Сокол чикариш усуллари - воситалар, парвариш йуллари ва коидалари

Сокол чикариш усуллари - воситалар, парвариш йуллари ва коидалари
Сокол чикариш усуллари - воситалар, парвариш йуллари ва коидалари


Сокол нафакат эркакликни ифодалайди, балки шахс урфда булган тендентсиялардан хабардор эканлигини хам англатади. Куйида уй шароитида сокол чикариш учун нима килиш кераклиги хакида батафсил.

СОКОЛ ЧИКАРИШ КОИДАЛАРИ
Ушбу кийин вазифа олдидаги энг катта хато — барчасига имкон кадар тезрок эришиш истаги. Ёдда тутинг, тезда сокол чикаришнинг иложи йук. Камида олти ой вакт керак булади.

Шу сабабли сабр-токатли булиб, сезилар-сезилмас чиккан «тукчаларни» хам калталамасликка тайёрланиш керак. Энг биринчи кадам — сокол олишни тухтатиш. 3-4 хафта умуман тиг теккизмасдан, шунчаки янги образга мослашиб олиш ва олинган натижани тахлил килиш лозим.

Соколга усиши давомида шакл бериш ёки бир текис килиб киришдан сакланиш зарур. Бу кадам у етарлича калинлашганда ва шакл бериш учун керакли булган узунликка етишганда амалга оширилиши мумкин.

Радиатион Протецтион Досиметрй журналида чоп этилган Жанубий Квинсленд Университети олимларининг якинда утказилган тадкикоти натижаларига кура, сокол юз терисини куёшнинг ултрабинафша нурланишининг зарарли таъсиридан химоя килади. Демакки саратон ривожланиши хавфини камайтиради.

ДЭРМАТОЛОГ ТАВСИЯЛАРИ
Юздаги тукларнинг калин булиши 85% генларга боглик. Шу сабабли, ирсият бунинг аксини аниклаб куйган булса, хатто энг самарали усулларни куллаш билан хам сийрак соколни сезиларли даражада куюклаштириб булмасликка тайёр туриш керак. Албатта, бунда ёш инобатга хам олиниши хам ахамият тутади. 18-20 ёш ёки ундан олдин муддатларда генлар хакида бирон кандай хулоса килиб булмайди.

Шунга карамай, хар кандай вактда захирада 15 фоиз сакланиб колади, айнан шу фоиз керакли натижага эришиш калити булиши мумкин. Хуллас, таъсирни максимал даражада ошириш учун куйидаги маслахатларга кулок тутиш даркор:

Хафтада бир марта юзни пилинг килиш. Ушбу муолажа улик хужайралардан кутулишга ёрдам беради (улар эса соч усишини секинлаштиради) ва эхтимолли бактериялардан халос этади.

Хар сафар юзни совун билан ювгандан кейин уни куриб колишини олдини олиш учун намлантирувчи лосойнлардан фойдаланиш. Бу соч фолликулаларни улик тери билан тикилиб колишини олдини олади.

Сокол уса бошлаганда, юзда кичишиш пайдо булиши мумкин. Буни олдини олиш максадида махсус ёки казгокка карши оддий шампун билан уларни ювиб туриш керак. Бу кузгалишни камайтиришга ёрдам беради.

Овкатланишга келганда, карши курсатмалар булмаган холларда оксил ва туйинган ёгларга бой таомларга афзаллик бериш керак. Биринчиси соглом сочларнинг усишига ёрдам беради, туйинган ёглар билан комплексда эса сокол чикишини
рагбатлантирувчи асосий омил — тестостерон даражасини оширади.

Б гурухи витаминлари етарли микдорда булишини таъминлаш. Айникса биотин сифатида танилган Б7 куп микдорда зарур булади. У организмда оксил ва ёг мувозанатини тартибга солади. Ёнгок, жигар ва буйраклар, шунингдек тухум саригида куп микдорда мавжуд.

Куп микдорда сув ичиш ва сувсизланишдан сакланиш хам мухим тадбирлардан бири. Акс холда тери куруклиги ва кипикланиши тукларнинг усишига салбий таъсир утказади.

Соколни тез-тез устара билан кириш унинг усишини рагбатлантиради деган гап афсонадир. Бундай фикрлашнинг сабаби — янги усиб чикаётган туклар калин ва каттикрок куриниши ва сезилишида. Лекин улар батамом усиб чиккач, барчаси яна уз холига кайтади, етарли узунликни кулга киритиш учун эса яна кутишга тугри келади.

ТЕСТОСТЕРОННИ ОШИРИШ
Организмнинг мукаммал фаолиятига жиддий аралашув хеч кандай ижобий натижа бермайди. Бирок, тестостерон даражасини ошириш учун озрок туртки була оладиган ва саломатликка ижобий таъсир курсатадиган ёндашувлар мавжуд. Уларнинг ножуя таъсирлари минимал даражада, самараси эса етарлича:

Жисмоний машклар. Хафтада бир неча марта жисмоний машклар килиш тестостерон ишлаб чикарилишини рагбатлантиради.
Д витамини даражасини ошириш. Ушбу витамин сакланувчи кушимчалар кабул килиш ёки хар куни куёш нурларидан етарлича бахраманд булиш тавсия этилади.
Алкоголли ичимликлар ичиш, чекиш тестостеронга карши таъсир курсатади, демакки сокол усишини секинлаштиради.
ШАКЛ БЕРИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР
Соколнинг керакли узунлигига эришилгач (4-6 ойдан сунг), кейинги боскич — шакл беришга утиш керак. Биринчи марта буни махсус билимга эга сартарошларда амалга оширган яхши. Акс холда тажрибасизлик натижасида бир неча ойлик мехнатни кукка совуриш мумкин. Стилистлар моданинг барча тендентсияларидан хабардор булади. Колаверса, юз шаклингизга кайси сокол тури мос келишини аниклай олади.

Хуллас, уста керакли шаклни танлаб бергач, кейинчалик уй шароитида дастлабки шакл асосида уни калталаш ва текислаб туриш мумкин. Бунинг учун электр триммер ёки махсус соч кесиш ускунасидан фойдаланиш лозим (уларнинг асосий фарки улчамида, холос).

Сокол усгани сари аста-секин калта килиб борилади. Ён томонлари максимал даражада калта килинади, олд томони эса узунрок килиб колдирилади.
Нотекисликларни бартараф этиш мухим — бу «профессионал булмаган» соколда кузга ташланадиган биринчи камчиликдир. Лаб юкорисидаги тукларга алохида эътибор бериш керак. Агар улар меъёрдан ортик усиб кетса, дархол калта килиш жоиз.
Сокол жаг чизиги буйлаб ёки жагнинг пасти буйлаб утиши мумкин. Аммо буйин очик колиши керак — хикилдок буртигига караб мулжал олиш лозим.
Чизикни аниклашнинг энг осон усули: курсаткич ва урта бармокларни бирлаштириб, хикилдок буртигига куйиш ва бир кулокдан иккинчисига караб «У» хафрини чизишдир. Шакл эса хосил булган хаёлий чизик буйлаб берилади.
Агар туклар табиатан жуда сийрак булса, узун сокол куйишдан бош тортиш ва янги усиб чикаётгандаги холат билан чекланиш тавсия этилади.
УЙ ШАРОИТИДА СОКОЛНИ КАНДАЙ ПАРВАРИШЛАШ ЖОИЗ
Соколни устириш — ишнинг ярими, уни парваришлашни хам билиш мухимдир. Куйида бунга оид баъзи бир коидалар келтирилади.

Соколни ювиш сочни ювиш каби урин тутади. Бунинг учун оддий шампундан фойдаланиш мумкин. Аммо совун ишлатиш тавсия этилмайди: тери кипиклана бошлаши эхтимоли мавжуд.

Хар куни соколни тараш керак: эрталаб ва кечкурун. Бу нафакат туклар чигаллашиб колишини олдини олиш учун, балки унда колиб кетган озик-овкат колдиклари, чанг ва бошка жисмларни олиб ташлаш учун хам зарур.

Туклар силлик ётиши учун чакамуг ёки палма ёгидан, махсус кондитсионердан фойдаланиш мумкин. Яна бир вариант: одатий косметик мум. Факат дастлабки фойдаланишдан олдин аллергияга синовни амалга ошириш талаб этилади.

Душдан кейин соколни фен билан куритиш керак эмас — шунчаки яхши курук сочик билан артиб олиш кифоя.
Арсеналда триммер, кайчи, оралиги кенг ва тор булган тароклар булиши лозим.

Нолдан бошлашга тугри келмаслиги учун шаклни мунтазам равишда тугрилаб туришни одат килиш тавсия этилади.
Туклар узига хидларни яхши шимиб олади. Шу сабабли, касб-хунар ёки бошка зарурат туфайли уткир хидлар билан ишлашга тугри келганда, уни тез-тез ювиб туришга тайёр булиш керак.

Кундалик текислашдан кутулиш учун лазерли эпилятсияга мурожаат килиш мумкин. Албатта бу арзон муолажалардан бири эмас, колаверса услуб ёкмай колса, туклар усиб чикишини анча кутиш керак булади. Шу сабабли, бундай кадам куйишдан олдин яхшилаб уйлаб куриш зарур.

Коронавирус: Тажрибали шифокордан 5 маслаҳат

Кўп йиллардан бери Хитойдаги касалхоналарнинг бирида фаолият юритиб келадиган ва коронавируснинг нималарга қодир эканлигини ўз кўзлари билан кўрган шифокор Юрий Климов мазкур ҳолатни енгишдаги асосий икки тушунча - ваҳима кўтармаслик ва ўзингизни вирусдан ҳимоялаш учун одатий қоидаларга амал қилиш кераклигини айтди......

Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак

Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Аммо дунёнинг баъзи олимлари шундай хушхўр мевани ҳам зарарлидан олиб зарарлига солишарди. Мана, ҳақиқат бор экан, тўғри сўзлайдиган ва тўғри иш олиб борадиган мутахассислар бананнинг аслида қандай хусусиятга эга эканини илмий исботлашди. Маълум бўлишича, бир дона бананнинг таркибида 420...

Семириш учун нима килиш керак - фойдали тавсиялар, овкатланиш тартиби

Семириш учун нима килиш керак? Купчилик айнан шундай саволга берилади. Аксарият холларда уларга «купрок овкат истеъмол килиш керак» деган универсал маслахат ёрдам бермайди. Хуш, бу холда вазнни ошириш учун нима килиш керак булади, кандай усулларга амал килиш керак? Куйида батафсил....

СОҒЛИК УЧУН ФОЙДАЛИ КЎКАТЛАР

СОҒЛИК УЧУН ФОЙДАЛИ КЎКАТЛАР Исмалоқ — озуқавий моддаларга бойлиги бўйича ошкўклар ичида биринчи ўринда туради. Таркибида А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, H, PP, К витаминлари, темир, кальций, магний, натрий, фосфор, аминокислоталар ва эфир мойи мавжуд. Исмалоқ организмни тиқинлардан тозалайди. Ичак ҳамда қон томирлари фаолиятини яхшилайди....

Соғлом сочлар ўстириш воситаси

Соғлом сочлар ўстириш воситаси         Сочлари эрта тўкила  бошлаган кишилар уни даволаш чорасини излай бошлайдилар. Айримлар косметик  муолажалар ёки соч эктириш йўлини қидирадилар. Лекин бу усуллар жуда қиммат  туриши билан биргаликда ҳамма вақт ҳам кутилган натижани беравермайди. ...

Тезда уйкуга кетиш - усуллари, яхши ва туйиб ухлаш учун тавсиялар

Замонавий дунёда уйкусизлик хакикий эпидемияга айланди — купчилик «офис хаёти»га амал килади, гиподинамия, ахборотни ортикчалиги, стресс ва орткича чарчашдан азият чекади. Кандай килиб уйкуни нормаллаштириш ва тонгда дам олган кишидек уйгониш мумкин?...

Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари

Куз неъмати – хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза каби энгил ҳазм бўлувчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг икки-уч донаси ҳам қорнингизни тўйдириши мумкин......

Соч тукилишини олдини олиш - усуллари, сочларни саклаб колиш учун тавсиялар

Соч фолликуласи – динамик тузилма булиб, ташки мухит узгаришига жуда сезгир саналади. Соч фолликулининг хар бир сикли тезлиги гормонлар, озика моддалар, токсинлар, биологик фаол молекулалар каби куплаб омилларга боглик. Соч тукилиши купинча уларнинг хаётий сикли бузилиши билан боглик. Бу бузилишлар ташки ёки ирсий омиллар билан боглик....

Юзни окартириш - уй шароитида тайёрланадиган никоблар, тавсиялар

Идеал терига эга парваришланган аёл хар кандай ёшда хам гузал куринади. Аммо умр йиллари, нотугри хаёт тарзи, стресс, экология ёки ёркин куёш терига уз таъсирини утказган булса нима килиш керак? Гузаллик салонларига ташриф буюриш учун ортикча вакт ёки маблаг булмаса, юзни окартириш учун куйидаги тавсияларга амал килиш мумкин....

Шифобахш ёғлар- улар ҳақида нималарни биламиз?

“Сочларингиз қалин бўлишини истайсизми, бодом ёғидан суртинг”, “қабзият қийнайди, зайтун ёғидан қабул қилинг”. Бугун бу каби тавсиялар шу қадар кўпки, қай бирига ишонишни ҳам билмайсиз. Хўш, аслида ҳам қай бир ёғ фойдалироқ? Қайсиниси нима учун қўлланилади? Бу мақоламиз шу ҳақда....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Жасурбек
    Жасурбек 19 июля 2022 17:47
    Нечи ойда Самара беради

Фикр қўшиш