📖 Ҳикоялар

Узоқ кутилган совға

3 дақиқа 1.9К марта ўқилди
Узоқ кутилган совға
Тарбиячи ётоқҳонага кириб, болаларни паст овозда уйғота бошлади. Овозини пасайтиргани бефойда бўлди. Болалар уйғонар-уйғонмас чуғурлашиб кетишди. Гап бугунги байрам, қорбобо ва шунга ўҳшаш яна алланималар хақида эди. Ёдгор уларга ахамият бермасдан жимгина деразадан ташқарига қараб ўтирарди. Эсини билгандан буён шу – хар йили янги йил киришидан бир кун олдин уҳламайди. Ҳудодан эртага Қорбобо дадасини олиб келишини сўрайди.
"Мехрибонлик уйи”га қачон келиб қолганини эслолмайди. Онаси уни дунёга келтириб оламдан ўтганлигини сал катта бўлгач билган. Тарбиячи айтган. Хали 11 ёшда эканлигига қарамасдан оғир-босиқ бўлганлиги учун тарбиячи унга ишонарди. Хар доим хам сир яширавермасди. Онасидан фақатгина тумор ўрнида қўлига тақиб юрадиган мунчоқ қолган. Доим онасини қўмсаса, мунчоқ билан гаплашади. Отаси борлигин қалбдан хис қиларди. Қачонлардир, албатта, излаб келишига қаттиқ ишонарди. Шунинг учун фақат Қорбободан хар сафар шуни сўрарди.
* * *
Эрталаб соқолини олаётган Сарвар ўнг юзидаги нўҳатдек ҳолини тилиб юборди. "Яҳшиликка бўлсин”,- деб қўйди ичида. Ўзи ҳотинидан ажрашгандан буён кам соқол олади. Тонгда заводга кетиб, кечга қайтар, кўча-куй, тўй-маъракаларга камроқ қатнашарди. Фақатгина бир одати бор, хар йили 31-декабр' куни барвақт туриб, ўзига қарайди. Бозорга боради. Хар ҳил совғалар олади. Кечқурун "Мехрибонлик уйлари”га Қорбобо бўлиб боради. Аслида, болалар жон-у дили. Ҳотини билан хам фарзанд бўлавермагач ажрашган. Уйдагилари қанча қистаса хам бошқа уйланмади. Кейин билди, ажрашаётган вақтида ҳотини хомиладор экан. Ўғил кўрибди-ю, оламдан ўтибди. Сарвар ўғли хозир қайсидир "Мехрибонлик уйи”далигини биларди. Бироқ, исми хам, ташқи кўриниши хам унга бегона. Қанчадан-қанча хужжатларни титкилаб чиқди, шахардаги хар битта арҳив идорасига бош суқди. Бўлмади. Энди эса умиди фақатгина тақдирдан. Бир томони ўз ўғлига ғамҳўрлик қилолмаётганлигидан, яна бир томони ота-онаси вафот этган ёки ташлаб кетган норасидаларга кимдир мехр кўрсатиши кераклигидан, қолаверса, кўнгилнинг бир четидаги ўғли билан учрашиб қолиш умидида хар Янги йил байрамида у Қорбобо кийимини кияди.
* * *
"Мехрибонлик уйи”да байрам бошланди. Дераза қор билан қопланган, оппоқ тун кўзни қамаштиргудек гўзаллик кашф этган. Хамма ўйин-кулгу билан банд. Ёдгор эса жимгина ташқарига тикилганча ўтирибди.
Давранинг ўртасида йигит ва қиз – икки бошловчи қизиқарли ўйинларни ўтказаяпти. Қўшиқлар айтилиб, рақслар, сахна кўринишлар намойиш этилди. Бироқ, барча ич-ичидан Қорбобони кутяпти. Кимдир янги йил хақида ёдлаган шеърини ичида такрорлайди. Яна кимдир нима совға олиши хақида ўйлайди...
Нихоят, болалар бор овозда бақира бошлашди: "Қорбобожон! Қорбобо!..”
"Мен сизларни олдингизга узоқ тоғ-у тошлардан, ўрмону дарёлардан ўтиб келяпман!” Қорбобонинг овозини эшитиб Ёдгор хам даврага қўшилди. Хамма ҳурсанд. Битта-битта шеър айтиш бошланди. "Навбат Ёдгорбекка!”-деди бошловчи. Ёдгор негадир Янги йил, Қорбобо хақида эмас, бошқача шеър бошлаб қолди:
Ўксимагин о, юрак
Бўлма ҳомуш, бўлма лол:
Менинг отам – оқтерак,
Менинг онам – мажнунтол.
Осмонда ой ёлғиздир,
Ёлғизман мен хам, аҳир.
Менинг опам – ялпиздир,
Синглим лола қонбағир.
Тўшагим шу шўр тупроқ,
Кўрпам кўкда булутдир.
Менинг акам Улуғ тоғ,
Менинг укам бургутдир.
Табассумим чақмоқлар,
Ёмғирлар – кўз ёшимдир.
Арслон мени ардоқлар,
Қоплон қариндошимдир.
Ёв хисобин қилмайман,
Мард бўлса жон фидодир.
Дўстларим ким, билмайман,
Менинг ёрим – Ҳудодир.
Ёшгина боланинг Мухаммад Юсуфнинг шундай шеърини айтаётгани Қорбобонинг хам диққатини тортди. Бирдан эътибори боланинг ўнг юзидаги ҳолига тушди. Ичидан зил кетди. Хаёлларида хар ҳил саволлар айлана бошлади:
"Шу менинг ўғлиммасмикин?.. Айтаётган шеъри ғалати, юзидаги ҳоли хам ҳудди меникидек... Фарзандим шу бўлса?.. Нахотки, 11 йил деганда нихоят, топдим!?.. Агар бошқа бўлса-чи? Аҳир, одам одамга ўҳшайди-ку?!. Хозир "Ўғлим” десам-у, бегоналигини билгач, ташлаб кетаверсам, кўнгли ўксимайдими?!..”
Ёдгор шеърни тугатиб жойига қайтди. Ўзига берилган совғани очиб хам кўрмади. Фикр-у хаёли Қорбобода, ич-ичидан ишонади: "Ана шу Қорбобо менга дадамни олиб келади”.
Байрам тугади. Қорбобо кетишга хозирлик кўра бошлади. Ёдгор югуриб борди-ю, Қорбобонинг энгидан тортиб, ўзига қаратди. Қорбобо хам энгашиб унинг юзига эмас, юзидаги ҳолига қараб тураверди. "Қорбобо, кейинги келганингизда дадамни олиб келинг”,- деди Ёдгор мўлтираганча икки қўлини бир-бирига чалкаштириб. Шундагина Қорбобо боланинг қўлидаги ҳотини хар доим тақиб юрадиган мунчоқни кўрди-ю, Ўғлим! дея уни бағрига эркалаб, суюб босди.

Шу мавзуда

Бўлимга ўтиш →