Дугоналар. (Ибратли Воқеа)

Бош қаҳрамонларимиздан бирининг исми Диёра исмли шўх шаддот қиз. Унинг фел атвори шўх бўлса ҳам ўзи жуда яхши,оқкўнгил, покиза, ўқимишли қиз эди. У билан бирга ишлайдиган Зиёда исмли қиз бу иккаласи бир бирига дугона эди. Диёранинг уйига бир бадавлат обрўли ҳонадондан совчи келди. Малум бўлишича совчи жўнатган йигитДиёрани ишхонасида кўриб ёқтириб қолган экан. Йигитнинг исми Бегзод экан. Совчилар келишгач Диёранинг ота онаси уларга розилик беришди. Улар учрашдилар бир бирларига мақул келдилар. Ниҳоят тўй кунини белгилаш қолди ҳолос. Лекин тўсатдан куёв томоннинг бир қариндоши вафот этди шу сабабли тўй бироз кейинроққа сурилди. Бу орада Бегзод ва Диёра тез тез учрашиб туришарди уларнинг ўртасида муҳаббат пайдо бўлди. 1 ойдан кейин тўй эди. Бу ҳушхабарни эшитган Диёранинг дугонаси Зиёда шайтон васвасига учибми ё алами келибми бўлмагур фикрларга кела бошлади. Ўзича ичида ўйлади.: Нимага Диёрага бадавлат хонадан совчи келаркану манга кемасакан? Нима мани Диёрадан қаерим кам? Шошмий тур дугонажон кўрамиз қаёққача бораркансан. У шундай ўйладида ва Бегзодни Диёрадан ажратишни режасини туза бошлади. Диёра расмга тушишни яхши кўрар эди. Зиёда шу нарсадан фойдаланиб унинг расмларини кампютер ёрдамида ярим яланғоч бехаё ҳолатга келтириб ўзгартирди. Диёранинг телефонидан Бегзодни рақамини топдида тел қилиб деди: Бегзод қалесиз мани танимисиз ман Диёранинг ишхонасида бирга ишлайдиган дугонасиман сизда жуда зарур гапим бор бирор жойда учрашамиз. Зиёда ғаразли ниятини амалга ошириш учун Бегзод билан учрашди. Бегзод: Тинчликми Зиёдаҳон нима бўлди. Зиёда: Бегзод сиз уйланмоқчи бўган қиз у сизга нолойиқ сиздей ақилли ўқимишли бадавлат йигитга муносиб эмас у. У бузуқ қиз. Бегзод жаҳл билан: Ўйлаб гапирвосми тухмат қимен асосиз борми бунақа дийишга? Шунда унга Диёранинг фотошопда беҳаё қилиб ўзгартирилган расмларини кўрсатди. Қаранг бунга уни шунақа суратлари бор ҳали бу ҳолваси ўтган йили бир боладан ҳомиладор бўп қолиб боласини олдириб қизлигини тиклаб олган. "Одноклассники” сайтигаям кириб шу суратларини жойлаштириб гаплашиб ўтирарди. Ман уни яқиндан танийман. Айбини бекитиш ва сиззи бошизни айлантириб тегиб олиш ниятида сиз билан юрибти баҳтсиз бўп қомен дийман деди. Бегзод эса шу заҳоти Диёрага қўнғироқ қилиб сўради: Сиз "Одноклассники” сайтига кирармидиз? – Ҳа чет элга кетган синфдош дўстларим билан гаплашиш учун кирардим. Нимайди? – Йўқ ўзим сўрадим. Бегзод Зиёдани гапларига чиппа чин ишонди ва раҳмат сизга сал қоса баҳтсиз бўлардима. Бегзод тел рақамини ўзгартириб Диёрадан узоқлашиб кетти. Диёра эса ҳайрон нега Бегзодни тел рақами ўчиқ? Зиёдадан сўради: Дугонажон Бегзод акамга тушунмий қолдим бир неча кунлардан бери тел номерлари ўчиқ тинчликмикан? Зиёда: Ўртоқжон санга айтишга сал ноқулайроқ бўп турганди. Бегзодни бир дўсти ишхонага сан йўқлигинда келганди. Бегзод наркоман бола экан. Яқинда даволаниб чиқибти. Дўсти манга ҳаммасини айтиб берди. Сан алданиб қолма унга у яхши йигит эмас экан. Диёра ҳам дугонасини гапига чиппа чин ишониб қўйди.Диёра ҳам Бегзод ҳам жуда тушкунликка тушиб қолишди бўлган воқеани ота онасига айтишга жазм қилишмади. Орадан бир кун ўтиб Бегзоднинг чет элга келган бир дўсти қайтиб келди. Бегзод билан учрашди. Дўсти сўради: Тинчликми дўстим хомушсан тўй қачон? – Қанақа тўй ман уйланмоқчи буган қиз беҳаё бузуқ бўп чиқди ота онамга ҳали айтмадим лекин айтаман тўйни тўхтатамиз. Дўсти: Ёғей ростанми? Товба ким эди у қиз исми Диёра деганмидинг қани расми бўлса бир кўрайчи. Бегзод унга расмини кўрсатти. Дўсти: Вой дўстим аҳир бу мани синфдошимни синглисику тасодифни қара. У унақа қиз эмасди бўлиши мумкин эмас. Ман бу қизни болалигидан танийман қанақасига бу ерда бошқа гап бор. Дўсти кампютерда расмни анализ қилиб кўрди малум бўлдики сурат сохта экан. Дўстим Бегзод бу сурат юз фоиз сохталаштирилган ман аниқ биламан дўстим билмасдан гапирмийман ўзинг ҳам кўрдинку. Диёра одноклассникка кирарди тоғри лекин ҳеч қанақа расм қўймаганди. Фақат чет элда ишлийдиган синфдошлари билан гаплашишга кирарди. Бегзод Диёрага тел қилдида Бегзод дўсти ва Диёра улар учрашишди. Бегзоднинг дўсти Диёрага ҳаммасини чунтиришди. Диёра : Сизга Зиёда бердими шу расмни? Ундан кутамагандин. Менга ҳам сизни наркоман экан деганди.Улар ҳам ҳаммасини Зиёда уюштирган деб ўйлашди. Шу пайт Зиёдани онаси Диёрага тел қилди ва деди: Қизим тезда 16 – касалхонага етиб кел дугонанг Зиёдани машина уриб кетибди ҳозир аҳволи сал яхшиланди сан ва Бегзодни сўраяпти сизларда гапи бор экан. Улар етиб боришди ва Зиёда ётган ҳонага киришди. Зиёда эса бор ҳақиқатни айтди қилган тухматларини тан олди. Лекин Зиёда қилмишига яраша бир умрлик жазо олганди. У энди юролмас экан бир умр ногирон бўлиб қолди. Бегзод ва Диёра эса баҳтга етишишди. Азизлар номусли қизга бузуқсан деб тухмат қилиш бу катта гунох экан кечирилиши қийин бўлган гунох экан. Ҳулоса шуки дўст ёки дугона танлашда адашмайлик.Тухматлардан кулфатлардан ўзи асрасин.
Изоҳлар
0Ҳозирча изоҳ йўқ — биринчи бўлиб фикр билдиринг!