🎵 Қўшиқ матнлари

Каниза - Менинг ёрим Қўқонда

1.6К марта ўқилди
Каниза - Менинг ёрим Қўқонда
(У ёнига ташлаб ўйна…
Бу ёнига ташлаб ўйна…
Сумбул сочи жингалак,
Ёнбошга ташлаб ўйна.)
Мани ёрим Қўқонда,
Панжарали дўконда. (х2)
Ҳали келса кўрасиз-эй,
Қош-қовоғи муқомда. (х2)
Гул барги шона-шона,
Қўлимда ангишвона, (х2)
Ангишвона деманглар-эй,
Севган ёрдан нишона. (х2)
У ёнига ташлаб ўйна,
Бу ёнига ташлаб ўйна, (х2)
Сумбул сочи жингалак,
Ёнбошга ташлаб ўйна. (х2)
Олма берсам олмайсан,
Беҳи берсам емайсан, (х2)
Қайси бойнинг ўғлисан-эй,
Айтгизворсам келмайсан? (х2)
Доирангнинг қасқони,
Ипи борми осгани, (х2)
Ёшлигингда ўйнаб ол,
Ёринг борми тўсгани? (х2)
У ёнига ташлаб ўйна,
Бу ёнига ташлаб ўйна, (х2)
Сумбул сочи жингалак,
Ёнбошга ташлаб ўйна. (х2)
Мани ёрим Қўқонда,
Панжарали дўконда. (х2)
Ҳали келса кўрасиз-эй,
Қош-қовоғи муқомда. (х2)
У ёнига ташлаб ўйна,
Бу ёнига ташлаб ўйна, (х2)
Сумбул сочи жингалак,
Ёнбошга ташлаб ўйна. (х2)
У ёнига ташлаб ўйна,
Бу ёнига ташлаб ўйна, (х2)
Сумбул сочи жингалак,
Ёнбошга ташлаб ўйна. (х2)

Изоҳлар

0
Фикрингизни қолдиринг
Изоҳлар текширувдан сўнг чиқади.

Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →