Юзни окартириш - уй шароитида тайёрланадиган никоблар, тавсиялар

Юзни окартириш - уй шароитида тайёрланадиган никоблар, тавсиялар
Юзни окартириш - уй шароитида тайёрланадиган никоблар, тавсиялар


Идеал терига эга парваришланган аёл хар кандай ёшда хам гузал куринади. Аммо умр йиллари, нотугри хаёт тарзи, стресс, экология ёки ёркин куёш терига уз таъсирини утказган булса нима килиш керак? Гузаллик салонларига ташриф буюриш учун ортикча вакт ёки маблаг булмаса, юзни окартириш учун куйидаги тавсияларга амал килиш мумкин.

КАРШИ КУРСАТМАЛАР
Тери лакмус когози каби тананинг холатини акс эттиради. Хар кандай тусатдан пайдо булган пигментатсия шифокорларга мурожаат килиш учун арзигулик сабабдир. Пешонадаги кичик тук-жигарранг дог жигар билан боглик муаммоларни курсатиши мумкин. Юзда нотекис киррали катта пигментли доглар — жиддий гормонал нуксонлар хакида далолат беради.

Юзнинг тупрок рангда булиши шифокорга ОИВ, базедов касаллиги, онкология, сепсис мавжудлигини курсатиши мумкин. Яшилрок тусда булиши — сирроз, буйрак касаллиги, шишлар хакида сузлайди. Тери копламининг кизариши — росатсеа, туберкулёз, эритротситоз, аллергия ва бошка куплаб касалликлар аломати булиши мумкин. Эсингизда сакланг: дастлабки боскичда тери саратони хам пигментли дог каби куринади.

Бундай холатларда юзни окартиришга харакат килиб, керакли натижага эришиб булмайди. Шунчаки кимматбахо вакт йукотилади ва касаллик аникланишини кечга колдирилади, саломатлик эса бу вактда ёмонлашиб бораверади.

Агар куйидагилар мавжуд булса, юзни окартириш усулларини куллаш тавсия этилмайди:

Битмаган яралар ёки чоклар;

Яллигланиш жараёнлари;
Меланома, кератоз ва бошка тери касалликлари.
Агар якинда салон муолажаларидан утган булсангиз ёки терингиз сувсизланган ва жуда нозик булса, пигментли догтиндирмаларни окартиришга шошилмаслик керак. Тери соглом булса, юзни окартириш, сепкиллар рангини очрок килиш истаги булса, унда куйидаги содда тартибларга амал килиш кифоя.

УЙ ШАРОИТИДА ЮЗНИ ОКАРТИРИШ
Кушимча харажатларсиз юзни кандай окартириш мумкинлигини билмайдиганлар учун самарадорлиги синовдан утган бир нечта оддий рецептлар хавола этилади.

Кашнич ва исталган ситрус шарбати. Бу пигментли догларни йукотиш ва терини микроелементлар билан туйинтиришга ёрдам беради. Бироз микдорда шарбат сикиб олинади, сунг унда мато намланиб, 20 дакика давомида юзда колдирилади;

Резаворлар пюреси. Идеал вариант — кулупнай ва бодрезакли (калина). Смородинадан фойдаланиш хам мумкин. Агар тери сезгир булса, у холда смородина пюресини сув билан аралаштирган маъкул. Никоб тайёрлаш учун мевалар эзиб, бироз намланган докага ёйилади, никоб юзга кулланилади. 15-20 дакикадан кейин юз илик сув билан ювиб ташланади. Таъсирни кучайтириш учун резавор пюрега оз микдорда асал кушиш мумкин;

Бодрингдан пюре. Ушбу окартирувчи ва озиклантирувчи воситани бошка махсулотлар билан аралаштириш шарт эмас. Бодринг киргичдан чикарилади ва тайёр масса дархол юзга суртилади ва 25 дакикага колдирилади. Бундай восита терини окартибгина колмай, балки уни жуда яхши намлантиради;
Ок гил (лой). Гил кукуни сув билан аралаштирилиб, юз терисига ингичка килиб суртилади. Никоб юзда канча узок турса, шунчга яхши натижага эришиш мумкин. Гил куриб колгунча кутилади, кейин илик сув билан ювиб ташланади;

Хантал. Бу ретсепт хамма учун хам мос келавермайди. Юзни окартириш учун хантални куллашдан олдин, никоб таъсири билак терисида текшириб курилиши керак. Хантал кукуни сув билан каймокдек куюкликка келгунча аралаштирилади. Билак терисига суртиб курилади, ачишиш хис килгунча ушлаб турилади. Кейин иссик сув билан ювиб ташланади. Агар никобдан кейин таъсирланиш аломатлари булмаса, уни юзга куллаш мумкин;
Катик. Ушбу махсулот пигментли доглардан халос булишга ёрдам беради. Агар унга кашнич шарбати кушилса, натижалар янада коникарлирок булади.

Никоблар юз окармагунича мунтазам равишда куллаб турилади. Бу жараён вакт талаб этади. Никоблар тезда натижага эришишни ёктирадиганлар учун мос келмайди.

Сода, водород пероксиди (перекис) ва лимондан тайёрланган никоблар яхши самара беради. Факатгина битта шарт: бу моддалар тери хужайраларига нисбатан жуда агрессивдир, шунинг учун уларни жуда курук ва нозик терига куллаш тавсия этилмайди.

ВОДОРОД ПЕРОКСИДИ
Пероксидли восита тезда тайёрланади. Бир ош кошик водород пероксиди бир неча томчи нашатир спирти ва хужалик совуни билан аралаштирилади. Масалликлар мустахкам купик пайдо булгунча аралаштирилади. Тери устига калин катлам килиб суртилади. Восита хафтасига уч марта кулланилади, ундан куп кулланилганда тери нозиклашиб колиши хавфи мавжуд.

Бундан ташкари водород пероксидини куйидаги масалликлар билан аралаштириш мумкин:

Хамиртуруш. Бир кошик курук хамиртуруш шунча микдордаги перекис билан аралаштирилади. Сунг терига суртилади ва 15 дакикага колдирилади;
Творог. 1 та тухум сариги, 1 кошик ёгли творог, 2-3 томчи водород пероксиди аралаштирилади. Сунг 15 дакикага терига суртилади ва илик сув билан ювиб ташланади.
Курук юз териси сохиблари бу никобни хафтада 1 маротаба, нормал ва ёгли юз териси сохиблари эса хафтасига 2 маротаба куллашлари мумкин.

Мухим: перекис сочларни рангсизлантиради, шунинг учун никобни кошлар атрофига куллашда эхтиёт булиш зарур.

ИСТЭъМОЛ СОДАСИ
Хар кандай хонадон ошхонасида топиладиган яна бир жуда самарали юзни окартирувчи восита — истеъмол содасидир.

Табиий асал ва содали никоб. Бир ош кошик асал ва каймок бир чимдим сода билан аралаштирилади ва аралашма юзга суртилади. Никоб 10 дакика ушлаб турилади, сунг илик сув билан ювиб ташланади ва тери намлантирилади;

Яллигланишга карши аралашма. 1 чой кошик истеъмол содаси, 2 ош кошик картошка крахмали ёки сули уни (сули ёрмасини езиб тайёрлаш мумкин) олиб, куюкрок масса хосил булгунча сув билан аралаштирилади. Яхширок таъсирга эга булиш учун бир неча томчи чой дарахти мойидан кушиш тавсия этилади. Юзнинг муаммоли сохаларига суртилади;

Сода ва пероксид аралашмаси. Факатгина муаммоли сохаларни окартириш учун ишлатилиши мумкин. Ушбу супер самарали никобни тайёрлаш учун 2 чой кошик сода ва 1 чой кошик пероксид аралаштирилади. Терида 5-7 дакикага колдириб, сунг эхтиёткорлик билан ювиб ташланади.

Сода скраб сифатида хам ишлатилиши мумкин. Бунинг учун шунчаки содани бироз сув билан намлантириб, юзга суртиш ва юзнинг массаж чизиклари буйлаб ишкалаш кифоя. Юзни окартириш ва тиниклаштириш учун сув урнига апелсин шарбати кушиш мумкин.

ЛИМОН ШАРБАТИ
Ушбу ситрус шарбати нафакат сепкилларга карши таъсир курсатади, балки турли хил тошмалар ва пигментли догларни йукотишда хам яхши ёрдам беради.

Мева шарбати билан намланган пахта болишчалари. Улар билан юз артилади;
Лимон-олма-глитсеринли никоби. Биринчи марта тайёрлашда бир неча томчи лимон шарбати, ярим кошик олма шарбати ва бир кошик глитсерин олинади. Кейинги муолажалар учун лимон шарбати микдори ярим кошикка етказилиши керак. Бу терини нордон мухитга урганишига ёрдам беради ва терининг таъсирланишини олдини олади.

Содали муолажаларни хафтада бир мартадан куп куллаш мумкин эмас. Никоб ва скраблар учун вакт 10 дакикадан ошмаслиги даркор.

ЮЗДАГИ ДОГЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН
Агар юз териси курук ва дог босган булса, пиёзни майда тишли киргичдан утказиб,унга тенг микдорда суюк асал кушилади. Аралашма юз терисига суртилади, 15-20 дакикадан сунг аввал нам, кейин курук пахтали болишча билан артилади.

Шунингдек, ёгли ва нормал тери сохибалари пиёз шарбатидан сепкил хамда пигмент догларни кетказувчи восита сифатида фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун эрталаб ва кечкурун юз терисини пиёз шарбатига намланган пахтали болишча билан артиб, сунг каймок суртилади. 10 дакикадан сунг илик сувда ювиб ташланади.

Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари

Куз неъмати – хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза каби энгил ҳазм бўлувчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг икки-уч донаси ҳам қорнингизни тўйдириши мумкин......

Семириш учун нима килиш керак - фойдали тавсиялар, овкатланиш тартиби

Семириш учун нима килиш керак? Купчилик айнан шундай саволга берилади. Аксарият холларда уларга «купрок овкат истеъмол килиш керак» деган универсал маслахат ёрдам бермайди. Хуш, бу холда вазнни ошириш учун нима килиш керак булади, кандай усулларга амал килиш керак? Куйида батафсил....

Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида

Ҳаммамизга яхши таниш бўлган ялпизни пазандачиликда, салатлар тайёрлашда ва овқатларга қўшимча маза ҳамда таъм беришда ишлатамиз. Лекин унинг шифобахш ҳусусиятларини кўпчилик ҳам билавермайди. Масалан, ялпизли сақич (жевачка) чайнаганда одамнинг асаби анча тинчланишини биласизми ёки ушбу ўсимлик экстракти терини тиниқлаштириши ҳақидачи? Қуйида...

C витаминига бой мандариннинг фойдали ҳусусиятлари

Мандарин кўпчилик учун энг севимли цитрус мева ҳисобланади. Унинг таркибида жуда кўп миқдорда C витамини (аскорбин кислотаси) мавжуд бўлиб, пектин моддалар, гликозид, минерал тузлар, Д, К, Б1, Б2 витаминлари ва эфир мойларига бойлиги билан ажралиб туради......

Қора чой ҳақида сиз билмаган фактлар

Қора чой ҳақида сиз билмаган фактлар Оғиз бўшлиғини тозалайди Илмий тадқиқот хулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан ҳимоя қилади....

Ўт қопининг яхши ишлаши ва жигарнинг тикланишига хизмат қилувчи маҳсулотлар

Ушбу мақолада овқат ҳазм қилиш тизими ҳақида гап боради. Овқатни ҳазм қилиб, озуқа моддаларини парчалайдиган ферментларни шлаб чиқарадиган ички безлар – бу ошқозон ости бези ва жигардир....

Тезда уйкуга кетиш - усуллари, яхши ва туйиб ухлаш учун тавсиялар

Замонавий дунёда уйкусизлик хакикий эпидемияга айланди — купчилик «офис хаёти»га амал килади, гиподинамия, ахборотни ортикчалиги, стресс ва орткича чарчашдан азият чекади. Кандай килиб уйкуни нормаллаштириш ва тонгда дам олган кишидек уйгониш мумкин?...

Иммунитетни кучайтириш - ТОП-10 тавсия, уй шароитида табиий воситалар тайёрлаш

Тенг кисмлардан наъматак мевалари кайнатмаси ва иссик чой, таъбга кура шакар хамда асал кушиш мумкин. Совук кунлар келиши билан шамоллаш ва грипп каби касалликлар авж ола бошлайди. Иммунитети нозиклар бир мавсумда 3-4 мартагача УРВИъга чалиниши мумкин. Бундай касалликларни олдини олиш ва куз-бахор мавсумининг кизик кунларини тушакда утказмаслик...

Сепкилларни кандай йукотиш мумкин - никоблар, кремлар, косметологик муолажалар

Одатда бахор ойларида айрим аёлларимиз сепкил тошиши ва юздаги доглар корая бошлаганидан шикоят килишади. Ёшликда пайдо булган сепкилларга вактида эътибор берилмаса купайиб, ранги туклашиб боради. “Сепкилларни йук килиш учун нима килиш керак”, дейсизми? Яхшиси, сахифамизда берилган маслахатларимизга амал килинг....

Жигарни ёғларни ювадиган ва тозалайдиган фойдали 3 та ичимликлар

Бизнинг танамиз овқат, айниқса тез тайёр бўлувчи маҳсулотларини ҳазм қилиш пайтида стрессга дуч келади.......

Изохлар 3

  1. Офлайн
    рапаппгг
    рапаппгг 15 марта 2023 10:04
    огопропопоппгого
  2. Офлайн
    Дуне
    Дуне 12 сентября 2021 09:00
    Ажинларни йук килиш
  3. Офлайн
    Шахзодаа
    Шахзодаа 11 апреля 2020 11:35
    Юздаги Эски догларни кетказиш учун хам никоблар курсатсалариз

    Цитата: Шахзодаа
    Юздаги Эски догларни кетказиш учун хам никоблар курсатсалариз

Фикр қўшиш