Мадат бер, Аллоҳ

–Дада, ойим нимага уйғонмаяптилар?
Жажжи болакайнинг саволи шундоқ ҳам сиқилиб турган дадасининг юрагини эзди. Ўғлини тиззасига ўтқазди-да, пешонасидан ўпди.
–”Ўғлим ойинг, роса чарчаган. Энди бир-неча кун ухлаб, яхшилаб дам олиши керак”
Болакай индамади. Беш ёшли болакай онасининг оғир касаллигини анча олдин фаҳмлаганди. Шифохонага дадаси кўришга олиб борганида, ойиси уни қучиб роса йиғлаганди. Дадаси ойинг тузалиб кетади, кейин шифохонадан жавоб беришади деганди. Ойиси уйга қайтганида, бола "ойим тузалибдилар”, дея роса севинганди.
Ўй-ҳаёллари ўзидек соф мурғак бола ойисига бошқа сабабдан жавоб бериб юборишганларини билмасди. Ҳар кунгидек ўрнига ётаркан болакай осмонга қараб қўлини чўзди:
–Ойимни тузалишига ёрдам бер, Художон
Бир неча кун ўтгач тунда уйғониб кетди. Пилдираб коридорга чиқди. Дадаси балконда сигарет чекиб, ким биландир телефонда гаплашарди. Болакай дадасининг ҳамма гапларига ҳам тушунмади-ю, шу гаплар орасидан оператсия, катта пул деган жумлаларни илғай олди.
Бир филмда кўрганди. Оператсияда докторлар касални укол қилади, кейин у тузалиб кетади.
–Ойимни ҳам укол қилишса соғайиб кетадилар, дебо ўйлади болакай.
Ўрнига қайтиб ётаркан, осмонга қараб яна қўлини чўзди:
–Ойимни тузалишига катта пул бер, Художон
Онасининг аҳволи кундан-кун ёмонлашиб борарди. У эса буни билмасди. У фақат дадасининг ўша кунги гапларини ўйларди: оператсия…катта пул…
Охирги кунлар болани ойисининг ёнига киритмай қўйишди. У уйига келиб-кетаётган кўплаб қариндошларни жимгина кузатиб ўтирарди. Дадаси эса болакайга пул тутарди:
–Ушла ўғлим, бориб музқаймоқ олиб е…
Болакай онасининг яқинлари билан видолашётганини тушунмасди. Ниҳоят уни чақиришди. Ойисининг ёнига олиб киришди. Кўзлари шишиб кетган, оппоқ чойшаб ёпинган кўйи чўзилиб ётган ойисининг ёнига келди.
–Кел шириним, ойисининг ҳаста овози эшитилди, ақлли бола бўляпсанми боғчада?
–Ҳа, ойижон.
–Яхши ўзимни тойчоғим…
–Ойи, энди тузалиб кетасизми?
–Ҳм…, ойиси йиғлаб юборди.
–Менга яна эртак айтиб берасизми?
–Ҳм…
–Сизни яхши кўраман…
Эҳ, болакай… Ойиси билан шундай сўнгги марта гаплашиб турганлигини қаердан ҳам биларди у. Боғчадан келганида уйидаги одамларнинг кўплигидан ҳайрон қолди. Ҳамма болакайни кўриб кўзига ёш оларди.
–Ада ойим уйғондиларми?, дадасининг ёнига келиб сўради у.
Дадаси чўккалаб ўтириб ўғлининг кўзларига боқди:
–Ойинг энди уйғонмайди болам, кейин ўғлини қучди, ойинг бизни ташлаб кетди.
Ўғил яхши тушунмади, чўнтагини шошиб кавлади-ю бир сиқим букланиб кетган пулларни чиқарди:
–Дада, докторларга айтинг, ойимни укол қилишсин, ойим тузалиб кетса бўлди, мен битта ҳам музқаймоқ емайман, фақат айтинг дада, ойимни тузатиб беришсин….
Ўғилнинг пешонасидан ўпаркан дадасининг кўз ёшлари унинг юзига томчилади…
Онасини кўмишди.
Тун чўккач ўрнига ётаркан, болакай осмонга қўлини чўзди:
–Илтимос, ойимни менга қайтариб бер, Художон…

Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!