уни
Қизалоқ севгисидан кўра. (х2)
У ўйларди – севги дунёда йўқ,
Севги – ўйлаб топилган ўйинчоқ,
Севги нима билмасди қизалоқ.
Бир кун боғнинг ёнида қизалоқ,
Учратди у бир йигитни бироқ,
Севиб қолди у йигитни кўриб,
Йигит эса боқмади қайрилиб.
Севиб қолди у йигитни,
Илк марта, биринчи бора. (х2)
Ойлар ўтди, кетидан йиллар ҳам,
Ортда қолди болалик дамлар ҳам,
Лекин ҳамон кўзлари тўла нам,
Эслар эди қиз йигитни ҳар дам.
Яна қайта ўша боғ ёнида
Кетаверар қизалоқ йўлида.
Ногоҳ тўсиб бир йигит йўлини,
Изҳор қилиб сўради қўлини.
Қизалоқ жим турарди уялиб,
Икки юзи олмадек қизариб,
Ахир ногоҳ изҳор этган йигит
Келиб чиқди ўша йигит бўлиб.
Севди, севди яна қизалоқ,
Кўзлар тўла қувончли кўз ёш.
Бўлди-бўлди энди келинчак,
Севган бахти ёнида энди.
Севиб қолди у йигитни,
Илк марта, биринчи бора.
Йигит ҳам севар уни
Қизалоқ севгисидан кўра. (х2)
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!