📖 Ҳикоялар

Фалокат.

1.6К марта ўқилди
Фалокат.
Насиб қилса келар Шом-у-Ироқдан, йўқса кетар қош-у-қабоқдан.

Йигит ва қизни қанча қийинчиликлардан кейин ваниҳоят унаштиришди. Ёшлар хурсанд ҳолда келин кўйлак коргани боришди. Дўкон эгаси йигитни бўлажак куёвлигини билгач аста бош чайқади:
-Менимча сиз келин либосини тўйгача кўрмай турганингиз мақулмиди…
Менга ёқмасачи?- рад қилди йигит.
Ҳуллас келинлик либоси иккаловига ҳам мақул келди. Закалад пулини бериб кўчага чиқишди.
-Юр морожний еймиз,- таклиф қилди йигит.
-Йўқ, яхшиси қўлда еб кетамиз, Майлими Дилшод ака. Худди мактаб пайтидагидек.
-Майли рози бўлди йигит,- аммо дарҳол ўша мактаб пайтлари кўчада марожний еб юрган даврлари ёдига тушди.
Улар моройний олиб, йўлга тушишди. Катта кўчани кесиб ўтишаётганда қизнинг морожнийси ерга тушди. Қиз бир лаҳзага ерда ётган морошнийга қаради-ю, йўл ўртасида морожний олишга ийманиб олдига интилди. Шу пайт олдида кетаётган Дилшод акаси ўрнидан "ғу-ув” этиб Нексия ўтиб кетди. Аввалига қиз нима бўлганини идрок этолмади. Ҳушини йиғиб қараса машина Дилшод акасини 10 метрлар чамасига нарига учириб кетган экан.

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →