🎵 Қўшиқ матнлари

Дилсўз - Отажон

3К марта ўқилди
Дилсўз - Отажон
Бағрингизда авайлаб, вояга етказдингиз,
Офтоб тушса бошимга, сояга етказдингиз, (х2)
Бахтим тилаб тунларни беором ўтказдингиз.
Бугун ёр-ёр айтилмоқда қизингизга, отажон,
Ёшлар келар маржон-маржон кўзингизга, отажон. (х2)
Дилимда айтолмаган изҳорим дунё-дунё,
Ўзга уйнинг йўлида кўз ёшим дарё-дарё, (х2)
Ҳали узоқ кетмайин соғинарман мен гўё.
Бугун ёр-ёр айтилмоқда қизингизга, отажон,
Ёшлар келар маржон-маржон кўзингизга, отажон. (х2)
Турибман изларингиз кўзга суртгудай бўлиб,
Пешонамни силайсиз, ўпарсиз аста кулиб, (х2)
Юзимга термуларсиз кўксингиз тўлиб-тўлиб.
Бугун ёр-ёр айтилмоқда қизингизга, отажон,
Ёшлар келар маржон-маржон кўзингизга, отажон. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →