🎵 Қўшиқ матнлари

Музаффар Абдуазимов - Кишмишим

2.2К марта ўқилди
Музаффар Абдуазимов - Кишмишим
Олмаларга ўхшатаман юзингни,
Чаросларга ўхшатаман кўзингни. (х2)
Жоним, лабларингни қип-қизил гилос,
Новвотларга ўхшатаман сўзингни. (х2)
Йўқдир мани ўзга ёр билан ишим,
Ўзингдирсан мани тилло кишмишим. (х2)
Йўқдир ер юзинда ҳуснинг қиёси,
Жанонлар ишвасининг қоши-ёси. (х2)
Малак эрур Оврўпа-Осиёси,
Аммо йўқ мендан ўтган маҳлиёси. (х2)
Йўқдир мани ўзга ёр билан ишим,
Ўзингдирсан мани тилло кишмишим. (х2)
Боққа кирсанг, товуслар лол қолурлар,
Ҳиром этиб, сунбуллар лол қолурлар.
Гуллар бари уялиб-о қолурлар,
Булбуллар сайрашиб, хушҳол қолурлар.
Гуллар бари уялиб-о қолурлар,
Булбуллар сайрашиб, хушҳол қолурлар.
Йўқдир мани ўзга ёр билан ишим,
Ўзингдирсан мани тилло кишмишим. (х2)
Кўнглим олган аноримсан, ёримсан,
Боғларда анжирим, шох суворимсан. (х2)
Бир дона узуксан, дилда боримсан,
Жафо қилма, сан керакли ёримсан. (х2)
Ошиқ Эркин, будур чин фармойишим,
Ўзингдирсан мани тилло кишмишим. (х2)
Ўзингдирсан мани тилло кишмишим… (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →