🎵 Қўшиқ матнлари

Райҳон феат. Манзура - Мен бу Мен

1 дақиқа 1.5К марта ўқилди
Райҳон феат. Манзура - Мен бу Мен
[Райҳон]
Токи кимда иймон бор
Ўзга ҳаққидан этар ор,
Сабр этиш даркор,
Демагин сўзларинг бекор.

[Манзура]
Дунёга солгин назар,
Ким афсусланар, ким алдар,
Ёмонларда юрак йўқми,
Асли кимман, ким айтар?

[Райҳон]
Иймону нафс курашади ҳар дам,
[Манзура]
Сабру ҳавас курашади ҳар дам,
Кимда қай бири ғолиб бўлади
Ўзидан, ўзидан?
[Манзура]
Нега кўз ёш, кулгу ёнма-ёнда,
[Райҳон]
Нега бахт ва қайғу ёнма-ёнда?
Нега қалбимиз ёниб севади,
Ким жавоб берар, айт?

[Манзура]
Гоҳида инсон учун
Севгидан зебу зар устун,
Унда севишар нечун,
Ҳаммада бор юрак тушун!

[Райҳон]
Бўйсунмай кўз тўкар ёш,
Нафсга гар иймон эгса бош,
[Манзура]
Яхшиси бўлгин бағритош,
Бера олмайман бардош!

[Райҳон]
Иймону нафс курашади ҳар дам,
[Манзура]
Сабру ҳавас курашади ҳар дам,
Кимда қай бири ғолиб бўлади
Ўзидан, ўзидан?
[Манзура]
Нега кўз ёш, кулгу ёнма-ёнда,
[Райҳон]
Нега бахт ва қайғу ёнма-ёнда?
Нега қалбимиз ёниб севади,
Ким жавоб берар, айт?

(Мен кимман, кимман?
Мен кимман, кимман?
Мен, мен кимман,
Унутма мен бу – мен
Сен унутман мен бу – мен)

[Райҳон]
Нимани олсанг олавергин,
Лекин бахтим ўғирлама ҳаёт.
[Манзура]
Яхшилик ва ёмонлик баҳси, ээй,
Этаверади давом, айланар токи дунё.

[Райҳон]
Иймону нафс курашади ҳар дам,
[Манзура]
Сабру ҳавас курашади ҳар дам,
Кимда қай бири ғолиб бўлади
Ўзидан, ўзидан?
[Манзура]
Нега кўз ёш, кулгу ёнма-ёнда,
[Райҳон]
Нега бахт ва қайғу ёнма-ёнда?
Нега қалбимиз ёниб севади,
Ким жавоб берар, айт? (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →